Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

I
босқич 
Корхонани янгилаш ва ривожлантириш умумий йўналишлари билан 
боғлиқликда 
корхона 
кадрлар 
тизими 
ишлаб 
чиқилади, 
режалаштирилган даврда персоналга муайян эҳтиёж таҳлил қилинади 
(қачон, қанча, қайси малакали ва қайси позицияларига ходимлар талаб 
қилиниши) ва келгуси эҳтиёжлар баҳоланади 
II
босқич 
Корхона ичида раҳбарлик тамойиллари аниқлаштирилади ва ҳар бир 
ходим учун режалаштирилган даврда мақсадлар белгиланади, мавжуд 
инсон ресурслари ҳисобига ташкилотнинг муайян эҳтиёжларини 
қондириш имкониятлари таҳлил қилинади (персоналга нисбатан 
сиёсатдан келиб чиқиб – ички ёки ташқи муҳитга қаратилган). 
Персонални ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади 
III
босқич 


469 
7.11-расм. Персонални режалаштириш босқичлари 
3. 
Режалаштирилган мақсадларга эришишни таъминлайдиган чора-
тадбирлар тизимини режалаштириш. 
Персонални режалаштириш босқичлари 7.11-расда акс эттирилган 
Кадрларни режалаштиришнинг мазмунга оид қисмини қуйидаги схема 
кўринишида акс эттириш мумкин (7.12-расм). 
Кадрларни режалаштириш турли вақт доираларида амалга оширилади. 
Хусусан, узоқ муддатли, ўрта муддатли ва жорий кадрлар режалари 
фарқланади (7.13-расм). 
Узоқ муддатли режалар стратегик характерга эга бўлади ва улар 10-15 
йилга мўлжалланади. Стратегик режалаштириш мақсадлар тизимини 
ифодалайди ва глобал муаммолар ҳал қилинишини кўзда тутади. У кўпроқ 
ташқи омилларга боғлиқ (масалан, иқтисодий, технологик, ижтимоий 
ривожланиш). Асосий ривожланиш тенденцияларини ўз вақтида ҳисобга 
олиш, уларни сифат жиҳатидан баҳолаш стратегик режалаштиришнинг 
асосий вазифалари ҳисобланади. 
Ўрта муддатли режалаштириш одатда 3-5 йилга мўлжалланади. Ўрта 
муддатли режаларда стратегик мақсадлар белгиланади, стратегик ва ўрта 
муддатли вазифаларни амалга ошириш учун восита бўлиб хизмат қиладиган 
турли хил дастурлар шаклида расмийлаштирилади. Ўрта муддатли 
истиқболда ходимлар билан боғлиқ воқеалар батафсилроқ қайд этилади. 
Жорий (қисқа муддатли) режалар - бу бир йилгача бўлган ҳар хил 
тақвим даврлари учун (шу жумладан) бюджетлар, жадваллар ва бошқалар 
кўринишида тузилган тактик режалар. Улар индивидуал тезкор мақсадларга 
эришишга қаратилади. 
Ташқаридан ресурслар жалб қилиш ёки ходимлар малакасини қисман 
ўзгартириш ёки персонални қисқартириш ва ҳ.к.зарурати ҳақида 
қарорлар қабул қилинади 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling