Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-расм. Ташкилотда кадрларни режалаштиришнинг мақсадлари


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

7.9-расм. Ташкилотда кадрларни режалаштиришнинг мақсадлари 
ва вазифалари 
Персонални режалаштириш жараёни қуйидаги босқичларан иборат: 
• 
ташкилот мақсадларидан келиб чиқиб, персонални бошқариш 
мақсадларини шакллантириш; 
• 
бошланғич ахборот тўплаш ва таҳлил қилиш; 
• 
кадрларни режалаштириш вариантларини ишлаб чиқиш; 
• 
вариантларни таҳлил қилиш; 
• 
кадрларни режалаштириш ва уни амалга ошириш якуний 
вариантини танлаш. 
Ташкилотнинг мақсадлари 
Кадрларни режалаштириш
Кадрлар 
стратегиялари 
Кадрлар 
мақсадлари 
Кадрлар 
вазифалари 
Кадрлар 
тадбирлари 
Бўлғуси кадрлар 
сиёсати асосларини 
ишлаб чиқиш. 
Ходимларни касбий 
ва лавозим бўйича 
илгари суриш учун 
шароитлар яратиш. 
Янги малакавий 
ишлар бажариш ва 
уларнинг 
билимларини
ташкилот фаолияти 
ўзгарувчан 
шароитларига 
мослаштириш 
Кадрлар 
стратегиясидан келиб 
чиқиб, ташкилотлар 
ва ҳар бир ходимнинг 
муайян мақсадларини 
белгилаш. Ташкилот 
мақсадлари ва 
ходимларнинг 
индивидуал 
мақсадларини 
максимал даражада 
яқинлаштириш 
Ташкилотни унинг 
мақсадларига эришиш 
учун керакли вақтда, 
керакли жойда, 
керакли миқдорда ва 
мос келувчи малакали 
зарур бўлган персонал 
билан таъминлаш 
Ташкилот ва 
ходимнинг муайян 
мақсадларини амалга 
ошириш учун кадрлар 
тадбирлари режасини 
ишлаб чиқиш. 
Кадрлар тадбирлари 
режасини амалга 
ошириш 
харажатларини 
аниқлаш


460 
Персонални режалаштириш маълум бир тамойилларга (қоидаларга) 
асосланган бўлиб, улар қаторига қуйидагилар киради. 
1.Узлуксизлик. Ушбу тамойил ташкилотнинг хўжалик фаолияти 
динамикаси билан асосланади ва режалар ташкилотнинг келажакдаги 
истиқболларига мувофиқ ишлаб чиқилиши ва олдинги режалар 
натижаларини ҳисобга олишини талаб қилади. 
Узлуксизлик 
кадрлар 
билан 
мунтазам 
ишлашни, 
уларнинг 
ҳаракатларига ҳамроҳлик, ривожланиш ва ҳ.к. билан асосланади. Шу сабабли 
кадрларни режалаштириш алоҳида бир ҳаракат эмас, мунтазам 
такрорланадиган жараён сифатида кўриб чиқилади. 
2.Мослашувчанлик. Ушбу тамойил кадрлар режасини мажбурият 
ўзгаришига мослаштиришни кўзда тутади. Бунинг учун режага зарур 
ҳолларда маневр эркинлигини таъминлайдиган «хавфсизлик захираси» 
киритилади. 
3.Мувофиқлаштириш. Режаларни ташкилотнинг алоҳида қисмлари 
умумийлиги ва ўзаро боғлиқлиги билан юзага келадиган интеграциялаш ва 
ўзаро мувофиқлаш воситасида мувофиқлаштириш. Мувофиқлаштириш 
горизонтал бўйича, яъни бир даражадаги бўлинмалар ўртасида, интеграция 
эса – вертикал бўйича (юқори ва қуйи бўлинмалар ўртасида) амалга 
оширилади. Улар зарур, чунки кўпинча битта иш турли бўлинмалар 
бажарилиши 
мумкин, шу 
муносабат 
билан 
уларда 
бир-бирини 
такрорлайдиган лавозимлар пайдо бўлади. 
4.Тежамкорлик – режа тузиш харажатлари натижалар самарасидан 
камроқ бўлиши лозим. 
5.Режани бажариш учун зарур шароитлар яратиш ҳамда қабул 
қилинадиган кадрлар билан боғлиқ қарорларнинг иқтисодий ва ижтимоий 
оқибатларини ҳисобга олиш. 
6.Персонал ишини баҳолаш – кутилаётган натижалар қанчалик аниқ 
ифодаланган бўлса, ходимларни шунчалик аниқроқ баҳолаш мумкинлигини 
назарда тутади. 
7.Изчиллик, кетма-кетлик барча жорий режалар келгуси режалар тузиш 
учун асос бўлиб хизмат қилиши ва шу билан бир пайтда олдинги режаларни 
бажариш натижаларига асосланиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб 
чиқилаади. 
8.Кадрлар салоҳиятини такомиллаштири ва ўқитиш узлуксизлиги. 


461 
9.Режании 
тузишнинг 
илк 
босқичлариданоқ 
унинг 
устида 
ташкилотнинг максимал даражада кўп ходимлари иштирок этиши (соосий 
тамойил). Агар гап ижтимоий чора-тадбирлар ҳақида кетадиган бўлса, бй 
тамойил сўзсиз ҳисобланади, қолган ҳолатларда эса – мақсадга мувофиқ 
саналади. 
Кадрларни режалаштириш қуйидаги босқичлардан иборат. 
1.Ташкилий эҳтиёжлар ва хўжалик фаолияти стратегиясини аниқлаш. 
2.Ишни сифатли бажариш стандартларини аниқлаш. 
3.Ташқи муҳитни баҳолаш. 
4.Ички муҳитни баҳолаш. 
5.Муаммоларни аниқлаш. 
6.Кадрлар стратегиясини ишлаб чиқиш. 
7.Қабул қилинадиган қарорлар таъсирини аниқлаштириш ва баҳолаш. 
8.Стратегияни вақти-вақти билан қайта баҳолаш. 
Компаниялар амалиётида қуйидаги режалаштириш турларини ўз ичига 
оладиган персонални режалаштиришга ёндашув фойдаланилади. 
1. 
Режалаштириш йўналишларини белгилаш. Ушбу босқичда 
режалаштирилган чора-тадбирлар натижалари улар амалга оширилгандан 
сўнг ўлчаниши осон бўлиши учун чора-тадбирларни функционал ўхшашлик 
тамойили бўйича гуруҳлаш кўзда тутилади. Масалан, меҳнатга ҳақ тўлаш, 
персонал жалб қилиш, персонални ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни 
алоҳида гуруҳлаш мумкин. 
2. 
Бизнес-мақсадларни аниқлаштириш. Кадрлар тадбирларини 
тўғри режалаштириш учун персонални бошқариш бўйича менежер бизнес-
ҳамкор сифатида иштирок этиши лозим бўлиб, бу унинг компания 
мақсадлари ҳақида хабардор бўлишини кўзда тутади. Бундай мақсадлар 
сифатида янги бозорга чиқиш, янги маҳсулот турини чиқариш, ишлаб 
чиқаришни модернизация қилиш ва ҳ.к. хизмат килиши мумкин. Яъни 
персонални қисқартириш ёки ривожлантириш кераклиги айнан қўйилган 
бизнес-мақсадларга боғлиқ бўлади. 
3. 
Вазиятни таҳлил қилиш. Ушбу босқичда қуйидаги омилларни 
таҳлил қилиш зарур: 
• 
меҳнат бозоридаги иш ҳақи даражаси; 
• 
меҳнат бозорида улар бўйича мутахассислар етишмаётгн 
ихтисосликлар; 
• 
инфляция башорати. 


462 
4. 
Персонал сонини режалаштириш. Ушбу босқичда бизнес-бирлик 
(филиаллар, алоҳида компаниялар), функционал йўналиш (бўлинма, цех, 
бўлим) ва мутахассислар (штатлар рўйхатида алоҳида қайдлар) кесимида 
персонал сонини режалаштириш зарур. Кадрлар салоҳиятини режалаштириш 
жараёни 7.10-расмда кўрсатилган. 
5. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини режалаштириш. Ушбу босқичда 
ихтисосликлар бўйича режалаштирилаётган персонал сонини кутилаётган 
инфляцияни 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
ушбу 
ихтисосликлар 
бўйича 
режалаштирилган иш ҳақига кўпайтириш зарур. 
6. 
Персонал жалб қилишни режалаштириш. Ушбу босқичда ёки 
ички ҳаракатланиш ҳисобига, ташқаридан мустақил жалб қилиш ёки кадрлар 
агентликлари ёрдамида ходимларни жалб қилиш йўлларини белгилаб олиш 
зарур. Бунда, шунингдек, персонал топиш ва танлашга молиявий воситалар 
ҳам режалаштириш зарур. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling