Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

10.4-жадвал 
Хорижий ва Россия нашрлари истеъдодларга берилган таърифлар 
Муаллиф 
Манба 
«Истеъдод» тушунчаси таърифи/мазмуни 
Н. Драйз 
Анализ 
литературы в 
области управ-
ления 
человеческими 
ресурсами и 
психологии 
• 
инсон капитали (human capital); 
• 
индивидуал тафовутлар (individual difference); 
• 
иқтидор (giftedness); 
• 
айнан ўхшашлик (identity); 
• 
устунлик/афзаллик(strength); 
• 
истеъдоднинг идрок қилиниши (the perception 
of talent) 
Е. Галлардо- 
Галлардо, Н. 
Драйз и Т.Ф. 
Гонзалез Круз 
Анализ 
литературы по 
управлению 
талантами 
• 
юқори салоҳиятли ходим (high 
potential); 
• 
юқори унумдорли ходим (high 
performer); 
• 
қобилиятлар (ability, capability, 
capacity); 
• 
содиқлик (commitment); 
• 
компетенция (competence/competency); 
• 
ҳисса (contribution); 
• 
тажриба (experience); 
• 
билимлар (knowledge); 
• 
унумдорлик (performance); 
• 
салоҳият (potential); 
• 
фикрлар, туйғулар ёки хулқ-атвор тарзи 
(patterns of thoughts, feelings or behavior); 
• 
кўникмалар (skills) 
П. Каппели, 
Дж. Келлер 
Собственное 
определение 
Стратегик иш ўринларини (strategic jobs) эгаллаб 
турган ҳолда компания самарадорлигига сезиларли 


620 
ҳисса (differentially contribute) қўшадиган (ёки қўшиш 
салоҳиятига эга бўлган) ходим 
М.О. Латуха 
Экспертные 
оценки понятия 
«талант» 
• 
иқтидорлилик (giftedness); 
• 
маълум бир билимлар ва қимматли 
кўникмалар (certain knowledge and value-added 
skills); 
• 
иқтидорлилик (giftedness) ва маълум 
бир билимлар ва қимматли кўникмалар (certain 
knowledge and value-added skills); 
• 
унмдорлилик (performance); 
• 
салоҳият (potential); 
• 
унумдорлилик ва салоҳият (performance 
and potential) 
С.А. 
Карташов, 
Ю.Г. Одегов, 
Д.В. Шаталов 
Собственное 
определение 
Ҳеч бўлмаганда битта ажойиб хислатга (ўртача 
даражадан анча юқори) эга ва ишда бу сифатни 
намоён этадиган одам. Ходимнинг истеъдоди - бу 
унинг қобилиятлари ва ваколатлари функцияси; 
шахсий хислатлар кўпинча касбий маҳорат ва 
таълимдан кўпроқ нарсани англатади 
О.Я. 
Дымарская 
Экспертные 
оценки понятия 
«талантливая 
молодежь» 
• 
«Конъюнктура»: уни қўллаш соҳаси 
талабчанлиги ва долзарблиги; 
• 
унумдорлик: ўртачадан юқори қобилиятлар 
плюс ички иштиёқ ва ривожланиш қобилияти; 
• 
шахсий камол топиш: ички мотивация билан 
кучайтирилган ижодий асослар 
Манба: Мондрус О.В. Теоретические и практические дилеммы управления 
талантами в организации // Вестник ОмГУ. Серия,- Экономика. 2016. № 3. С. 116—117. 
Ушбу тушунча таърифининг мураккаблиги кўп жиҳатдан уни инсон 
капитали сифатида тушуниш, индивидуал (шахсий) фарқлар (шахсий 
психология) қобилиятини, бошқаларнинг истеъдодини идрок этиш 
(ижтимоий психология), янгиликни идрок этиш қобилиятига (таълим 
психологияси) боғлиқдир. 
Кимни истеъдод деб ҳисоблаш мумкин? Дастлаб, бу тушунча инсон 
қобилиятига тегишли эди, унинг намоён бўлишини кузатиш жуда қийин ва 
тасдиқлаш ва аниқ намойиш қилиш янада қийин. 


621 
"Истеъдод" нима деган классик ғоя ижодкор шахсларга нисбатан 
илгари кўриб чиқилган. 
Шуни тушуниш керакки, "ижодкор шахс" ва "ижодий касб" - бу турли 
хил тушунчалар. Ижодий касблар фаолиятнинг турли соҳаларида мавжуд. 
"Ижодкор шахслар" бу фақат ижодий касбларнинг вакиллари бўлиши шарт 
эмас, асосийси улар ҳамма жойда ўз ишларида ижодкор бўлишади. Одатда, 
бу одамлар айнан нимани бошқалар каби эмас, бошқача қилаётганларини 
тушунтириб беролмайдилар. 
Ижодий ёндашув, ностандарт фикрлаш қобилиятига эга бўлган 
ходимлар, энг мақбул ечимни интуитив равишда топадилар – мана шулар 
ҳақиқий истеъдодлардир. Бу уларнинг "ижодий импулслари" натижалари 
(инновациялар, сифатли хизмат, мижозлар билан ҳиссий муносабатлар ва 
бошқалар) компанияга рақобатчилар орасида ажралиб туришга ва бозор 
етакчисига айланишига имкон беради. Истеъдодларни нусхалашнинг иложи 
йўқ, шунинг учун истеъдодли ходимни жалб қилиш ва уларни ушлаб туриш 
компанияга рақобатдош устунликларини сақлаб қолиш ва оширишга имкон 
беради. 
Ижодий ёндашув уларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган 
компаниялар доимо ўзгаришга тайёр бўлишлари керак. Эртами-кечми, 
бозорлар таназзулга юз тутади, техника ва технологияларнинг имкониятлари 
тугайди, аммо янги бизнес ғояларини топиш, янги соҳаларда муваффақият 
қозониш учун у мутлақо бошқа қобилиятларни талаб қилиши мумкин. Савол 
туғилади: корпоратив истеъдодлар, масалан, бошқа фаолият соҳаларини 
тезда ўргана оладиларми? 
Шуни таъкидлаш керакки, агар дастлаб асосан топ-менежерлар 
истеъдодлар ҳисобланган бўлса, энди бу тушунча кенгайиб, ҳозирги пайтда 
асосий ишларда ишлаётган ёки келажакда эгаллашга қодир бўлган юқори 
салоҳиятли ва юқори маҳсулдор ишчиларни қамраб олган. Бу, айниқса, 
олтинчи технологик уклад ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
шароитларида жуда муҳимдир. 
Истеъдодлар ҳақида гапирганда одамлар кўпинча қуйидагиларга эга 
бўлган одамларнинг ўзига хос қобилиятларини кўзда тутадилар: 
• 
қадимги юнонлар talant (истеъдод) деганда машҳур қобилиятлар; 


622 
• 
«талант 
(истеъдод) 
психологик 
луғатда 
маданиятнинг 
ривожланиш шароитларида муҳим бўлган ижодий ютуқларда намоён 
бўладиган қобилиятларни ривожлантириш олий даражаси сифатида кўриб 
чиқилади»; 
• 
Х.А. Маринега кўра, истеъдод такрорлаш ва бошқа кўникмалар 
натижасида шаклланган мия тузилишининг моҳияти ва шу билан бирга 
истеъдодда онг функцияси ўз ҳаракатларини бошқаради, яъни истаклар, 
мотивлар, ҳис-туйғулар, эътиқодларнинг яратилишидир. Шундай қилиб, 
истеъдод «соф онг» эмас, балки ундан иқтисодий, ижтимоий ва маданий 
ресурслар таъминоти шароитида фойдаланиш динамикаси ҳисобланади; 
• 
Ф.А. Брокгауз ва И.А. Ефроннинг «Кичик энциклопедия луғати» 
да истеъдод – бу “юксак табиий истеъдод, ҳар қандай: илмий, бадиий, амалий 
соҳада (сиёсат, технология ва бошқалар) ишлаш қобилияти; маълум бир 
мукаммалликка эришиш учун истеъдод жисмоний машқларга муҳтож. 
Истеъдод даҳоликдан ижодий ўзига хослиги камроқ даражада эканлиги 
билан ажралиб туради; 
• 
ижтимоий фанлар бўйича луғатда «истеъдод(талант)» тушунчаси 
раскрывается с учетом этимологии слова, происходящего от греческого юнон 
тилидаги «talanton» - мислсиз қобилиятлар сўзидан келиб чиқадиган сўз 
этимологиясини ҳисобга олган ҳолда очиб берилади. Бу ерда 
таъкидланишича, «талант – бу бирон-бир соҳада мислсиз қобилиятларга эга 
бўлган одамдир». 
«Талант» тушунчаси билан қобилиятлар каби тоифа ҳам чамбарчас 
боғлиқ. 
Қобилиятлар – шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари бўлиб, 
унинг фаолиятида муваффақиятни ҳамда меҳнат усулларини енгил 
ўзлаштиришни таъминлайди. Улар маълум бир фаолият турини 
муваффақиятли амалга ошириш учун субъектив шартлар ҳисобланади. Шахс 
томонидан ишлаб чиқилган билим, кўникма ва қобилиятларга нисбатан 
унинг қобилиятлари билим, кўникма мавжудлигида эмас, балки уларни 
эгаллаш динамикасида, баъзи фаолият усуллари ва техникаларига эга бўлиш 
чуқурлиги ва кучлилигида намоён бўлади (10.1-расм). 


623 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling