Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-расм. «Ишчи кучи сифати» тушунчасининг мазмуни


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

 
2.4-расм. «Ишчи кучи сифати» тушунчасининг мазмуни
 
Ушбу омилларни ишчи кучи сифатини ўзгартиришнинг ташқи 
импульслари сифатида танлаш бироз шартлилик билан амалга оширилади
чунки қайсидир маънода ҳаракат кучлари ва ишчи кучи сифатининг 
ривожланиш манбалари ўзаро боғлиқдир, агар уларнинг биринчиси ишчи кучи 
сифатининг ривожланишининг ички манбалари билан воситачилик қилса, 
иккинчиси ташқи ва ҳаракатланувчи кучларсиз ҳаракат қила олмайди. Фақат 
ишчи кучи сифатининг ўзгаришига омилларнинг таъсирини ўрганиш орқали 
унинг ривожланишининг ички манбаларини тушуниш мумкин. Бу уларнинг 
алоҳида омиллар сифатида кўриб чиқилишини англатади.
Ишчи кучи сифатининг ўзгаришига таъсир этувчи ташқи омилларни 
ишчи кучи сифатига нисбатан уч гуруҳга ажратиш мумкин: 
1) 
бевосита таъсир омиллари – ишчи кучи сифати ўзгаришига 
бевосита таъсир этади
2) 
билвосита таъсир омиллари – ишчи кучи сифатининг ўзгаришига 
билвосита таъсир этади; 
3) 
унинг ҳаракати ўзаро алоқалар дарахти йўналишини белгилаб 
берадиган омиллар амал қиладиган шароитлар. 
Тўғридан-тўғри таъсир қилиш омилларига меҳнат фаолияти билан 
бевосита боғлиқ бўлган ва инсоннинг меҳнат қилиш қобилиятига таъсир 
қиладиган омиллар киради. Улар иш ҳаётининг сифати билан чамбарчас 
боғлиқ. 
Потенциал ишчи кучини ҳақиқий ишчи кучига айлантириш жараёнига 
таъсир қилувчи омиллар билвосита таъсир қилувчи омиллар сифатида кўриб 
чиқилади. Улар меҳнат жараёнига жалб қилинган ишчи кучи сифатининг 
ўзгаришига, шунингдек ишчи кучининг умумий сифат даражасига таъсир 
қилади. Бу: 
• 
таълим тизимининг аҳволи (белгилангн сифатли ишчи кучи 
шакллантириш омили сифатида); 
• 
меҳнат бозорида ишчи кучи таклифи; 
ижтимоий 
Профессионаллик 
Психологик 
лаёқатлилик 
касбий-яроқлилик 


• 
меҳнат бозорида ишчи кучига талаб
• 
меҳнат бозорида юзага келадиган ишчи кучи нархи (иш ҳақи). 
Омилларнинг таъсир кучи, уларнинг йўналиши амал қиладиган 
шароитлар билан белгиланиши. Бу қаторга қуйидагилар киради: 
• 
ижтимоий-сиёсий шароитлар. Улар белгланган сифатдаги ишчи 
кучини шакллантиришнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб беради, қоган 
барча омиллар учун базис ҳисобланади; 
• 
фан-техника тараққиёти; 
• 
экология шароитлари
• 
демографик вазият. 
Шунингдек, 2.6-расмда акс эттирилган ишчи кучи сифатини 
шакллантирадиган омиллар таснифи ҳам фойдаланилади. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling