Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
Қурилишларнинг аниқ рўйхати – объектлар рўйхатини, 
шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва 
харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи ҳар йили буюртмачилар 
томонидан ажратилган лимитлар доирасида тузиладиган молиявий 
хужжат. 


413 
Қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даврига 
капитал қўйилмалар ҳажмини ва уни сарфлаш йўналишларини 
кўрсатган, унинг техник – иқтисодий кўрсаткичларини акс эттирган 
ҳолда ҳар бир объект бўйича тузиладиган молиявий хужжатдир. 
Қурилишда иш ҳужжатлари – алоҳида бинолар ва 
иншоатларга ҳамда иш турларига иш чизмалари комплектидир. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан 
таъминловчи 
органга 
(муассасага) 
буюртмачи 
томонидан 
қўйидагилар тақдим этилади: 

Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув 
ишларининг аниқ рўйхати);

Қурилишнинг титул рўйхати; 

Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома 
нусхаси; 

Қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан 
пудрат ташкилоти томонидан тузилган шартнома нусхаси ва танлов 
савдолари натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи; 

Ҳар қайси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 
очилган молиялаштиришнинг ҳар бир ҳисоб рақами бўйича банк 
реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан 
таъминловчи орган буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар 
асосида инвестиция лойиҳасини маблағ билан таъминлашни амалга 
оширади. 
Хизмат кўрсатувчи банк капитал қурилишга маблағлар ўз 
вақтида ўтказилиши учун жавоб беради. 


414 
Буюртмачи эса тўлов топшириқлари қурилишнинг титул 
рўйхатига қатъий мувофиқ бўлиши учун жавоб беради. 
Капитал қўйилма – бу, янги корхоналарни барпо этиш, мавжуд 
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини техник жиҳатдан 
қайта қуроллантириш билан боғлиқ бўлган молиявий, иқтисодий, 
моддий ва меҳнат харажатлари йиғиндисига айтилади. Капитал 
қўйилмалар 
иқтисодий 
жихатдан 
капитал 
инвестицияларни 
англатади, улар деярли бир мазмунни билдиради. Улар маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида киритиладиган 
инвестицияларни – қўйилмаларни – харажатлар мажмуасини 
англатади. 
Шу 
ўринда, 
капитал 
қўйилма 
ёки 
капитал 
инвестицияларнинг реал инвестициялардан фарқлаб олиш зарур. Реал 
инвестициялар физик объектларга киритиладиган инвестициялар 
мажмуасини билдириб, улар нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ёки 
хизматлар кўрсатиш объектларига киритиладиган инвестицияларни 
англатади, балки бошқа турдаги ноишлаб чиқариш объектларига ва 
тижорат мақсадлари кўзланмайдиган сохаларга, хусусан ижтимоий 
самара олиб келувчи сохаларга хам киритиладиган инвестициялардан 
иборат бўлади. Реал капитал қўйилмалар эса, фақат ишлаб чиқариш 
фондларини такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни ўз 
ичига олади.
Қурилишда пудрат ва хўжалик услубида бажариладиган ишлар: 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling