415
2. Хўжалик усулида.
Пудрат усули – бу пудрат
шартномалари асосида махсус
қурилиш ташкилотларини жалб қилиш орқали бажариладиган
усулдир. Пудрат усулида буюртмачи ва
пудратчи ташкилотлар
иштирок
этиб,
буюртмачиларга
вазирликлар,
концернлар,
ассосациялар, мулкчиликни турли шаклидаги корхона ва фирмалар,
хусусий тадбиркорлар бўлиши мумкин.
Пудратчи ташкилотлар эса
мулкчиликнинг
турли
шаклларидаги
махсус
қурилиш
ташкилотларидир. Пудрат муносабатлари бугунги кунда кенг
тарқалган усуллардан бири бўлиб, у қуйидаги йўналишларда
такомиллаштирилмоқда:
-пудрат шартномалари қурилишнинг бутун муддатига тузилади.
Бундан мақсад қурилиш учун жавобгар
шахсни олдиндан белгилаб
олишдир.
-қурилиш маҳсулотлари шартнома бахоларида олиб борилади.
Бу пудратчи ташкилотларни рағбатлантиради.
-капитал қўйилмаларни кўпроқ корхоналарни техник қайта
жиҳозлаш, таъмирлаш ишларига йўналтириш ва улардан фойдаланиш
самарасини оширишдан иборат.
Қурилишда хўжалик усули – деганда қурилишнинг монтаж
ишларини корхона ва ташкилотларнинг ўз кучлари маблағлари
ҳисобидан амалга ошириш тушунилади.
Бундай холда корхона ва
ташкилотлар капитал қурилиш бўлими (ОКС) ёки капитал қурилиш
бошқармасини (УКС) ташкил этади. Қурилиш монтаж ишлари амалга
ошириш жараёнида корхона раҳбарлари ва капитал қурилиш
бошлиғи ўртасида шартнома тузилади. Йирик ҳажмидаги капитал
416
қўйилмаларни амалга оширишда банкларда корхона рахбари номида
капитал қуйилмаларнинг махсус ҳисоб рақами очилади. Хўжалик
усулида капитал қўйилмаларни молиялаштириш ҳам
икки усулда
олиб борилади:
1. Харажат элементлари бўйича;
2. Бажарилган ишлар бўйича олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: