Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
- даромад келтиришга кўра турларга бўлинади
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фоиз ставкаси
- даромад келтиришга кўра турларга бўлинади;
а) фиксирланган даромадли активлар б)фиксирланмаган даромадли активлар -риск даражасига кўра турларга бўлинади а)рискли активлар б)рисксиз активлар Инвестицион бозорни инструментлари: - улушли қимматли қоғозлар -улушсиз қимматли қоғозларга бўлинади. 6.2. Фоиз ставкаси. Фоиз ставкаси- жалб килган маблағлар бўйича келишилган даромадлилик ставкасидир. Амалда маблағларни жалб қилиш турлари қанча кўп бўлса уларни фоиз ставкаси турлари хам хам шунча кўп бўлади. Мисол, заёмщик уй сотиб олиш максадида бериб турилган қарз пул учун мазкур заём бўйича фоиз ставкаси 435 тўлайди, бу ўз навбатида қўйилган маблағ(накд, мулк ва бошкалар) бўйича фоиз ставкаси деб юритилади; а банкни фирмадан ушлаётган ставкаси эса тижорат кредити бўйича фоиз ствкаси дейилади. 42 Фоизли пул ёки қисқарок килиб, фоизлар- молиявий хисоб- китобларда пул кўринишдаги барча қарзларнинг даромадлик суммаси тушинилади; бир хил(даврли) ссудалар, жамғарма хисобга пул қўйиш, жамғарма сертификати ва облигацияни сотиб олиш, вексел хисоб китобини амалга ошириш ва бошқалар киради. Молиявий ва кредит шартномалари тўзилаётганда кредитор ва қарз олувчилар ўртасида ссуда хажмига нисбатан(ссуда фоизи) фиксирланган давр учун тўланадиган фоиз ставкани хажми келишилади. Давр (интервал) – бу кайсики фоиз хисобланадиган хисоблаш даврига айтилади. Фоиз тўловларни суммаси ссуда хажмига, уни умумий қайтариш муддати ва фоиз ставкаси даражасига боглиқ бўлади. Cтавка фоизлари ўнлик ва натурал кўринишда ўлчанади. Фоизларни хисоблашда тартиб бўйича дискрет(дискрет фоизлари) усулида; бунда хам хисоблаш даврлари ой, чорак ва йил сифатида қабул қилинади. Арим холларда хар кунлик хисоблаш қўлланилиб, (мисол, узоқ муддатли инвестицияларни анализ қилиш учун)мижозларга маъқул келиши учун айрим холларда фоизни узлуксиз хисоблаш усули қўлланилади. Фоизлар кредиторларга уни хисоблаган меъёрида тўланади ва қарз суммасига кўшилиб борилади. Фоизни асосий қарзга кўшилиб 42 Зви Боди Роберт, К. Мертон «Инвестиции» - М.: Вильямс, 2008. – 780с. 436 кетиши хисобига пул суммасини ортиб кетиш юзага чиқади, буни ортиш (нарашением) ёки аввалги суммани ортиши дейилади. Фоиз ставкани сон жихатдан молиявий тахлил этишда нафакат қарз суммасини кўпайиш қуроли кўринишда, балки кенгроқ маънода бевосита маблағларни бир эгасидан бошқасига оқиб ўтиш ва кўпайиш орқали тижорат ва молиявий фаолиятдан келадиган даромадлилик даражасини ўлчаш учун жорий этилади. Амалиётда, кўпроқ чет элда шартнома ва маълум фаолият шароитларига боғлиқ холда фоизларни хисоблашнинг турли хил усуллари мавжуд. Мос турли хил фоиз ставкалари кўлланилади. Улардаги кайсики фоизларни хисоблашдаги асосий фарқлар шуки, уларни хисоблаш учун туғри келган базасини танлаш бўйича тенг ахамиятли бўлган хиллари жорий этилади. Шунда қилиб, фоизлар қарзни аввалги мос-тўғри келган суммасига ёки аввалги давр учун хисобланган фоизлар суммасига хисобланади. Бу холда фоиз ставкаси ва бошқа усул бўлган хисоб ставкаси(хисоблаш ва аввалдан ушлаб қолиш кредит бериш жараённи бошида бажарилади) хақида аниқлик киритамиз. Фоиз ставкалар аввалги у ёки бу бошлангич суммасига ёки авалги давлар учун хисобланган фоиз суммасига ссудани мазкур муддатни барча давлари(оддий фоиз ставка)га қўлланилади. Шунга ўхшаш хисоб ставкалари хам қўлланилади. Мос холда, асосий фоиз ставка 4 тури бир биридан тубдан фарқ қилади: оддий ва мураккаб фоиз ставкалари, оддий ва мураккаб хисоб ставкалари. Шартнома шартларида фоизни фиксирланган ставкалари келишилади. Амалиётда фиксирланган ставкадан ташқари сўзиб 437 юрувчи ёки ўзгарувчан ставкалари мавжуд. Айрим холатларда шартномаларда айрим базавий ставкалари(пул бозоридаги ставкани вактлар бўйича ўзгаришидан, мисол учун Лондон банки томонидан урнатилган «ЛИБОР»ставкаси)га фиксирланган кушимча даромад- маржа кушилади. Шундай қилиб, умуман ставка қайсики, фоиз хисобланаётган ставка базани ўзгариши хисобига ўзгариб туради. Шартномалардаги маржани хажми вақтлар бўйича ўзгариши орқали кўрсатилиши мумкин. 43 Мавзуда келтирилган формулани қуйидаги белгилари қабул қилинган . i -ссудани барча муддати учун фоизлар. К -йилни кунлардан иборат давомийлиги( вактинчалик база) Р - ссудани аввалги суммаси. S - ссудани қайтаришни охирги муддатидаги сумма. i - фоиз ставка. d - одди хисоб ставка. п - ссудани йиллардан иборат давомилиги. д - ссудани фойдаланган кунлар сони. Молиявий активларни асосий формаларига қарзли мажбуриятнома, акция ва хосилавий қимматли қоғозлар киради. Қарзли мажбуриятномаларни муомалага пул билан шуғулланувчи давлат, корхона ва бошка хужаликлар(уй-хужаликлар) чиқаради. Шундай қарзли мажбуриятномалар бозорида шундай давлат ва корпоратив облигациялари ва уй-жой ва тижоратли 43 Игошин Н.В. Инвестиции. Организация управления и финансирование: Учебник для вузов. - М.: Финансы, ЮНИТИ, 2007. - 413 с 438 аванс(закладной)лар; шунингдек, истеъмол заёмларга ўхшаш активлар сотилади. Қарзли мажбуриятномалар фиксирланган даромадли инструментлар дейилиб, келгусида фиксирланган суммани тўлашга ваъда беради ёки қатъий белгиланган фоизли қимматли қоғозлар дейилади. Қарзли мажбуриятномалар уни қайтариш муддатига қараб қуйидаги шаклларга бўлинади: -қисқа муддатли қарзли мажбуриятномалар бозори-(қайтариш муддати 1 йилгача) пул бозори дейилади -узоқ муддатли қарзли мажбуриятномалар ва акция бозори- (қайтариш муддати 1 йилдан юқори) капитал бозори дейилади Пул бозорида давлат ёки ишончи бўлган хусусий сектор эгаси томонидан чиқарилган фоизли қимматли қоғозга ўхшаш афзалликка эга инструментлар (казначей векселлар, катта корхоналарни тижорат векселига ўхшаш векселлар)муомалада юради. Замонавий пул бозори интеграцияни глобаллашуви ва ликвидлилик билан характерланади. Активларни ликвидлилик даражаси унинг пулини конвератация қилиш жараёнини тезлиги ва кам харажатлилиги хамда оддийлигига боглиқ холда аникланади. Акция- унинг активини бир қисми меъёрида, корхонанинг мулкий эгаларига қўйилган талабдир. Хар куни телевидения, газеталарда, радио ва интернетларда бозорни барча кўрсаткичларини имкониятлари хақида: фоиз ставкалари, валюта котировкаси ва фондларни индекслари тугрисида маълумотлар бериб борилади. Келгусида бунинг мохиятини очишга харакат киламиз. 439 Фоиз ставкаси – қарз капиталига маълум бир вақт, одатда бир йил давомида бўлган фоизли тўловларнинг нисбий миқдоридир. Фоизлар бозордаги ўзгаришига қараб қатъий белгиланган ва эркин сўзувчи фоиз ставкалари бўлиши мумкин. Download 6.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling