183
иншоотлар, асбоб-ускуналар, ҳамда бошқа моддий бойликлар);
муалллифлик ҳуқуқи, ноу-хаулардан ташкил топган мулкдорлик
ҳуқуқлари ва бошқа интеллектуал бойликлар;
ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳамда
мулкчилик ҳуқуқлари;
бошқа бойликлар.
Бозор иқтисодиётида инвестиция фаолиятини фуқаролар,
ҳуқуқий шахслар (корхоналар,
фирмалар, акционер жамиятлари ва
бошқа типдаги мулк эгалари) ва давлат юритади.
Инвестиция фаолиятини йўлга қўйишда ҳар бир мулк эгаси,
биринчи навбатда ўз манфаатини кўзлаб ягона мақсадга, яъни фойда
олиш ва самарага эришишни режалаштиради.
Бозор муносабатлари ривожланган
етук жамиятда инвестиция
фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
фуқаролар, давлатга қарашли бўлмаган корхоналар, хўжалик
ассоциациялари, жамоа ва ўртоқлик хўжаликлари ҳамда жамоа
мулкчилиги асосида
ташкил этилган ташкилотлар, нодавлат
корхоналари ва
муассасалари томонидан;
давлатни маъмурий ва бошқарув бўлинмалари, ташкилотлари
ҳамда давлат корхоналари ва муассасалари томонидан;
чет эл фуқаролари,
хусусий фирмалар, ассоциациялар,
компаниялар ва ҳуқуқий шахслари ҳамда бошқа хорижий давлатлар
ва ҳалқаро молия – кредит муассасалари томонидан;
қўшма корхона кўринишида маҳаллий ва чет эл фуқаролари,
ҳуқуқий шахслар ва давлатлар билан ҳамкорликда.
184
Бозор иқтисодиётида инвестиция фаолиятини молиялаштириш
инвесторлар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилиш йўли
билан кредитлар эвазига, муомаблаға, қонунчиликда
белгиланган
ҳолда, қимматли қоғозлар ва заёмлар чиқариш ҳисобига олиб
борилади. Давлат мулкини хусусийлаштириш туфайли мамлакат
миқёсидаги манбалар ҳисобига, турли мулк эгаларининг маблағлари,
янгидан ташкил этилаётган фондларни улуши, чет эл инвестициялари
орқали олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: