Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
Амортизация - асосий воситаларни ва номоддий активларни
норматив хизмати муддати давомида қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўтказиб бориш жараёнидир. Асосий воситалар таркибига хизмат муддати бир йилдан кам бўлмаган, қиймати 50 минимал маошдан юқори бўлган ва ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига аста секинлик билан ўтказиб борадиган ишлаб чиқариш воситалар киради. Улар: 190 бино, иншоот, асбоб- ускуна, машина, транспорт воситалари, ўлчовчи ускуналар ва ҳ.к. Асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида ҳам жисмонан, ҳам маънавий эскиради. Объектлар қиймати ҳисобланган амортизация ажратмалари ҳисобидан қопланади. Амортизация ажратмалари инвестицияларни молиялаштиришнинг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади. Улар қайта ишлаб чиқаришни (яъни такрор ишлаб чиқариш) ташкил қилиб қолмай, балки маълум даражада уларни кенгайтиришга ҳам мўлжалланган бўлади. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида амортизация корхонанинг инвестиция эҳтиёжини 70-80%ини қондиради. Мамлакатимизни бозор иқтисодиётига ўтиши билан амортизация ажратмаларини инвестицияларни молиялаштириш манбаи сифатидаги аҳамияти ҳам ўсди. Бу биринчи навбатда, асосий фондларнинг тез-тез қайта баҳоланиши ва кўп корхоналарнинг зарарга ишлаётганлиги билан боғлиқ. Инвестицияларни молиялаштириш манбаи сифатида бошқаларига нисбатан устунлик томони шундаки, корхонанинг ҳар қандай молиявий холатида, бу манба ўз ўрнига эга бўлади ва доимо корхона ихтиёрида бўлади. Рақобат жараёни, асосий фондларни янгилаб туришни талаб этади, бу эса келгусидаги инвестициялар учун жадаллаштирилган амортизация ажратмаларини ҳисоблашни тақозо этади. Лекин, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида жадаллаштирилган амортизация усулини қўллаш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, интенсив тарздаги қайта ишлаб чиқариш амалга оширилади. 191 Бунинг натижасида амартизация ажратмалари, ўзи алоҳида бир шаклни ташкил қилади. Бошқа қилиб айтганда, кенгаяди ва инвестициялаш учун олдингисига нисбатан барқарор молиявий базага айланади. Шундай қилиб, амортизация ажратмалари корхонанинг инвестиция фаолиятини тартибга солувчи муҳим воситага айланади. в)Корхонанинг инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ички молиявий ресурслари бўлиб қуйидагилар хисобланади: -хўжалик усулида бажарилган қурилиш-монтаж ишларидан келган фойда (қилинган иқтисод); -асосий воситаларни ликвидация қилинган вақтда олинган яроқли материаллар; -айланма маблағларнинг айланишини тезлашиши хисобига, муомиладан бўшатилган айланма маблағларнинг бир қисми; -корхонанинг ўзида ташкил қилинган махсус резерв фондлари ва бошқалар. Инвестицион лойиҳаларни баҳолашда шуни ҳисобга олиш лозимки, ишлаб чиқарилган маҳсулот реализациясидан, солиқлар айириб ташланади. Аммо, бу ҳисобланган солиқлар, амортизация ажратмалари сингари маълум муддат корхона оборотида қўшимча ишлатилиши ва вақтинча молиявий ресурс бўлиши мумкин. г) Агар корхона инвестиция фаолиятини молиялаштиришда ўз маблағлари етарли бўлмаса, бундай ҳолда, корхона маблағларни қимматли қоғозлар чиқариш ёки банк кредити орқали жалб қилиши мумкин. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг кенг 192 тарқалган ва молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бўлиб, қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ҳисобланади. Қимматли қоғозлар чиқариш, инвестицияларни молиялаштиришда марказлашган маблағлар ва банк кредитларининг ҳиссасини пасайишига олиб келади. Қимматли қоғозлар бозори ва кредит бозори, пул маблағларига эҳтиёжи бўлган тармоқларга (корхоналарга) пул маблағларини тақсимлаб корхоналарнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштиради. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан харид қилинадиган қимматли қоғозлар ичида кенг тарқалган тури акционерлик жамиятлари томонидан чиқариладиган акциялардир. Download 6.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling