Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

ар
мажбуриятл
жорий
ар
мажбуриятл
муддатли
киска
талаблар
буладиган
реализация
осон
маблаглар
Пул
Жавоб: 0,04 
Қоплаш ва ликвидлик коэффициентларини топишда, қисқа 
муддатли мажбуриятларни тўғри ҳисоблаш талаб этилади. Қисқа 
муддатли мажбуриятлар, бухгалтерия балансининг пассив қисмидаги
мажбуриятлар бўлимидан олинади. 
Банклардаги кредит инспекторлари мижознинг кредитга 
лаёқатлилигини таҳлил қилишда, балансдаги асосан (жорий 
активлари ва мажбурият бўлимидаги) моддаларнинг таркибий 


228 
ўзгаришларини кўриб чиқадилар. Бу албатта, хавф-хатарни 
баҳолашни енгиллаштиради. 
Корхона кредитга лаёқатлилиги таҳлили учун керак бўладиган 
кейинги кўрсаткич – бу мустақиллик (мухторлик) коэффициентидир. 
Ушбу коэффициент 0.6 дан, яъни 60 %дан юқори бўлса, кредит 
хатари энг кам ҳисобланади. Бу коэффициент 30 %дан, яъни 0,3 дан 
кам бўлмаслиги лозим. Бу кўрвсаткични ҳисоблаш учун корхонанинг 
баланс бўйича ўз маблағлари манбалари яъни, баланс пассивининг 
биринчи бўлинмаси суммаси жами пассив суммасига бўлинади.
Ноликвид балансларга эга бўлган корхоналарга эса банк 
кредитларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилмайди. Корхона баланси 
ликвидлиги қуйидагича ҳисобланади: корхона баланси (1- шакл) 
пассив қисми биринчи бўлими суммасига, иккинчи бўлим узоқ 
муддатли мажбуриятлари қўшилиб (агар тўлов муддати уч ойдан 
ошиқ бўлса) баланс актив қисми биринчи бўлими суммаси айрилади.
Агар чиққан натижа ижобий бўлса, корхона баланси ликвидли 
ҳисобланади.
8.3-масала. Қуйидаги маълумотлар асосида акциядорлик 
жамиятининг узоқ муддатли банк кредити олиш учун кредитга 
лаёқатлилик кўрсаткичларидан мухторлик коэффициентини 
ҳисобланг: 
 Асосий воситалар қолдиқ қиймати 365177 минг сўм
 Товар моддий захиралари ва харажатлари 10648513 минг сўм 
 Дебиторлик қарзлари 437802 минг сўм 
 Пул маблағлари 1816 минг сўм
 Узоқ муддатли мажбуриятлар 344405 минг сўм 


229 
 Жорий мажбуриятлар 10713111 минг сўм
 Ўз маблағлари манбалари 439810 минг сўм 
Ечилиши: Корхонанинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларидан 
мухторлик коэффициенти қуйидаги формула билан ечилади. 
Мухторлик 
коэффициенти=
%
8
,
3
%
100
11497326
439810
%
100
)
(


Х
Х
жами
пассив
баланс
капитал
хусусий
маблаглари
уз
Жавоб: 3,8% 
Банк кредит беришда корхонанинг маҳсулот сифатини, муддати 
ўзайтирилган дебеторлик қарзларини, капитал ремонт учун қилинган 
ҳаражатларни, турли зарарларни қоплашини кўриб чиқиш керак. 
Бунга 
сабаб 
шуки, 
ушбу 
айтилганлар 
бўйича 
қўшимча 
сарфланишларга йўл қўйилган бўлса, корхонада бу қўшимча 
сарфланишлар айланма маблағлари ҳисобидан бўлади, шу сабабли 
ушбу қўшимча сарфланишлар айланма маблағларига салбий таъсир 
этиб, ҳақиқатда хўжалик жараёнида қанча айланма маблағлари 
иштирок этаётганлигини ифодалайди. Баланс бўйича айланма 
маблағларини мавжуд суммаси билан ҳақиқатдан ҳам корхона 
хўжалик оборотида иштирок этадиган айланма маблағларини 
суммаси бир-биридан фарқ қилади. Ҳар икки кўрсаткич ўртасидаги 
фарқ айланма маблағларини иммобилизациясини ташкил этади. 
Иммобилизацияси оборот манбаларини четга тортилишидир. Яъни 
ўз мақсадидан ташқари сарфланишидир. Кредит инспектори ушбу 
коэффициентни ҳисоблашда, албатта айланма маблағларининг 
мавжуд суммаси иммобилизациясини ҳисобга олиши керак. 


230 
Жаҳон амалиётида, айланма маблағларининг мавжуд суммасини 
(ўз айланма маблағларини) аниқлашда қуйидаги усул қўлланилади. 
Яъни баланс активининг 2 чи бўлим (айланма активлари) 
суммасидан, баланс пассивининг 2 чи бўлими (мажбуриятлар) 
айирилади. (узоқ муддатли қарз ва кредитлардан ташқари). 
Корхона (мижоз) кредит олишга лаёқатлилигининг таҳлилида 
қўлланиладиган 
қўшимча 
кўрсаткичлар 
бўлиб, 
айланма 
маблағларининг айланувчанлик коэффициентини ва айланма 
маблағларининг 
кунлардаги 
айланувчанлиги 
кўрсаткичлари 
қўлланилади. 
Айланма маблағлари айланувчанлиги коэффициенти айланма 
маблағлари ҳаракатининг тезлигини таърифлайди ва таҳлил 
қилинаётган давр учун маҳсулот сотишдан олинган тушум ва 
айланма маблағларининг ўртача қиймати ўртасидаги тафовут 
сифатида аниқланади. Таҳлил учун маълумотлар йиллик ҳисоботнинг 
1-шакли баланс ва 2-шакли молиявий натижалар тўғрисидаги 
ҳисоботдан олинади. 
С 
Айланувчанлик коэф. = ----------------- 
(8.3) 
У К 
бу ерда,
С-(маҳсулот сотишдан тушган тушум ) 
У К-(оборот маблағлари ўртача қолдиқлари) 
УК х Д 
A K = ------------- 
(8.4) 

A K - (оборот маблағларининг кунлардаги айланувчанлиги). 


231 
Д – даврлар. 
8.4-масала. Қуйидаги маълумотлар асосида акциядорлик 
жамиятининг узоқ муддатли банк кредити олиш учун кредитга 
лаёқатлилик аниқлаш учун қўшимча кўрсаткичларидан айланма 
маблағлар айланувчанлик коэффициентини ҳисобланг: 
 Асосий воситалар қолдиқ қиймати 365177 минг сўм
 Товар моддий захиралари ва харажатлари 10648513 минг сўм 
 Дебиторлик қарзлари 437802 минг сўм 
 Пул маблағлари 1816 минг сўм
 Узоқ муддатли мажбуриятлар 344405 минг сўм 
 Жорий мажбуриятлар 10713111 минг сўм
 Ўз маблағлари манбалари 439810 минг сўм 
 Маҳсулотларни сотишдан келган соф тушум 9299029 минг сўм 
Ечилиши: Айланма маблағлар айланувчанлик коэффициентини 
қуйидагича ҳисобланади: 
Айланувчанлик коэффициенти=
.
84
,
0
11088131
9299029
.



Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling