Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
Қўшимча коэффициентлар:
1. Айланма маблағларининг айланувчанлик коэффициенти; 2. Ўз айланма маблағлари мавжудлиги; З. Фойда ва рентабеллик коэффициентлари. Берилган балансга асосан ушбу кўрсаткичларни таҳлилини кўриб ўтамиз: 1. Кредитга қобилиятлиликнинг асосий кўрсаткичлари: қоплаш, ликвидлик ва мустақиллик коэффицентларидир. Бу коэффициентлар таҳлили учун маълумотлар корхона балансидан олинади. Жаҳон амалиётида корхона ликвид маблағлари иккига бўлинади: абсолют ликвид маблағлар; жорий ликвид маблағлар. Абсолют ликвид маблағлар таркибига баланс актив қисмининг иккинчи бўлими жамиси киритилади. Улар 3 қисмдан иборат: 1. Осон ишлатиладиган заҳиралар; 2. Пул маблағлари; З. Осон амалга оширадиган талаблар, "дебиторлик қарзлари". Ликвид маблағларнинг корхонада етарлича бўлиши, унинг мажбуриятларини ўз вақтида қоплай олишидан далолат беради. Жорий ликвид маблағлар бу жуда ҳам тез пулга айланадиган корхона воситаларини ўз ичига олади, шу сабабли жорий ликвид 225 маблағлар таркибига баланс актив қисми иккинчи бўлимининг қуйидагилари киради: 1. пул маблағлари; 2. дебиторлик қарзлари. Жорий ликвид маблағлар корхонага бирламчи тўловларни амалга оширишда керак бўлади. Улар юқори ликвидликка эгалигидан, корхонада ушбу маблағлар ҳам меъёр даражасида бўлиши керак. Зеро, кредит инспектори мижозни кредитга лаёқатлилигини таҳлил қилишда ушбу кўрсаткичларга алоҳида аҳамият беради. Ўзбекистонда ликвид маблағлар қуйидаги тартибда бўлинади: А) осон ишлатиладиган талаблар; Б) пул маблағлари; В) осон амалга ошириладиган талаблар. Ликвид маблағларни бундай 2га бўлишдан мақсад, қоплаш ва ликвидлик коэффициентларини ҳисоблаш осон бўлади. Қоплаш коэффициенти қуйидагича ҳисобланади, Қисқа муддатли ликвид маблағлар Қоплаш коэффициенти = -------------------------------------------------- -- (8.1) Қисқа муддатли мажбуриятлар Қоплаш коэффициенти шуни ифодалайдики, яъни у кредитлаш чегарасини кўрсатади ва мижознинг ҳамма айланма воситаларининг қарзни олишга етарлилигини кўрсатади. Бу кўрсаткич 2 ва ундан 226 юқори бўлса, мижоз кредитга лаёқатлидир. Агар 0,5 дан кам бўлса, кредитлаш фойдасиз бўлиб, мижоз кредитга лаёқатсиз ҳисобланади. 8.1-масала. Қуйидаги маълумотлар асосида акциядорлик жамиятининг узоқ муддатли банк кредити олиш учун кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларидан қоплаш коэффициентини ҳисобланг: Асосий воситалар қолдиқ қиймати 365177 минг сўм Товар моддий захиралари ва харажатлари 10648513 минг сўм Дебиторлик қарзлари 437802 минг сўм Пул маблағлари 1816 минг сўм Узоқ муддатли мажбуриятлар 344405 минг сўм Жорий мажбуриятлар 10713111 минг сўм Ечилиши: Корхонанинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларидан қоплаш коэффициенти қуйидаги формула билан ечилади. Қоплаш коэффициенти= . 035 , 1 10713111 11088131 ар мажбуриятл жорий маблаглари ликвид муддатли Киска Жавоб: 1,035 Ликвидлик коэффициенти қуйидагича аниқланади: Пул маблағлари + осон амалга ошириладиган талаблар Лик. коэф. = ------------------------------------------------------------------------------ (8.2) Қисқа муддатли мажбуриятлар Ликвидлик коэффициенти мижознинг айланма капитали структурасини баҳолаш асосида яқин келажакда банкдан олган кредитларини оператив (тезкорлик) ва ўз вақтида тўлай олиш 227 қобилияти ҳисобланади. Ликвидлик коэффициенти 1,5 ва ундан юқори бўлса, корхона юқори кредитга лаёқатлилик даражасига эришган бўлади. 8.2 - масала. Қуйидаги маълумотлар асосида акциядорлик жамиятининг узоқ муддатли банк кредити олиш учун кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларидан ликвидлик коэффициентини ҳисобланг: Асосий воситалар қолдиқ қиймати 365177 минг сўм Товар моддий захиралари ва харажатлари 10648513 минг сўм Дебиторлик қарзлари 437802 минг сўм Пул маблағлари 1816 минг сўм Узоқ муддатли мажбуриятлар 344405 минг сўм Жорий мажбуриятлар 10713111 минг сўм Ечилиши: Корхонанинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларидан ликвидлилик коэффициенти қуйидаги формула билан ечилади. Ликвидлилик коэффиценти= 04 , 0 10713111 439618 ) ( Download 6.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling