Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
К
У C Жавоб: 0,84 Тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектлар билан кредит муносабатларини мустақил равишда ўрнатадилар. Хўжалик юритувчи субъектлар тижорат банкларидан кредит олиш учун кредит буюртмасини берадилар. Шу кредит буюртмасига асосан тижорат банклари қарз олувчининг молиявий аҳволини таҳлил қиладилар. Бу жараён қуйидаги босқичлардан иборат: кредит олиш учун берилган кредит буюртмасини кўриб чиқиш 232 ва бўлажак қарз олувчи билан сухбатлашиш; қарз олувчининг кредит қобилиятини ва қарз бериш билан боғлиқ хатарларни баҳолаш; кредит нархини белгилаш; кредит шартномасини тайёрлаш ва уни тўзиш. Мижозларнинг кредитга лаёқатлилиги бўйича синфларга бўлиш ва корхоналар рейтингини аниқлаш. Тижорат банклари ички кредит сиёсати асосида чиқарилган йўриқнома бўйича корхоналарни кредитга лаёқатлилиги асосий кўрсаткичи бўлиб: қоплаш коэффициенти, ликвидлик коэффициенти ва ўз айланма маблағлари билан таъминланиш коэффициентлари ҳисобланади. (8.2. - жадвал). Агар корхона 1-синфга киритилса, унда умумий асосларда кредитланади. Уларга нисбатан кредит беришнинг имтиёзли тартиби ҳам назарда тутилиши мумкин, яъни ишонч кредити берилиши, қўшимча маълумотлар ва ҳисоб-китобларсиз кредит берилиши ва бошқа имтиёзлар тақдим этилиши мумкин. 8.2-жадвал Корхоналарнинг кредитга лаёқатлик кўрсаткичлари бўйича синфларга бўлиниши. Т /р Номи 1- синф 2-синф 3-синф 1Коплаш коэф. (Қ.к) К.к 2<қ.к>1 1>қ.к>0,5 233 . 2 2 . Ликвидлик коэф.(К.л) К.л 1.5 1.5<к.л>1 1>к.л>0,5 3 . Мухторият коэф.(Км) К.м 60% 60%<к.м>3 0% 30%>к.м> 15% . Агар корхона 2-синфга киритилса, хўжалик юритувчи субъект манфий қўшимча кўрсаткичларга эга бўлса, беқарор (барқарор эмас) деб ҳисоблаш лозим, бундай корхоналар билан кредит шартномалари тузилганида унинг фаолияти ва кредитнинг қайтарилиши устидан назоратнинг қўшимча чоралари кўзда тутилиши керак. Хусусан, гаров ҳуқуқи қаттиқлаштирилиши, фоиз ставкалари оширилиши, кафолатлар берилиши ҳамда кредитдан фойдаланиш миқдорлари ва муддатлари чекланиши керак. Агар корхона 3-синфга киритилса, бу корхоналарга фақат фавқулодда ҳолларда юқори ташкилот кафолатлари ёки оширилган фоиз ставкасини ундириш билан мол-мулк гаровга қўйилгандагина кредитланади. Республикамизда баъзи тижорат банклари ўз ички кредит сиёсати талабларидан келиб чиқиб, корхоналарнинг кредитга лаёқатлиги бўйича 4 синфга бўладилар ёки баъзи тижорат банклари (масалан, Ҳалқ банки) корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини рейтинг баллари асосида ҳисоблаб чиқарадилар. 234 Кредитга лаёқатлиликни мустаҳкамлаш йўллари деганда, бу иложи борича асосий ва қўшимча кўрсаткичларни юқори бўлишини таъминлашдир. Демакки, ҳар бир кўрсаткич бўйича юқориликка эришишдир. Бунинг учун корхона барқарор ишлаб чиқариш жараёнини биринчи галда ташкил этиши лозим. Пул маблағларининг ортиши корхонанинг бирламчи тўловларни ошириш учун керак маблағларга бўлган эхтиёжларни камайтиради ва корхонада ишлаб чиқариш маромийлиги бўзилмаслигига олиб келиши мумкин. Ўз айланма маблағлари билан таъминланиш коэффициенти бўйича эса, юқори натижаларга эришиш учун ўз маблағлари манбаини ортишини таъминлаш керак. Чунки оборотда ишлатиладиган маблағларда ўз айланма маблағлари улуши қанча кўп бўлса, унинг кредитга лаёқатлилиги ортади. Узоқ муддатли активлар ортиши салбий таъсир этсада, уларнинг ортиш темпини ўз айланма маблағлари мавжуд суммасини ортиш темпидан пастрок бўлишини таъминлаш зарур. Яна корхонада ўз айланма маблағларини иммобилизациясига йўл қўймаслик зарур, яъни уларнинг ўз мақсадидан бошқа мақсадларда ишлатилишига йўл қўймаслик керак. Чунки улар иммобилизациясига йўл қўйилса, уларнинг баланс бўйича ҳисобланган қийматидан ҳақиқатда оборотда қатнашаётган айланма маблағлари кам чиқади. Бунинг натижасида эса, айланма маблағлари айланиш коэффициенти пасаяди, оқибатда ўз айланма маблағлари етишмовчилиги юзага келади. Кредитга лаёқатлилик таҳлилида айланма маблағлари иммобилизациясини ҳам ҳисобга олиш керак. Кредитга лаёқатлиликни мустаҳкамлаш йўлларидан яна фойда ва рентабеллик кўрсаткичларини ошириш ҳисобланади. Корхона соф 235 фойдаси ўтган йилга нисбатан ҳисобот йилида ортишини таъминлаш лозим, бунинг учун эса унга салбий таъсир этувчи омиллар камайиши ва ижобий таъсир этувчи омиллар кўпайишини таъминлаш керак. Мижозларнинг кредитга лаёқатлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш лозим. Ҳозирги вақтда амалиётда қўлланилаётган корхоналарнинг кредитга лаёқатлилиги асосий кўрсаткичлари давр талабига жавоб бермай қолмоқда. Ҳар бир банкда мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда қўлланиладиган ягона кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқарилиши лозим. Ҳозирги кунда мижознинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш учун қўлланиладиган кўрсаткичлар кўп сонли ва хилма – хил бўлиб, уларнинг сезиларли кўпи бир – бирини такрорлаш характерига эга. Айрим компьютер дастурлари ўн ва ундан ортиқ кўрсаткичларни ҳисоблайди. Кўрсаткичларни бу қадар кўплиги таҳлилни қийинлаштиради. Республикамизда ҳозирги кунда асосан учта кўрсаткичдан мижознинг кредитга лаёқатлилиги аниқланади. Бу қоплаш коэффиценти, ликвидлилик коэффиценти ва мухторлик коэффицентидир. Бу кўрсаткичлар маълум даврга ҳисобланади ва уларга хос асосий камчилик шундан иборатки, бу кўрсаткичлар корхонада пул оқимини (кэш - флоу) ҳолатини баҳолаш имконини бермайди. Кўпчилик ҳолларда, амалиётда қоплаш ва ликвидлилик коэффицентлари тескари натижаларни беради. Аксарият ҳолларда, корхона омборхонасида сотилмай қолган сифатсиз маҳсулотларни тўпланиб қолиши ҳисобига қоплаш коэффиценти юқори даражани 236 ташкил қилади. Ликвидлик коэффиценти эса паст бўлади. Одатда, бундай корхоналарда пул оқими заиф бўлади, лекин бу кўрсаткичлар унинг динамикасини кўзатиш имконини бермайди. Банк амалиёти шуни кўрсатадики, тармоқлар ўртасидаги жиддий фарқлар коэффицентиларининг барча тармоқ корхоналари учун ягона аҳамияти хусусида гапириш имконини бермайди. Шунинг учун бўлса керак, айрим хорижий давлатларда кредитнинг сифатини таснифлашда тармоқ маълумотларига асосланилади. Корхонанинг молиявий аҳволи, кўп жиҳатдан, тармоқдаги аҳвол билан белгиланади. Ва бунда, тармоқ риски деган тушунча киритилади. Бу тушунчага мувофиқ, молиявий ҳолат фаолиятидаги ўзгаришларнинг даражасига бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам корхонанинг молиявий аҳволи, баҳоланаёитганда, аввало, корхона фаолияти бўйича ҳисобланган коэффицентларни ўртача тармоқ коэффицентлари билан таққослаш зарур. Корхонанинг пул оқимини ҳолатини баҳолаш имконини берадиган коэффицентлар бирламчи аҳамият касб этиши керак. Бу коэффицентларга мажбурий тартибда қуйидагилар киритилиши керак: А) дебитор қарздорликнинг айланиш коэффиценти; Б) товар заҳираларининг айланиш коэффиценти. Таҳлил учун асосий манба бўлиб, асосан мижознинг бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан фойданилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling