452
Ҳисобланган
фоизларнинг суммаси
610,51
Изоҳ: мазкур жадвал 1000 долларнинг йиллик 10% устама хақ
ҳисобланши шароитидаги истиқболдаги қийматини кўрсатмоқда.
Ушбу жадвал 5 йил мобайнидаги мижоз ҳисоб рақамидаги пул
ўсимини кўрсатади. Жадвалдан кўриниб турибдики ҳар йили
ҳисобланаётган фоизларнинг
умумий суммаси йил бошидаги
суммани 10% ли фоиз ставкасига кўпайтирилганига тенг. Мазкур
жадвал маълумотларидан фойдаланган ҳолда диаграмма қурилса,
унда биз омонатнинг ўсиши қисман мураккаб фоизлар ва қисман
оддий фоизлар ўсиши ҳисобига амалга ошаётганини кўрамиз. Бунда,
оддий фоизларнинг суммаси ҳар йили бир ҳил
хажмдаги суммага
(100 доллар) ўсаётган бўлса, мураккаб фоизларнинг ялпи қиймати
йил сайин нисбатан каттароқ суммага ўсиб бораётганлигини
кўришимиз мумкин. Мураккаб фоизлар барча аввал ҳисобланган
фоизлар суммасидан 10% миқдорида аниқланганлиги сабабли ушбу
ҳолат юзага келмоқда.
Умуман олганда, агарда i – фоиз ставка ва n – йиллар сони бўлса,
унда 1000 долларнинг истиқболдаги қийматини қуйидаги
формуладан билиш мумкин:
FV = 1000 (1+ i)
n
(4.1)
4.1 формуласининг PV (1000 доллар) га кўпайтириладиган қавс
ичидаги ифода 1 долларнинг истиқболдаги қиймати бўлиб
ҳисобланади ва
истиқболдаги қиймат коэффициенти (future value
453
factor) деб аталади. Истиқболдаги қиймат
коэффициенти бизнинг
мисолимизда 1610,51 га тенг бўлади. Истиқболдаги қиймат
коэффициентининг ҳисоб-китоб формуласи оддий кўринишга эга,
яъни:
Истиқболдаги қиймат коэффициенти = (1+ i)
n
Беш йил муддатга қўйилган ҳар қандай пул суммасининг йиллик
10% фоиз ставкаси шароитида истиқболдаги қийматини мазкур пул
суммасини
истиқболдаги
қиймат
коэффициенти
(1610,51)га
кўпайтириш орқали аниқлаш мумкин. Шундай қилиб, банкка беш йил
муддатга йиллик 10% фоиз ставкасида устама хақ тўлаш шарти билан
жойлаштирилган 500 долларнинг истиқболдаги қиймати қуйидагича
бўлади: 500 доллар х 1610,51 = 804,254 доллар. Фоиз ставкаси ҳамда
омонатнинг муддати қанчалик юқори бўлса истиқболдаги қиймат
коэффициенти шунчалик юқори бўлади. Ушбу боғлиқликни қуйидаги
жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: