Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
6.4.Мураккаб фоизларнинг ҳисобланиши 
Мураккаб фоизлар ҳисобланишини яхшироқ тушуниш учун 
қуйидаги “Истиқболдаги қиймат ва мураккаб фоизлар” номли 
жадвални кўриб чиқамиз: 
Истиқболдаги қиймат ва мураккаб фоизлар 
Йиллар Омонатнинг йилни 
бошидаги суммаси 
(доллар) 
Ҳисобланган 
фоизлар 
(доллар) 
Омонатнинг 
йилни 
охиридаги 
суммаси 
(доллар) 

1000,0 
100,0 
1100,0 

1100,0 
110,0 
1210,0 

1210,0 
121,0 
1331,0 

1331,0 
133,10 
1464,10 

1464,10 
146,41 
1610,51 


452 
Ҳисобланган 
фоизларнинг суммаси 
610,51 
Изоҳ: мазкур жадвал 1000 долларнинг йиллик 10% устама хақ 
ҳисобланши шароитидаги истиқболдаги қийматини кўрсатмоқда.
Ушбу жадвал 5 йил мобайнидаги мижоз ҳисоб рақамидаги пул 
ўсимини кўрсатади. Жадвалдан кўриниб турибдики ҳар йили 
ҳисобланаётган фоизларнинг умумий суммаси йил бошидаги 
суммани 10% ли фоиз ставкасига кўпайтирилганига тенг. Мазкур 
жадвал маълумотларидан фойдаланган ҳолда диаграмма қурилса, 
унда биз омонатнинг ўсиши қисман мураккаб фоизлар ва қисман 
оддий фоизлар ўсиши ҳисобига амалга ошаётганини кўрамиз. Бунда, 
оддий фоизларнинг суммаси ҳар йили бир ҳил хажмдаги суммага 
(100 доллар) ўсаётган бўлса, мураккаб фоизларнинг ялпи қиймати 
йил сайин нисбатан каттароқ суммага ўсиб бораётганлигини 
кўришимиз мумкин. Мураккаб фоизлар барча аввал ҳисобланган 
фоизлар суммасидан 10% миқдорида аниқланганлиги сабабли ушбу 
ҳолат юзага келмоқда. 
Умуман олганда, агарда i – фоиз ставка ва n – йиллар сони бўлса, 
унда 1000 долларнинг истиқболдаги қийматини қуйидаги 
формуладан билиш мумкин: 
FV = 1000 (1+ i)
n
(4.1) 
4.1 формуласининг PV (1000 доллар) га кўпайтириладиган қавс 
ичидаги ифода 1 долларнинг истиқболдаги қиймати бўлиб 
ҳисобланади ва истиқболдаги қиймат коэффициенти (future value 


453 
factor) деб аталади. Истиқболдаги қиймат коэффициенти бизнинг 
мисолимизда 1610,51 га тенг бўлади. Истиқболдаги қиймат 
коэффициентининг ҳисоб-китоб формуласи оддий кўринишга эга, 
яъни: 
 
Истиқболдаги қиймат коэффициенти = (1+ i)
n
 
Беш йил муддатга қўйилган ҳар қандай пул суммасининг йиллик 
10% фоиз ставкаси шароитида истиқболдаги қийматини мазкур пул 
суммасини 
истиқболдаги 
қиймат 
коэффициенти 
(1610,51)га 
кўпайтириш орқали аниқлаш мумкин. Шундай қилиб, банкка беш йил 
муддатга йиллик 10% фоиз ставкасида устама хақ тўлаш шарти билан 
жойлаштирилган 500 долларнинг истиқболдаги қиймати қуйидагича 
бўлади: 500 доллар х 1610,51 = 804,254 доллар. Фоиз ставкаси ҳамда 
омонатнинг муддати қанчалик юқори бўлса истиқболдаги қиймат 
коэффициенти шунчалик юқори бўлади. Ушбу боғлиқликни қуйидаги 
жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling