Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

Облигация - бу қарздорлик мажбурияти бўлганлиги сабабли 
акцияга нисбатан риск камроқ бўлади ва облигациялар шу сабабли 
акцияга нисбатан тезроқ сотилади. Бу эса корхонага зарур 
маблағларни бир мунча қисқа вақт ичида тўплаш имконини беради. 
Облигациянинг акцияга нисбатан риски камроқ бўлганлиги сабабли, 
облигацияга тўланадиган фоиз акция бўйича дивидентга нисбатан 
пастроқ бўлади. Корхона учун эса акция чиқариш, облигация 
чиқаришга нисбатан қулайроқдир. Чунки фойда миқдорига қараб, 
дивидентни ўзгартириши мумкин, облигацияда эса фоиз қатъий 
белгиланган бўлади. 
Аҳоли оддий акцияга нисбатан имтиёзли акция олишга 
қизиқади. Шундай экан, корхона имтиёзли акцияларини оддий 
акцияларга нисбатан тезроқ сота олади. Лекин имтиёзли акциялар 
номинал қиймати, жамият устав капиталини 20% идан ошмаслиги 
керак.
26
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси (1997 йил 24 апрелда қабул қилинган) . 16 модда, тўлдирилган 
4-қисм, 2007 йил 23 июль. № ЎРҚ – 104. 


203 
Айрим ҳолларда, акциянерлик капитали фақатгина бошланғич 
капитал қўйилмаларни қоплабгина қолмай, яна корхонанинг соф 
айланма маблағларга бўлган эҳтиёжининг катта қисмини қоплайди. 
Бу ҳолат одатда, корхонанинг молиявий ресурсларни фақат юқори 
фоиз остида олиш мумкин бўлган шароитдагина юз беради. Бу 
вазиятда депозитларга тўланадиган фоиз ставкалари ҳам жуда юқори 
бўлади, шунинг учун, корхона етарли ресурсларни ташкил қилиш 
учун инвестицион лойиҳа юқори даромадлиги ва ўзига жалб қилувчи 
бўлиши керак. Бошқа ҳолатларга нисбатан арзонроқ қарз ёки 
муддатли кредитлар олиш мумкин бўлган ҳолатда, лойиҳаларни 
ссудалар ёрдамида молиялаштиришга интилиш ўсади. 
Ҳар қандай ҳолатда узоқ муддатли қарзлар ва акционер 
капитали ўртасида баланс тутиб туриш лозим. Қанчалик акционер 
капитали ҳиссаси юқори бўлиб, шунчалик қарз мажбуриятилари 
хиссаси кам бўлса, солиқ тўлагунга қадар фойда шунчалик юқори 
бўлади. Молиялаштиришда қарз мажбуриятлари ҳиссаси қанчалик 
юқори бўлса, шунчалик, мажбуриятлар бўйича фоиз тўловлари 
юқори бўлади.Ўзбекистон Республикасининг 23 июль 2007 йилдаги 
“Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун 
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
Қонунига мувофиқ: “Корхоналарнинг облигациялари” деган сўзлар 
“Корпоратив облигациялар” деган сўзлар билан алмаштирилди 
(Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги Қонуннинг 5 – 
моддаси). 
Корпоратив 
облигацияларни 
фақат 
очиқ 
акциядорлик 
жамиятлари 
аудиторлик 
ташкилотининг 
хулосаси 
билан 


204 
тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида 
қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида чиқаришлари 
мумкин.
Корпоратив облигациялар чиқаришга фақат очиқ акциядорлик 
жамиятининг устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади.
27
Ҳар 
бир 
лойиҳада 
молиялаштиришнинг 
турли 
хил 
шаклларининг оқибатларини тубдан баҳолаш лозим ва шундай 
молиялаштириш манбасини аниқлаш лозимки, унда ресурслар ва 
иқтисодий қайтим мос келсин, яъни:
- акционерлик капитали билан биргаликда қарзга олинган 
маблағлар ҳам инвестицион лойиҳани молиялаштириш манбаи 
бўлади. 
- молия бозорларининг асосий вазифаси – жамғармаларни 
ишлаб чиқариш инвестицияларига йўналтиришдир. Молиявий 
бозорларсиз корхоналар ўз маблағларига таянишга мажбур бўлар 
эдилар, бу эса уни 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling