Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Қимматли қоғозларни жойлаштириш эвазига


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

3.6.Қимматли қоғозларни жойлаштириш эвазига 
молиялаштириш манбаларини шакллантириш. 
 
Агар корхона инвестиция фаолиятини молиялаштиришда ўз 
маблағлари етарли бўлмаса, бундай ҳолда, корхона маблағларни 
қимматли қоғозлар чиқариш ёки банк кредити орқали жалб қилиши 
мумкин. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг кенг 
тарқалган ва молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бўлиб, 
қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ҳисобланади. 


200 
Қимматли 
қоғозлар 
чиқариш, 
инвестицияларни 
молиялаштиришда марказлашган маблағлар ва банк кредитларининг 
ҳиссасини пасайишига олиб келади. 
Қимматли қоғозлар бозори ва кредит бозори, пул маблағларига 
эҳтиёжи бўлган тармоқларга (корхоналарга) пул маблағларини 
тақсимлаб корхоналарнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштиради. 
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан харид қилинадиган 
қимматли қоғозлар ичида кенг тарқалган тури акционерлик 
жамиятлари томонидан чиқариладиган акциялардир. 
Акция - бу корхона мулкига акционерларнинг қўшган 
хиссасини тасдиқловчи ҳужжат. Акциялар бўйича даромадлар 
дивидент шаклида олинади. Акциялар чиқариш орқали зарур бўлган 
пул маблағлари жалб қилинади. Акционерлик капиталини 
шакллантиришда икки хил акция эмиссия қилинади: оддий ва 
имтиёзли акциялар. 
Оддий акция — акционерлик жамиятини бошқаришни ҳуқуқини 
беради (акционерларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивиденд 
олиш хуқуқи, жамиятни ликвидация қилаётганда акциялар қийматига 
тенг миқдорда корхона мулкини олиш). Барча оддий акцияларнинг 
номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. 
Имтиёзли акциялар овоз бериш хуқуқига эга бўлмайди, лекин 
унинг афзаллик томони шундаки, у акционерга олдиндан маълум 
бўлган, қатъий белгиланган фоиз бўйича даромад билан 
таъминланган бўлади. Даромад ҳажми акционарлик жамияти фаолият 
натижасига боғлиқ бўлмайди. Акционерлик жамиятлари очиқ ёки 
ёпиқ турдаги жамиятларга бўлинади. Очиқ турдаги акционерлик 


201 
жамиятлари ўз акцияларини барча хоҳловчиларига ҳам, ёпиқ
турдаги 
акционерлик жамиятлари фақат ўз ишчиларига сотиши мумкин. 
Мулкчиликнинг акционерлик шаклида корхонанинг хўжалик 
фаолияти натижаси учун акционерларнинг жавобгарлик маъсулияти 
ошади. 
Ишчиларнинг 
бўш 
пул 
маблағларини 
акцияларга 
жойлаштириши, уларнинг маблағларини инфляциядан ҳимояласа, 
бошқа томондан ишлаб чиқариш натижаси учун маъсулиятини 
оширади. Чунки ўзи бундан манфаатдор бўлади. Банк кредити учун 
албатта фоиз тўланиши шарт, корхонанинг молиявий натижасидан 
қатъйй назар (фойда кўрдими ёки зарар). Акциялар (оддий акция) 
учун корхона фаолияти натижасига қараб акционерларга дивидент 
тўланади. Корхона зарар кўрса, дивидент тўламайди. Акционерлар 
йиғилиши 
қарорига 
биноан, 
ҳисобот 
йилида 
дивидентлар 
тўланмасдан корхона фаолиятини кенгайтиришга ёки бирор 
инвестицион лойиҳани молиялаштириш учун йўналтирилиши 
мумкин. Бундан ташқари акционерлик жамияти устидан давлат ва 
акционерларнинг назорат сифати ошади. Қимматли қоғозлар орқали 
зарур маблағлар банк кредитига нисбатан кўпроқ тўпланади. 
Акционерлик капитали нафақат пул шаклида, балки, техника, 
технологиялар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Лойиҳани 
молиялаштиришнинг қимматли қоғозлар эмиссия қилиш шаклининг 
ижобий томони шундаки, инвестицион лойиҳани амалга ошириш 
учун асосий зарур молиявий ресурслар ёки бошқа ресурслар 
лойиҳани амалга оширишдан олдин ёки уни амалга ошириш 
жараёнида келиб тушади. 


202 
Корхоналар ўз инвестиция фаолиятини жалб қилинган 
маблағлар ҳисобига молиялаштириш учун бир қатор имтиёзлар 
жорий этилди, хусусан, “юридик шахс бўлган акциядорнинг ўтган 
йилларнинг тақсимланмаган фойдасини устав фондини (капиталини) 
кўпайтириш учун йўналтириш чоғида қўшимча акциялар қиймати ёки 
акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш тарзида олинган 
даромадлари (фойдаси) солиқ солиш объекти бўлмайди ”.
26
Акциядан ташқари корхона облигация чиқариш йўли билан 
маблағларни жалб этади. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling