Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Инвестициялаш манбаларини шакллантиришда капитал


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

3.7.Инвестициялаш манбаларини шакллантиришда капитал 
ва ссуда бозорларининг роли. 
Ҳар бир лойиҳада молиялаштиришнинг турли хил шаклларининг 
оқибатларини тубдан баҳолаш лозим ва шундай молиялаштириш 
манбасини аниқлаш лозимки, унда ресурслар ва иқтисодий қайтим 
мос келсин, яъни:
27
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун 
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Т.: 2007 й 23 июль № ЎРҚ – 104. 


205 
- акционерлик капитали билан биргаликда қарзга олинган 
маблағлар ҳам инвестицион лойиҳани молиялаштириш манбаи 
бўлади. 
- молия бозорларининг асосий вазифаси – жамғармаларни 
ишлаб чиқариш инвестицияларига йўналтиришдир. Молиявий 
бозорларсиз корхоналар ўз маблағларига таянишга мажбур булар 
эдилар, бу эса уни ривожланишини кескин чегаралиб қўяди. 
в) Инвестицион лойиҳани молиялаштиришнинг қарзга олинган
манбаи бўлиб, банк кредитлари, ипотека ссудалари, суғўрта
компанияларидан олинган қарзлар ёки бюджетдан ташқари 
фондлардан олинган кредитлар ҳисобланади.
Ушбу, молиялаштириш манбалари маълум муддатга қайтариш
ва тўловлилик шартли асосида берилади. Инвестицион 
лойиҳаларни кредит асосида молиялаштиришнинг афзалроқ 
томони шундаки, фаолият юритаётган корхона учун модернизация,
реконструкция ишлари ва керакли меъёрда ишлаб чиқариш 
қувватини таъминлашда, яъни корхона ишлаб чиқариш фаолиятни 
кенгайтирмоқчи бўлса, кредитдан фойдалангани маъқул, чунки, 
ишлаб турган корхона активлари ушбу кредитлар қайтарилишига 
гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Янги ташкил этилаётган корхона, ташкилотлар учун эса 
инвестицион 
лойиҳаларни 
молиялаштириш 
учун, 
акционер 
капиталидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, чунки янги ташкил 
этилган корхоналар учун банк кредитидан фойданиш юқори риск 
билан боғлиқ бўлиб, кредит олишда корхона уни қайтариш учун 
етарли даражада молиявий ресурслар билан ёки бошқа активлар 


206 
билан таъминланмаган бўлиши мумкин, бундай шартларни янги 
корхона 
бажармаслиги 
сабабли, 
акционерлик 
капиталидан 
фойдаланадилар. Ликвидлик билан боғлиқ бундай вазиятларда янги 
корхона қийин вазиятларга тушиб қолади. Лойиҳа яхши 
баҳоланганда, ҳам, яхши техник асосланганда ҳам банклар юқори 
фоиз ставкасида кредит беришлари мумкин. Акционер капитали эса 
бундай муаммолар келтириб чиқармайди, аммо уни йиғиш анча 
мураккаб вазифадир, банк кредитлари эса бундан мустаснодир. 
Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш шарти, фоиз ставкаси 
ўзгариши билан лойиҳа иқтисодий кўрсаткичларларининг ўзгариши 
орасидаги муносабат билан аниқланади. Маълумки, фоиз ставкаси 
ўзгармас ва ўзгарувчан бўлади. Шу сабабли корхона инвестиция 
лойиҳасини молиялаштиришда кредит олмоқчи бўлса, у узоқ 
муддатли бўлса, у ҳолда ўзгармас фоиз ставкасидаги кредитдан 
фойдаланади. 
Яхши асосланган лойиҳа учун қарз маблағлари олиш бир мунча 
осонроқ бўлади. Молиялаштириш жараёнини қарзга олинадиган 
маблағларни ҳажмини аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ 
бўлади, бу кредит олишни кафолатлаши мумкин. Ушбу ссуда 
капиталини қуйидагиларга йўналтирилиши мумкин: асбоб-ускуналар 
харид қилиш, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, модернизация, 
реконструкция қилиш ва бошқаларга. Ссуда капиталини қуйидаги 
турларга ажратиш мумкин: айланма маблағларни ташкил қилиш 
мақсадида тижорат, банк ёки мол-етказиб берувчиларнинг турли хил 
шаклдаги кредитлари ёки миллий ва хорижий молиявий 


207 
институтларининг узоқ муддатли кредитлари хисобига амалга 
оширилади.

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling