Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети


Download 60.95 Kb.
bet13/17
Sana03.12.2023
Hajmi60.95 Kb.
#1799688
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
жулбекова трастбанк хисобот (3)

Бошқарманинг ҳуқуқлари
Қўйилган асосий вазифа ва функцияларни бажариш учун Бошқарма қуйидаги хуқуқларга эга:
а) Банк филиаллари ва таркибий тузилмалари томонидан таҳлилий ахборот, маълумот, хужжат ва хисоботлар олиш;
б) айрим функцияларни бажаришга Банкнинг бошқа таркибий тузилмаларини белгиланган тартибда жалб қилиш;
в) турли муассасаса, идора ва ташкилотлар билан Бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни келишиш ва муҳокама қилишда қатнашиш;
г) Бошқарма ваколатига оид масалалар юзасидан Банк филиалларида текшириш ўтказиш.
Мазкур низомда қайд этилган функциялар доирасида Банк раҳбарияти билан келишилган холда Бошқарма чиқарган кўрсатмаларга Банкнинг барча таркибий тузилмалари амал қилади ва ижро этади.
Бошқарманинг жавобгарлиги
Мазкур Низомда қайд этилган асосий вазифа ва функцияларнинг сифатли ва муддатида бажарилиши учун Бошқарма бошлиғи тўлиқ маъсулдир.
Бошқарма бошқа ходимларининг жавобгарлик даражаси уларнинг лавозим йўриқномалари билан белгиланади.
Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг сифат сиёсати ва “Пластик карталар департаменти” нинг бошқарув структураси
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг (кейинги ўринларда банк деб юритилади) сифат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3270-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 2017-2021 йилларга мўлжалланган энг юксак банк амалиётига асосланган ва банкнинг сифат соҳасидаги тизимини янада ривожлантириш бўйича асосий мақсадлар, вазифалар ва йўналишларини белгилайдиган банк-молия тизимидир.
Банкнинг сифат менежменти тизими мижозлар ва манфаатдор томонларнинг талабларига жавоб берадиган банк хизматларини кўрсатишни мувофиқлаштириш учун ишлаб чиқилган бўлиб, узоқ муддатли, барқарор даромад ва доимий иқтисодий ўсишни таъминлаш учун изчил чоралар кўришга мўлжалланган.
Банк раҳбарияти ва ходимлари сифат соҳасида ўз олдиларига асосий мақсад қилиб - юқори сифатли молиявий ҳизматларни тақдим этувчи йирик молиявий барқарор тижорат банки сифатида мижозлар ва барча манфаатдор томонларнинг банкка бўлган ишончни қўлга киритиш ва мустаҳкамлаш вазифасини қўйган.

Download 60.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling