Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети
Download 60.95 Kb.
|
жулбекова трастбанк хисобот (3)
2021 йил – Бухоро филиалининг очилиши2021 йилнинг 3 мартида банкнинг Бухоро филиали очилди 2019-2021 йилларда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг ривожланиш стратегияси Стратегик ривожланишнинг мақсадлари: банкнинг капиталлашув даражасини ошириш, банкларнинг халқаро молиявий принциплари талаблари доирасида тижорат банкларнинг капиталлиги, ликвидлиги ва барқарорлигини молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини мустаҳкамлаш; фаолиятнинг барча сохаларида юридик ва жисмоний шахс бўлган мижозлар базасини сон ва сифат жиҳатдан кенгайтириш, йирик омонатчилар ҳисобига пул маблағларини қисқартириш, юридик шахсларнинг узоқ муддатли депозит базасини ошириш; активлар сифатини ошириш, қисқа муддатли кредитлар бериш амалиётини кенгайтириш, муаммоли кредитларни сўндириш, асосий қарз ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорликларни келгусида бўлмаслигини олдини олиш бўйича тизимли равишда ишларни олиб бориш; филиалларнинг Бош банк билан қўшимча келишувсиз мустақил равишда қарз бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини кенгайтириш; кичик бизнес лойиҳаларини кенг жалб қилиш ва ривожлантириш мақсадида ҳалқаро молия-кредит институтлари, хорижий банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш, постмолиялаш асосида документар амалиётлар бўйича ишларни фаоллаштириш; банкнинг даромадлилигини сақлаб олган ҳолда ва банк хизматларининг жозибадорлигини оширган ҳолда янги мижозларни жалб қилиш; «электрон навбат» тизимини жорий қилиш, тақдим этилаётган хизматлар сифатидан қониқиш даражасини баҳолаш учун мижозлар ўртасида ёзма ва электрон сўровлар ўтказиш; ногиронлар учун хизмат жорий этиш: инновацион «онлайн рўйхатдан ўтиш» хизмати, ногиронлар учун пандуслар ва махсус автотураргоҳлар ташкил этиш; «HUMO» миллий тўлов тизимига уланиш, мазкур тизимда пластик карталарни чиқариш ва терминалларни ўрнатиш; банк карталари (карталик бизнес) соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, турли-хил пластик карталарни, шу жумладан овердрафт, кредит, кобейджинг ва виртуал карталарни чиқариш, шунингдек улар бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш; замонавий контактсиз тўлов усулларини (QR-код) жорий этиш, халқаро пластик карталар бўйича (VISA, MasterCard) янги маҳсулотлар ва хизматларни жорий қилиш; банк хатарларини баҳолаш ва бошқариш тизимини, халқаро стандартларга мувофиқлигини, мустақил экспертлар томонидан баҳолашни ташкил этиш; 9-сонли Халқаро молиявий ҳисобот стандартига мувофиқ молиявий активларни таснифлаш ва баҳолаш учун янги талабларни ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш сифатини яхшилаш; корпоратив бошқарув тартибини халқаро стандартлар асосида, зарурат туғилганда, Банкнинг раҳбарият тартибига халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ривожлантириш; банкнинг минтақавий тармоғини ривожлантириш; банк ходимларининг малакасини ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўқув марказини ташкил қилиш; ходимлар учун хорижий банкларда ва ташкилотларда иқтисодий тадқиқотлар, тренинглар, стажировкаларни ташкил қилиш; банк ходимлари ва таркибий бўлинмаларининг асосий кўрсаткичлари самарадорлиги тизимини (KPI) ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Download 60.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling