Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети


Банк фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат


Download 60.95 Kb.
bet11/17
Sana03.12.2023
Hajmi60.95 Kb.
#1799688
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
жулбекова трастбанк хисобот (3)

Банк фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • кредитлаш;

  • ҳисоб-касса хизматлари;

  • ташқи иқтисодий фаолият.

Банк инновацион маҳсулотларини самарали жорий этиш ва хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтириш нуқтаи назаридан фаолиятнинг стратегик йўналиш деб ҳисоблайдиган чакана бизнес ривожланишининг стратегик йўналиши ҳисобланади.
Фаолиятнинг асосий турлари бўйича стратегик кўрсатмаларга эришиш банклар бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашга олиб келиши керак, бу эса банкка барқарор ривожланаётган банкнинг етакчи иқтисодий ўрнини эгаллаш имконини беради.

Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Пластик карталар департаменти” нинг умумий тавсифи (Низоми)


Мазкур Низом “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Пластик карталар департаменти” мақоми, асосий вазифаси, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва ташкилий асосини белгилайди.
“Пластик карталар департаменти” (кейинги ўринларда Бошқарма) “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Бошқарманинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шунингдек Банк устави, банкнинг ички норматив ҳужжатлари, , Банк акциядорлари умумий йиғилиши, банк кенгаши ва банк бошқарув қарорлари, банкнинг буйруқ ва фармойишлари ва мазкур Низомга асосланиб юритилади.
Бошқарма, Банк раҳбарлари ўртасида вазифалар тақсимотига кўра, Банк бошқаруви раисига ёки унинг ўринбосарларидан бирига бевосита бўйсунади.
Бошқарма фаолиятига Бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади ва у Банк бошқаруви раиси томонидан лавозимга тайинланади.
Бошқарманинг асосий вазифаси
Пластик карталар орқали накт пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш ҳамда банк пластик карталаридан фойдаланган холда мижозларнинг тўлов талабномалари бўйича операцияларни амалга ошириш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлов терминаллари билан жихозланиши устидан назорат қилиш, инфокиоск ва банкоматлар воситасида жисмоний шахсларнинг нақт пулли ва нақт пулсиз шаклда оператцияларини амалга оширишни ташкил этиш орқали Банкнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш Бошқарманинг асосий вазифаси хисобланади.

Download 60.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling