Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet48/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

АДАБИЁТЛАР

  1. Примов Ш.Қ. Бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш. Педaгoгикa фaнлaри бўйичa фaлcaфa дoктoри (PhD) диccертaцияcи aвтoреферaти. –Тошкент.: ТДПУ.2020. –Б. 9

  2. Закинов Э. Ю. Коммуникативность как базис человеческого общения // Педагогические образование и наука. — № 6. — Москва, 2014. — 82 б.

  3. Абдуқодиров А.А., Тўраев Б.З. “Информатика ва ахборот технологиялари” соҳасидаги бўлажак мутахассис кадрларнинг касбий компетентлигини шакллантириш назарияси ва методикаси. Монография.-Т.: “Наврўз”, 2015. -Б.17

  4. Муслимов Н.А. Касб таълими ўқитувчисини касбий шакллантиришнинг назарий-методик асослари: Пед. фан. док. ... дис.- Т.: 2007. –Б. 128

  5. Дондокова Р.П. Сущностная характеристика и структура коммуникативной компетентности // Вестник Бурятского Государственного университета. 1.1. 2012. — С. 19. Электроннқй ресурс: — URL: file:///C:/Users/LinK/Downloads/suschnostnaya-harakteristika-istruktura-kommunikativnoy-kompetentnosti.pdf. Дата обращения: 29.09.2019.

  6. Примов Ш.Қ. Бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш. Педaгoгикa фaнлaри бўйичa фaлcaфa дoктoри (PhD) диccертaцияcи aвтoреферaти. –Тошкент.: ТДПУ.2020. –Б. 10.



ОЛИЙ ТЕХНИК ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
ТАЛАБАЛАРИНИНГ ТЕХНОЭТИК МАДАНИЯТИ КОГНИТИВ КОМПОНЕНТЛИК ФУНКЦИЯЛАРИ


Гулноза Алимжонова Исроилжон Қизи
Фарғона политехника институти тадқиқотчиси

Талабаларда техноэтик маданиятни ривожлантиришга эҳтиёжни кучайтирувчи қатор асослар мавжуд. Бу бевосита инсониятнинг техникага нисбатан ахлоқий муносабатни шакллантириш, техникани яратиш ва ундан фойдаланишда юксак ахлоқийлик позициясида туриш билан боғлиқ бўлган серқирра ва мураккаб жараёндир. Айнан техноэтик маданият талаба томонидан техника оламига масъулиятли ёндашувни ва билишни янги босқичга кўтаради. Натижада техника тўғрисида талабада нафақат билимлар, балки техник қадриятлар ҳақидаги тасаввурлар ҳам ўзига хос тарзда шакллана бошлайди. Натижада техника йўналиши талабаларида яратувчанлик, бунёдкорлик фазилатлари ривожланади, аниқроғи техноэтик маданият ана шундай сифатларни ривожлантириш учун руҳлантирувчи, илҳомлантирувчи, даъват этувчи восита ролини бажаради.


Когнитив компонент ўзида бир нечта ўзаро бир-бири билан алоқадор элементларни қамраб олади: 1) ўзлаштириш; 2) қўллаш; 3) умумлаштириш. У санаб ўтилган жараёнларни ўзаро алоқадорлигини кўрсатиб беради, уларнинг моҳияти ва мазмунини очиб беради: техноэтик маданиятни ривожлантиришга доир билимлар ва қадриятларни ўзлаштириш. Мазкур компонент олий техника таълим муассасалари талабаларида техноэтик маданиятни ривожлантиришга доир билимлар ва қадриятлар тизимини вазиятлар асосида таҳлил этиш ва топшириқларни бажариш жараёнида қўллаш билан ҳам боғлиқ бўлиб, ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида мазкур билимларни умумлашган ҳолда фойдаланишга эришилади.
Фаолиятга доир компонент қуйидаги уч элементни ўзида акс эттиради: 1) кўмаклашиш; 3) қўллаб-қувватлаш; 3) маслаҳат бериш. У мазкур жараёнларнинг алоқаси, уларнинг мазмун-моҳияти, амалга ошириш йўлларини очиб беради. Техноэтик маданиятни ривожлантиришнинг профилактик усулларини ўзлаштиришда талабаларга кўмаклашиш семинар, мунозара, ўйин кабилардан фойдаланиш, семинар, мунозара, эссе каби ўқитиш шакл ва методларини қўллаш; техноэтик маданиятни ривожлантиришга доир фаолият жараёнида ўз-ўзини мустақил намоён этиш учун маслаҳатлар бериб бориш муаллифлик ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш, гуруҳий мунозараларда иштирок этиш, кейс топшириқларини бажариш жараёнида амалга оширилади.
Фаолиятга доир компонент профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати механизмлари йиғиндиси (ҳамкорлик, қўллаб-қувватлаш, маслаҳатчилик), педагог функциялари (информацион, мотивацион-фасилитатив, консультацион) билан чамбарчас боғлиқ равишда методик таъминотни амалга оширишнинг ташкилий шакллари ҳамда олий техника таълим муассасалари талабаларида техноэтик маданиятни ривожлантиришга доир вазифалар(адаптация, рефлексия, ўз-ўзини намоён этиш)ни очиб беради.
Методик компонент олий техника таълим муассасалари талабаларида техноэтик маданиятни ривожлантиришнинг шакл, метод ва воситаларини ўз ичига қамраб олади. У бевосита когнитив ва фаолиятга доир компонентлар билан боғлиқ бўлиб, уларни амалга оширишнинг методик асосини ўзида ифода этади. Ана шу жиҳат билан боғлиқликда шундай хулосага келиш мумкин: методик компонент қўйилган мақсадга эришиш имконин берувчи шакл, метод ва воситалар йиғиндисини ўзида акс эттиради.
Моделнинг навбатдаги блоки натижавийликни ўзида акс эттиради. Мазкур блок баҳоловчи функцияни бажаради ва тадқиқотнинг амалий жиҳатини ўзида акс эттиради. Шунинг учун у ўзида олий техника таълим муассасалари талабаларида техноэтик маданиятни ривожлантириш даражалари, мезонлари ва кўрсаткичларини акс эттиради.
Бизнингча, олий техника таълим муассасалари талабаларида техноэтик маданиятни ривожланганлик даражаси ва мазкур жараённинг самарадорлиги белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда баҳоланиши лозим. Натижавийлик блоки ўзида қуйидаги элементларни акс эттиради: олий техника таълим муассасалари талабаларида техноэтик маданиятни ривожланганлигини аниқлаш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари. Тадқиқотда баҳолашнинг тўрт мезони кўзда тутилди: 1) когнитив; 2) фаолиятга доир; 3) шахсий; 4) аксиологик.
Мазкур баҳолаш мезонларини аниқлашда қуйидаги талабларга риоя қилинди: мезонлар сони учтадан кам бўлмаслиги, ҳар бир мезон минимум учта кўрсаткичга эга бўлиши;

  1. мезонлар уларнинг кам ёки кўп намоён бўлиш даражаси ҳақида хулоса қилиш мумкин бўлган кўрсаткичлар асосида ўлчанади;

  2. мезонлар имкони борича педагогик фаолиятнинг асосий турларини ҳисобга олиш асосида қабул қилиниши керак.

Муаммо юзасидан замонавий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, асосий ўлчов мезонлари шахснинг ривожлантиришнинг кўпроқ юқори даражасини эгаллаганлигини акс эттиради. Тадқиқотда қуйидаги уч ўлчов мезони аниқлаштирилди: 1) когнитив; 2) фаолиятга доир; 3) аксиологик.
Аниқлаштирилган мезонлар асосида олий техника таълим муассасалари талабаларида техноэтик маданиятни ривожланганлигининг кўрсаткичлари белгилаб олинди.

Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling