Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
ОИЛА ВА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ АСОСИДА
Download 3.58 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фарғона давлат университети Педагогика кафедраси тадқиқотчиси
ОИЛА ВА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ АСОСИДА
ЎСМИР ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ Эватов Саминжон Собирович Фарғона давлат университети Педагогика кафедраси тадқиқотчиси Педагогик мулоқотни ташкил этишда фақат педагогик мақсад ва вазифалардан келиб чиқиш мумкин эмас, аслида айнан улар фаолиятнинг асосида бўлиши табиий. Мулоқотнинг бундай ҳолатида амал қилиш хусусияти шунга олиб келадики, ўқитувчи у билан доим ўз фикри, яъни фақат «ўзинигина» талабини баён қилиш орқали мулоқотга интилади. Болалар билан мулоқотда “ўзинигина” талабини баён этиш орқали эмас, балки “болалардан” фикр олиш, уларнинг қизиқишлари, интилишларини назарда тутиб, мулоқот қуриш муҳим, шунда бола ўз қизиқиш ва ўз олами билан педагогик мақсадлар радиусида бўлади. Коммуникатив компетенция асосини қуйидагилар ташкил қилади: — мулоқотни ташкил қилиш — шахслараро мулоқот кўникмаси; — мулоқотни, контактни сақлаш, тескари алоқани ўрнатиш; — мулоқот натижаларини анализ қилиш. Мулоқот қобилияти қуйидагилардан иборат: — мулоқот қилиш керак бўлган коммуникатив вазиятнинг ижтимоий-психологик прогнозини бериш; — мулоқот жараёнини ижтимоий-психологик жиҳатдан дастурлаш, коммуникатив вазиятнинг ўзига хослигига асосланган; — коммуникатив вазиятда алоқа жараёнларини ижтимоий-психологик бошқаришни амалга ошириш. Таълимга компетент ёндашув ўқувчиларда ҳосил бўлган компетенциялардан шахсий, касбий ва ижтимоий ҳаётда учрайдиган турли вазиятларда самарали фойдаланишга ўргатишни кўзда тутади. Бунда кутилмаган ноаниқ, янги, муаммоли вазиятларга дуч келинганда тегишли билим, кўникма, малакалардан фойдалана олишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис ҳар бир фанни ўқитиш жараёнида унинг мазмуни ҳамда хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унга доир компетенциялар шакллантирилади. Ўқувчиларда компетенциявий ёндашувни шакллантириш ва ривожлантириш муаммосини профессор А.Абдуқодиров шундай таъкидлайди, компетентлиликни ривожлантириш – бу инсоннинг бутун умри давомида тўхтамайдиган жараёндир. Педагог олимларимизнинг тадқиқотларида касбий ва педагогга хос компетентлиликнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Жумладан, Н.А.Муслимов ўзининг тадқиқот ишларида комуникатив компетентлиликни олтита сифат кўринишида келтириб ўтганлар: 1) Мотивацион хислатлар (инсоннинг бутун ҳаёти давомида шаклланиб, ривожланиб борувчи танлаган касбига бўлган еҳтиёжлари, мотивлари ва мақсадларни қамраб олади); 2) Интеллектуал салоҳият (барча расмий ҳужжатлар асосида ўқитувчи ахборот ва маълумотларни узатишга, билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга интилади); 3) Иродавий сифатлар (мақсадга интилувчанлик, ички ва ташқи тўсиқларни, жисмоний ва ақлий зўриқишларни енга олишлик, ўзини тута билиш ва ташаббускорлик хислатлари); 4) Амалий кўникмалар (психологик, педагогик, методик ва техник-технологик қобилиятлар, амаллар, индивиднинг фаолият ва мулоқотнинг турли соҳаларидаги кўникмалари); 5) Ҳиссий сифатлар (ўз ҳиссиётларини бошқаришнинг зарурий малакаларини шакллантирилиши (қаҳр, ғазаб, безовталик, аразлаш, ҳасад, ҳамдардлик, уялиш, мағрурлик, қўрқиш, кўнгилчанлик, муҳаббат ва бошқалар)ни бошқариши ҳамда ўз ҳиссий ҳолатларини ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни тушуниши); 6) Ўз-ўзини бошқара олиш (мақсадларни ва уларга еришиш воситаларини танлашдаги еркинлик, виждонийлик, ўз фаолиятига танқидий ёндашув, ҳаракатларнинг кенг қамровлилиги ва англанганлиги, ўз хулқини бошқаларники билан қиёслаб бориши, келажакка ишонч, ўз жисмоний ва психологик ҳолатини талаб даражасида тутиб туриши ва бошқара олиши). Психологик ва педагогик адабиётларда компетенциянинг турли таърифлари келтирилган: Коммуникатив компетенция — бу ички ресурслар учун зарур бўлган тизим, самарали коммуникатив қурилиш ва шахслараро ўзаро муносабатларнинг муайян доирасидаги ҳаракатлар.Демак, шахслараро тажрибани шакллантиришнинг даражаси, яъни ўзаро мулоқототчанлик қобилиятлари ва фаол муносабатларни ўрната олиб салоҳиятини билдиради. Download 3.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling