Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet43/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4910-сон қарори. https://lex.uz/uz/docs/5141332;
2.Отамуродова, Ф. Э. Из опыта работы с одаренными студентами в системе высшего учебного заведения / Ф. Э. Отамуродова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 3.2 (137.2). — С. 14-15.
3.Толмачева А. A. истисно болаларни ўқитишда ахборот технологиялари: Ақш тажрибаси [матн]: дарслик / Т. V. Цйрлинанинг умумий таҳрири остида. - Курск, 2016.
4.Бондаревская Е. V. Педагогика: гуманистик назариялар ва таълим тизимидаги шахс. — М.-Rostov Н. / Д., 1999. - с. 216.
5.Parishioners А. M. Шахсий ташвиш диагностикаси ва уни енгишнинг баъзи усуллари. M., 1997 Петровский А. V. психология ҳақида машҳур суҳбатлар. 163–178c.
6.Максудов У. К. Социально-педагогические и экономические проблемы повышения качества непрерывного образования на основе внедрения национальных ценностей //Молодой ученый. – 2015. – №. 12. – С. 776-777.
7.Максудов У. К. Развитие навыков социальной активности у учащихся начальных классов посредством фольклора-социально-педагогическая необходимость //Проблемы педагогики. – 2019. – №. 6 (45).
8.Максудов У. К. Проблемы социальной активности молодёжи в духовно-нравственном воспитании //Молодой ученый. – 2018. – №. 46. – С. 306-307.


ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР ТАҲЛИЛИ


Турсунова Дилнавоз
Фарғона давлат университети тадқиқотчиси

Ўзбекистонда жамиятда талаба-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш му­аммоси яхлит тарзда ўрганилмаган, лекин амалга оширилган баъзи тадқиқотларда муаммонинг муайян жиҳатларига эъти­бор қаратилган. Ўзбекистонлик олимлар­дан Н.Эгамбердиеванинг (ёшлар касбий ва ижтимоий фаоллигини ривожлантириш­нинг педагогик асослари), М. Тилавованинг (ўқувчиларда гендер тенглик ва фарқлар асо­сида умуммеҳнат кўникмаларини шакллан­тиришнинг педагогик асослари); россиялик олимлардан О. Воронина, Т. Клименкова, М. Малишеваларнинг (гендер тушунчаси бўйича мавжуд нуқтаи назарларни тизимлаштириш ва тартибга келтириш); хорижий олимлардан Елен Сикс, Кейт Миллет (хотин-қизларнинг тарихий, психологик, жинсий ва ирқий таж­рибаси), Р. Хофнинг (гендер тадқиқотларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши), К. Кест ва Д. Зиммерманнинг (гендернинг яратилиши), Ж. Лорбер (жинс ижтимоий категория сифа­тида) кабилар ўзларининг илмий ишларида тадқиқот объектлари нуқтаи назаридан маз­ кур масаланинг баъзи жиҳатларини тадқиқ эт­ганлар.


Замонавий шароитда жаҳон амалиё­тига асосланган мазкур дастлабки изла­нишлар БМТ тараққиёт дастури ЮНЕСКО, «Очиқ жамият» Кўмак жамғармаси институ­ти томонидан қўллаб-қувватланди. Хусусан, талаба-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ри­вожлантириш, уларни жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли бунёдкорига айлантириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.
Замонавий жамиятда изчиллик би­лан ва самарали тарзда ушбу тушунча­нинг ижтимоий таҳлили амалга оширилиб келинмоқда. «Гендер» тушунчасининг маз­муни, аввало, жинсни ижтимоий моделлаш­тириш ёки ташкил этишда мужассамлашган. Жамиятда муайян жинс ролларининг бажа­рилишини тақозо этадиган хатти-ҳаракатлар меъёри тизими вужудга келади; тегишли тарзда ушбу жамиятда «эркакларга оид» ва «аёлларга оид» бўлган хусусиятлар бораси­да қатъий қарор топган тасаввурлар қатори пайдо бўлади. Гендер табиатан белгилан­маган, ижтимоий ҳодисалар ато этган хусу­сиятлар йиғиндисидир. Гендер – жинснинг маданий ниқоби, бизнинг ўз ижтимоий- маданий тасаввурларимиз доирасидаги жинс ҳақидаги қарашларимиздир. Бунинг устига, жинс фақат гендер демакдир, яъни унинг ижтимоийлаштирилиши натижаси­да жинсни ташкил этган нарсадир. Ҳозирги замон жамиятида талаба-қизларнинг иж­тимоий фаоллигини белгилаш, аниқлаш ва ривожлантириш гендер ёндашув асосидаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, гуманитар муносабатлар асосида ўрганилади.
Олий таълим тизимида гендер ёндашув асосида талаба-қизларнинг ижтимоий фаол­лигини ривожлантириш назарияси ва амали­ёти фалсафий-ижтимоий хусусиятлар ҳамда педагогик-психологик ўзига хосликлари би­лан ёритиб берилади. Гендер борасида маз­кур таҳлил йўналиши жинсий рамзийликни ўрганиш нуқтаи назаридан ривожлантирил­ган. Жумладан, этнографлар ўз материал­ларида оила-никоҳ маросимлари, болалар тарбияси ва шу кабиларни ўрганиш асно­сида жинсий рамзийлик шаклларига эъти­бор қаратиб, шуни таъкидлашдики, омма­вий жинсий табақалаштириш жинсий рам­ зийлик орқали инсоният мавжудлигининг дастлабки босқичларида намоён бўлган ва мустаҳкамланган. Эркаклик ва аёллик рамзларининг қарама-қаршилаштириш орқали берилиши дунё моделининг тузилишида таснифловчи ролни бажаради. Эркаклик ва аёллик ўртасидаги қарама-қаршилик яра­тувчанлик моҳиятини, дунё мавжудлиги ва унинг кафили бўлган мухолифларнинг фаол, ижодий (яратувчанлик) ҳамкорлигини талаб этади.
Гендер ўхшашлик – «Мен» ҳамда бошқалар ўзаро ҳамкорлиги жараё­ни натижасида юзага келган ҳолда эрка­кларга ва аёлларга хос хусусиятларнинг психологик-педагогик адаптациясига хиз­мат қилади. Ижтимоий-гуманитар фанлар­нинг олий таълим тизимида талабалар томо­нидан ўрганилиши гендер ёндашув асоси­да талаба-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришга кўмак беради. Олий таъ­лим тизимида ўқитиладиган миллий истиқлол ғояси, маънавият асослари, жамиятшунослик, маданиятшунослик, Ўзбекистон тарихи, педа­гогика тарихи, диншунослик каби фанлар та­лабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш­га имконият яратиб, жамиятга адаптация жа­раёнини мукаммаллаштиради. Ҳозирги давр­да оила, таълим, дин, маданият каби ижтимо­ий институтларнинг талаба-қизлар ижтимо­ий фаоллигини ривожлантиришдаги тарбия­вий аҳамияти мазкур жараён самарадорлиги­ни оширади.
Олий таълим тизимида гендер тафовутлар ва гендер стратификацияси ижтимоий ва педагогик нуқтаи назардан ўзини оқлайди. Ж.Стенли гендер тафовутларга нисбатан илмий назарияни илгари суради. Гендер­даги дифференциация шундай жараёнки, унда эркаклар ва аёллар ўртасидаги биоло­гик фарқлар ижтимоий мазмунга эга бўлади ва ижтимоий таснифлаш воситаси сифатида қўлланилади.
Гендер роли гендер атрофидаги ту­шунчалардан келиб чиқадиган ижтимо­ий умидлар, шунингдек, нутқ, ўзини тутиш, кийимлар ва имо-ишоралар шаклидаги хатти- ҳаракатлардир. Эркаклар ва аёллар ғоялари, инсонларнинг фикрича, бир-бирини ин­кор этади ва айрим маданиятларда ролга хос хатти-ҳаракатлар қутбланган бўлиши мумкин: сустлик – аёлларга, фаоллик – эркакларга хос. Гендер роллар билан боғлиқ бўлган хатти- ҳаракатга оид кўрсатмалар меҳнатнинг эрка­клар ва хотин-қизлар меҳнатига бўлинишида айниқса, яққол намоён бўлади.
Ҳозирги даврда ҳар томонлама ри­вожланган, кенг дунёқарашга эга бўлган талаба-қизларни мутахассислик асоси­да тайёрлаш ва улар ёрдамида мамлакати­миз хотин-қизлари салоҳиятидан жамияти­миз маънавияти ва моддий фаровонлигини янада оширишнинг фалсафий-ижтимоий ху­сусиятлари ҳамда педагогик-психологик ўзига хосликлари мавжуддир.
Замонавий шароитда олий таълим тизи­мида талаба-қизларнинг жамиятдаги сиёсий- ижтимоий иштироки динамикаси, илмий салоҳиятни эгаллашдаги фаолияти, меҳнат бозорида бандлик даражаси, никоҳ муно­сабатларида қадриятли ёндашувлар асоси­даги фаолияти тарихий даврлар назарияла­ри бўйича тавсифланади. Гендер ёндашув ва шахсга қадриятли ёндашув асосида талаба- қизларнинг ижтимоий фаоллигини ривож­лантириш бугунги кунда таълим соҳаси ҳамда ёшлар маънавий савиясини оширишга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда:
– тадқиқотлар асосида олий таълим ти­зимида талаба-қизлар ижтимоий фаоллиги­ни ривожлантиришнинг илмий асослари ва технологиясини ишлаб чиқиш;
– олий таълим тизимида гендер ёндашув асосида талаба-қизлар ижтимоий фаолли­гини ривожлантиришнинг педагогик шарт- шароитларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ёр­дамида талаба-ёшлар гендер фарқларининг таъминлаш моделини яратиш зарур.

Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling