Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги
Сегох мақомида намудларнинг ижрочилик хусусиятлари
Download 109.18 Kb.
|
6. Оқила Сегоҳ 1 гурух шўъбалари
2.3. Сегох мақомида намудларнинг ижрочилик хусусиятлари
Мақомларнинг куй тузилмалари,лад асослари ва лад тизимининг асосий қисми бўлган намудлар назарясини биринчи бўлиб замонавий мусиқашуносларимиздан (1927-1982) Исҳоқ Ражабов ўз изланишларида исботлаб берди.Исҳоқ Ражабов ўз илмий изланишларида исботлаб берди.Исҳоқ Ражабов намудлар масаласига алохида тўхталиб ўтганлар.Мақомларни ўрганувчилар учун Шўбалардаги намудларнинг номлари,Юнус Ражабий тўплаб нотага олган олти жилдлик “Шашмақом” китобидаги тактлар сони ,бетлари кўрсатилган жадвал тузиб чиқди. “Шашмақомдаги намудлар масаласи ойдинлашмай туриб мақом шўбалари ва умуман бу санъат мохиятини англаб олиш анча мушкулдир И.Р.Ражабовнинг самарали изланишлари ўлароқ мақомларда 8та асосий намуд ва 2та масус авж (авжи турк ва зебопари) борлиги маълум бўлди, ҳамда уларнинг шўба шаклларда муайян қўлланиш жихатлари кенг ёритиб берилди. Айни пайтда шўбаларнинг авж қисимлари мазкур шаклда энг мухим ва марказий ўрин тутиши, намудлар боис шашмақом тизими бўйлаб олий тартиб туркумлари (боғланмалари) юзага келиши илмий эътироф этилди.”13 Ўтмишда устоз шогирд анъаналарига назар солсак, шогирдлар аввал устозлари олдида доира чалиб мақом усуллари,йўллари, ундаги намудларни, авжларни ўрганганлар ва ундан сўнг танбурда чалиб ижро этганлар. “намудлар назарясининг муаллифи Исҳоқ Ражабов томонидан Шашмақом намуналарида нисбатан кўпроқ қўлланилганлиги учун 8та асосий деб белгиланган намудлар қуйидагича: “Уззол” намуди (Бузрук мақомидан.) “Ушшоқ намуди” (Рост мақомидан) “Мухаййари Чоргох” намуди (Ироқ мақомидан) “Насруллои” намуди (Бузрук мақомидан) “Наво” намуди (Наво мақомидан) “Ораз ” намуди (Наво ёки Дугох) “Дугох” намуди (Дугох мақомидан) “Сегох” намуди(Сегох мақомидан) ”14 Бу намудларни ҳр бир мақомнинг ўзига яраша гўзал бир кўриниши демакки бу кўринишлар бошқа мақом йўларини ҳам янада бойитиб,янада таъсирчан бўлишига хизмат қилади. “Мақомот доирасида илк кўринишдаги намудлар 20 та: Рост, Ушшоқ, Наврўзи Сабо, Панжгох, Бузрук, Уззол, Насруллои, Наво, Баёт, Орази наво, Ҳусайний наво, Дугох, Чоргох, Орази Дугох, Дугох Ҳусайний, Сегох, Ажам, Наврўзи Хоро, Ироқ ва Мухайяр.” Юқорида тилга олинган намудларни О.Матёқубовнинг “Мақомот” китобида айтилганидек “даромад намудлари” деб айтса бўлади. Бу намудларнинг кўпчилиги бир шўбадан бошқасига авж вазифасида кўчиб ўтади. Қайси шўбага ўтмасин шу шўбанинг ритмига ва усулига тушурилади. Намуди Уззол-Талқини Уззол ёки Насри Уззолнинг даромадидан яъни бошланиш қисимларидан олинган бўлиб, бу қисм бошқа шўбалар таркибида авж қисми бўлиб келади.”Уззол” ўн икки мақом шўбалари таркибида ҳам учрайди. “Уззол” сўзи “пастга сакраш”, “бўшатиш” маъноларини билдиради. “Уззол” номи куйнинг ички хоссаси билан боғлиқ эканлиги Озарбайжон муғомлари таркибига кирувчи Уззол шўбаси мисолида ҳам ўз исботини топган: мусиқашунос Р.Ю.Юнусов Озарбайжон Уззолининг куй ҳаракатида асосий таянч пардадан туриб қуйига томон оханг сакраши содир бўлишини, ҳамда куй оқими дастлабки пардага қайтиб келишини аниқлаган.”15 Намуди Мухайяри Чоргох. “Шашмақомда бундай номдаги шўбалар учрамайди. Шунинг учун Мухайяри Чоргох (Мухайяр-тузатилган, яхшиланган, танлаб олинган маъноларда келади.)Чоргох шўбаларидан танлаб олинган бўлса эҳтимол.”16 Мухайяри Чоргох намуди авжда бошланишидан аввал намуднинг биринчи бошланиш жумласи куй қилиб чолғуларда чалинади . Бу намуд кенг диапазонли, жозибали ва мақом йўлларида энг кўп қўлланиладиган намуд Мухайяри Чоргох намудининг бошланиш намуди яъни Насри Чоргох ва Талқини Чоргох шўбаларнинг бошланиш жумласи ҳисобланади. “Намуд мустақил лад тузилмаларининг бош белгиси. Унда ладнинг асосий таянч пардаси, сархисоб нуқтаси ҳамда куй ҳаракатининг ўзига хос оханглари қарор топади.”17 Ҳар бир намуд ўзи қўшилган шўбанинг лад асосида тўғри келиши керак. “Мухаййари Чоргох намудининг лад тузилишининг боши ва охирида ярим парда мавжуд. Демак Чоргох Мухайярни улашда ушбу хусусиятни инобатга олиш зарур.”18 Мухайяри Чоргох намуди кўп мақом йўлларига тушадиган намуд хисобланади. Намуди Наво. Бу намуд Сарахбори Навонинг даромад намудидан олинган,бошыа шўбаларда авж намуди вазифасини бажаради. Намуди Наво Наво мақомидан ташқари Рост ва Сегох мақомларида учрайди. Наво мақомида бу намуд кўпроқ дунаср ҳолда учрайди ва юқори пардаларда ижро этилади. “Наво намудини устозлардан Ҳожи Абдулазиз, Ота Ғиёс, Домла Ҳалим, Леви Бобохоновлар жуда хам зўр ихтиро билан айтадилар ва ўзлари ижро этадиган ашула йўлларида фойдаланишда ҳаракат қилардилар.”19 Намуди Баёт наво мақомининг Баёт шқбаларидан олинган. Баёт шўбалари Ўрта осиёнинг турли ҳудудларида кенг тарқалган. “Бастакорлар ва ашула йўллари таъсирида ашулалар яратганлар. Тўхтасин Жалиловнинг “Боғ аро” “эй кўнгул”, Комилжон Жабборовнинг “Келдик”, “Наззора қил”, Юнус Ражабийнинг “Кошки” каби ашулаларини айтиш мумкин.”20 Намуди Баёт бошқа шўбалар таркибида жуда ҳам ўзгарган ҳолда учрайди. Намуди Ушшоқ. Рост мақомининг ушшоқ шўбаларидан олинган. Бу намуд Бузрук ва Рост мақом йўлларидаги шўбалар таркибида анча кўпроқ учрайди. Бузрук мақомининг биринчи гурух шўбаларидаги Талқини Уззол, Насри Уззол ва Талқини Уззолларда Мухайяри Чоргох билан бирга учрайди. Иккинчи гурух шўбаларидан Сафти Сарвинозда бу намуд Турк авжи билан бирга ишлатилади. Рост мақомининг Сарахбори Рост шўбасида Ушшоқ, Уззол,Сегох ва Мухайяри Чоргох намудлари қўлланилган. Иккинчи гурух шўбаларида эса Сафти Ушшоқ шўбасида ва унинг (чапандозидан ташқари) шахобчаларида Ушшоқ намуди қўлланилган. Намуди Ораз Наво Наво ва Дугох мақомларининг Ораз номли шўбаларидан олинган. “Ораз намудини тинглаганда, уни бошқа мақом йўллари таркибидан осон ажратиб олиш мумкин. Чунки Ораз мавзуидаги ашула йўлларида “ёр-ёр”, “ёр-ёрей” дейилган сўзлар билан ўқиладиган оханглар айтилади.”21 Бу намуд Рост, Наво,Сегох мақомларида учрайди. Ораз намуди ҳар доим Наво намуди билан орқама кейин келади ва бу намудларнинг бир-бирига уланишида қўл келади. Мақом шўбалари таркибида турли ўзгаришларга учрайдиган Сегох намуди сегох мақомида ва Рост мақомининг Наврўзи Сабо шўбасида учрайди. “Сегох намуди ўзбек куй ва ашула йўлларида авж сифатида кўплаб фойдаланилган.”22 Насруллои намуди Шашмақом ашула бўлимининг фақат битта шўбасида, Наврўзи Хоро шўбасида фойдаланилган. Бу намуд Бузрук мақомининг Насруллои деб номланган шўбасидан олинган. Download 109.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling