Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги
Download 109.18 Kb.
|
6. Оқила Сегоҳ 1 гурух шўъбалари
Шўбалар:
Дугоҳ 13. Авж Сегоҳ 14. Найриз Чоргоҳ 15. Мабаркаъ Панжгоҳ 16. Ракб Ашийран 17. Наврўзи Сабо Баётий 18. Ҳумоюн Наврўзи Араб 19. Зовулий Наврўзи Хоро 20. Исфахонак ёки Рўйи Ироқ Наврўзи Баётий 21. Бастаи Нигор Хисор 22. Ниҳованд Нуҳуфт 23. Жавзий Уззол 24. Муҳаяр Овозлар: Наврўз 4. Гавашт Салмак 5. Моя Гардония 6. Шаҳноз Намудлар ХВ –ХВИИ аср мусиқа рисолаларида шарҳ этилган куй шакллари ва ўша даврдаги бастакорлик анъанасининг бизгача етиб келган бирдан- бир жонли намунасидир. Намуд тожикча кўриниш, келиш маносидаги сўз бўлиб, муайян куй ёки ашуланинг маълум парчасини бошқа ашула йўллари таркибидаги кўриниши демакдир. Намудлар, кўпинча мақом шўбаларининг бошланишидаги куй жумлаларидан олинади ва улар бошқа шўбаларнинг авжи сифатида фойдаланилади. Масалан, Бузрук мақомининг Насри Уззол шўбаси ёки Насри Чоргоҳнинг бошланишидаги 3ёки 4куй жумласи бутунича олиниб, бошқа шўбаларда фойдаланилади ва улар Намуди Уззол ёки Намуди Мухайяри Чоргоҳ деб аталади. Намуди Уззол–Намуди Муҳайяри Чогоҳ Намуди Ушшоқ – Намуди Уззол – Намуди Мухайяри Чоргоҳ Намуди Ушшоқ – Намуди Мухайяри Чоргоҳ Намуди Сегоҳ – Намуди Ушшоқ – Турк Намуди Сегоҳ – Турк Намуди Сегоҳ – Намуди Наво – Намуди Ораз Зебо пари – Намуди Мухайяри Чоргоҳ Зебо пари – Намуди Наво Намуди Ораз – Намуди Наво ёки аксинча Намуди Баёт – Намуди Наво Намуди Мухайяри Чоргоҳ – Намуди Дугоҳ Мақомларнинг биринчи қисмдаги шўбалари – Сарахборлар, Талқинлар, Насрлар ва уларнинг тароналари ҳамда Уфарлар бирин – кетин ижро этилади. Дастлаб Сарахборлар тароналари билан ижро этилиб, Талқинларга ва уларнинг тароналарига ўтилади. Кейин Наср йўллари тароналари билан ўқилиб, Уфарлар ижро этилади. Шу билан охиргисупориш орқали Шашмақом ашула бўлимининг биринчи қисми тугалланади. Мақомлар ашула бўлимидаги бу шўбаларнинг биринчидан иккинчисига ўтишда узилиш бўлмаслиги учун “Супориш” деб аталадиган кичик шаклдаги ашула қисмларидан фойдаланилади. Супориш – топшириш (топширув) демакдир. Бунда маълум мақом шўбасининг ашула йўли, ҳаракати иккинчи шўба йўлига топширилади, яни иккинчи ўтилади. Супориш Сарахбор тароналаридан Талқинларга, Талқин тароналаридан Насрларга ва улардан Уфарларга ўтишда восита бўлади. Супоришларнинг яна бир вазифаси – мақом шўбаларининг хотимаси, якунловчи қисми бўлиб ҳам хизмат этади. Масалан, маълум бир шўба ижро этилиб, тароналарига ўтилса, охрида супориш билан тушурилади. Тароналар эса, одатда ашула йўллари сифатида мусиқа мавзусини тугаллай олмагани қандайдир хулоса ясашга эҳтиёж туғулади. Шунда супоришлар “хулосалаш” учун хизмат этувчи ашула йўллари бор. Супоришлар кўпинча мақом шўбаларининг ўзидаги маълум куй қурилмаларидан олиниб, у ёки бу шўбани хулосалаш билан бирга мақом ашула йўлларининг биридан иккинчисига равон ўтишини ҳам таъминлайди. Баъзан эса бундей супоришлар тароналар деб ҳам ҳисобланаверади ва ўзларидан кейин уланадиган шўбаларнинг дойра усулида ижро этилади. Бу билан мақом шўбалари бир – бирига силлиқ уланиб кетади. Юқорида айтилган ва олти мақомнинг ҳар бирида мавжуд бўлган отдош шўбаларнинг эмотсионал таъсири турлича бўлади ва ўзлари мансуб бўлган мақом йўлини акс эттиради. Уларнинг турли мақомлари бир хил ном билан Сарахбор, Талқин, Наср ва Уфар деб номланишига сабаб, асосан доира усули ҳамда уларга айтиладиган шеър вазнларининг бир хиллиги ва умумийлигидир. Бу шўба номлари ўзлари мансуб бўлган мақомлар, баъзан шўбалар номи билан қўшиб аталади. Масалан; Сарахбори Наво, Талқини Сегоҳ кабилар мақомлар номи билан, Насри Ушшоқ, Талқини Уззол, Уфари Чоргоҳ кабилар эса шўбалар номи билан ифодаланиши мумкин. Мақомларнинг шўбалари айтим мусиқа асарлари экан, бунда шубҳасиз сўз (шеър матни ) ҳам муҳим ўрин тутади. Шашмақом йўлларига айтилган шерълар, асосан ишқий-лирик мазмундаги ва насихатомуз асарлар бўлиб келганини алоҳида айтиб ўтиш лозим.Малум мақом йўлига турлича ишқий мазмундаги шеърлар тушуриб ўқилган. Шунинг учун уларни муайян бир сўз (шеър) билангина айтилади, дейиш нотўғри бўлади. Маълум мақом руҳи, ғояси мазмуни ва шеър ўлчови мос келадиган ҳар қандай шеърий асар туширилиб, ижро этилаверган. Бу ҳол тарихда жуда кўп учраган ва тажрибада кўрилган (Мақомлар ижроси масаласи қисмига қараймиз. Бу ерда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ўтмишда хонандалар ашулаларга мос шер ўлчовларини маълум услуб воситаси билан аниқлаганлар. Шунга кўра шеър вазни юқорида айтилган дойра усулларининг ифодаси ҳисобланувчи ритм қисмлари (Тан-тана-танананкабилар) орқали топилар эди. Масалан, Насри Ушшоқшўбасини олайлик ва унинг куй йўли ҳофизга таниш деб фараз қилайлик. Ҳофиз “ Танан, тананан” каби ритмик воситалар биланшу куйни ҳиргойи қилиб, унга мос шеър ва унинг ўлчовуни топиб олади. Мақом шеърларининг икки тилда ижро этиб келингани исботлашга муҳтож эмас. Мақом йўллари қайси йўлда ижро этилмасин, унинг мазмунин ва шакли ашула рухига мос келиши шарт. Лекин, Тожикистонда нашрга тайёрланган тўпламларда мақомларга айтилган шеърлар фақат тожик тилида, “ Ўзбек халқ мусиқаси ъъ В томида эса деярли ўзбек тилида келтирилгани тарихий анъанага тўғри келмайди.Шундай бўлса-да, шеър мазмуни ва вазни ашула йўлига мос келганлигини ҳисобга олганда,бу фарқларнинг ижобий томонини ҳам уқтириб ўтмоқ лозим. Мақомларнинг ашула бўлимларида ишлатиладиган баъзи иборалар ҳақида ҳам гапириш лозим. Юқорида “ куй ” ва “ ашула ”қисмлари ҳақида ҳам айтиб ўтилган эди. Мақомдон ҳофизлар ашуланинг таркибий қисмларини даромад, дунаср, миёнҳат, намуд иборалари воситаси билан тушунтириб келганлар. Бу эса ашула шаклини тасаввур этишни енгиллаштиради.Даромад ёки сархат мусиқа асарларининг кириш қисми бошланиши маносидадир. Миёнҳат ундан кейин келадиган ашула жумлалари, дунаср ашула бошланиш жумлаларининг юқори пардаларда такрорланиши деб айтилган эди. Намудларнинг маноси эса маълум. Бу иборалар билан ифодаланувчи ашула қисмлари ўз ҳажмига қараб, яна кичик бўлакчалардан ташкил топган. Мақом устозлари буни шеър мисралари ва байтлар воситаси билан ҳам бир-биридан фарқлаб келадилар. Ашула жумласи, яъни бир мисра шеър билан айтиб тугатиладиган бўлаги ярим хат (нимҳат) бир байт (икки мисра)шеър билан ижро этиладиган икки жумласи бир хат ҳисобланади. Дунаср ва намудлар икки-уч хатни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Ҳофизлар эса намудларни ашула ижроси жараёнида ўз хоҳиши биланқисқартириб ёки тўла ижро этилиши мумкин. Download 109.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling