Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги
Шашмақом талқин шўъбалари хусусида
Download 109.18 Kb.
|
6. Оқила Сегоҳ 1 гурух шўъбалари
Шашмақом талқин шўъбалари хусусида
Шашмақом ашула бўлимидаги барча шўъбалар ўзининг жозибадорлиги, ва мафтункорлиги билан мақом шинавандалари қалбидан жой олган. Улар ўзининг куйчанлиги, ўйноқилиги, лирик характерга эгалиги билан бир-биридан ажралиб туради. Талқин – бу Шашмақомда усул номи ҳамда шўъба номи сифатида келади. Талқиннинг усул сифатида олганда шуни ҳам айтиш лозимки бу усул ўзбек-тожик халқлари мусиқасига мос ва хос бўлган усуллардандир. Бу шўъба Шашмақомда бешта бўлиб, фақат Ироқ мақомидан ташқари Бузрукда – Талқини Уззол, Рост мақомида – Талқини Ушшоқ, Навода – Талқини Баёт, Дугоҳда – Талқини Чоргоҳ, Сегоҳ мақомида - Талқини Сегоҳлар бор. Талқин араб тилида “насихат этиш” – деган маънода келади. Шашмақом шаклланишининг дастлабки даврларида талқин ашула йўлларига насихатомуз ғазаллар айтилган ва шунинг учун талқин номи билан берилган бўлса керак. Бундан ташқари, Шарқ халқлари мусиқасида Талқин дейилган усули ҳам бор. Демак, бу шўъбаларга – Талқин дойра усулида насихатомуз ғазаллар билан ижро этилиб келинган ашула йўллари деган таъриф берилади. Талқинларнинг “насихат” мазмуни Шашмақомга айтиладиган XIX асрда тузилган шеър тўпламларида ҳам ўз аксини топган.Масалан, Талқини Навонинг шеър матни шундай берилади: Агар бо мардуми доно нишини, Саросар аз ҳама боло нишини. Агар нодон бувад ҳамсуҳбати ту, Ҳамон беҳтар, ки ҳуд танҳо нишини.5 Т алқинлар нимчорак ва уч чорак 3/8 3/4 такт-ритм ўлчовда ижро этилади. Талқин шўъбасининг усули анъанавий ибораларда “бум, бак, бум, бак-ка ”, ёки аксинча бўлиб, нота ёзувида эса ёки каби кўринишида бўлади. Бу усулни мусиқачилар орасида “ланг усул” ёки “оқсоқ усул” (“чулоқ” маъносида) деб аталиши унинг зарблар алмашинувидаги муваффақият табиятига мутлақ мос ном олганидан далолат беради.6 Мумтоз мусиқамизда бу тоифадаги (яъни оқсоқ) усуллардан Талқинча, Чапандоз каби усулларни учратиш мумкин. Бу усулларнинг келиб чиқишида Талқин усули муҳим аҳамият касб этади. Талқинларнинг наср ва уфар шўъбалари билан ўзаро боғлиқлигини ҳамда куй мавзуси ҳамоҳанглигини учратиш мумкин, уларнинг фарқи ҳар бир шўъбанинг усули бошқачалигидадир. Талқин, талқинча ва чапандоз сўзларининг луғавий маънолари ҳамда шу номлар билан юритиладиган усулларнинг ички хусусиятларини қисқача изоҳлаш зарур. Чапандоз сўзини “тескари”, “ойнадаги акс” деб тушунтириш мумкин. Аслида ҳам талқиннинг тескари кўриниши, яъни вазн ўлчовларининг ўрин алмаштирилиши. Талқинча эса талқиннинг кичрайтирилган кўриниши. Талқинчалар асосан оддийроқ турдаги иккинчи гуруҳ шўъбаларига хос бўлиб, усул тарафидан такт олдидан (тўлиқсиз тактдан) бошланиши билан таърифланади.7 Бу дойра усули Шарқ халқлари орасида кўпроқ ўзбек-тожик халқ мусиқасига мос тушади. Талқинларга асосан, Рамали мусаммани маҳзуф вазнидаги шеърлар айтилади, яъни “фоилотун-фоилотун-фоилотун-фоилун” тарзидаги шеълардир. Талқинлар усул жиҳатидан ритмик шакл жиҳатидан яъни унинг усулига тушуниш нисбатан қийин бўлсада улар халқ орасида кенг тарқалган бўлиб, айниқса Шашмақомнинг иккинчи гуруҳ шўъбаларидаги Талқинчаларни кўпроқ учратиш мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, баъзи хонандалар Рамал вазнларининг бошқа турларига мос ғазалларни ҳам талқинларга тушириб айтиб келганлар. Талқин шўъбалари мақомларнинг салмоқли, улуғвор ва мураккаб усулдаги ашула йўлларидандир. Усул жиҳатидан талқин дойра усулига ўхшамаган ритмик жиҳатдан бошқа асосда бўлган ашула ва куйларни талқин усулига тушириб айтилса ҳам мос тушади ва куй-ашулаларнинг жозибаси янада ошади ва буни амалиётда кўп учратиш мумкин. Бундай ҳолда ашула бироз ўзгаради, аммо ашуланинг жумлалари ўзлигини сақлаб қолади. Талқинлар ўзининг куй қиёфаси, таркибий қисмлари ва куй йўналишидаги ҳаракати жиҳатидан Насрлар ва Уфарлар билан ҳамоҳангдир. Дойра усулининг ҳар хиллиги сабабли Талқин, Наср ва Уфарлар бир-бирларидан фарқ қилади ва бу ҳол уларни оҳанг ўзгаришларига ҳам олиб келади. Шунинг учун ҳам Сегоҳдан ташқари ҳамма мақомларда Талқинлар ўша шўъбалар номи билан қўшиб ўқилади.8 Ҳамоҳанг шўъбалар ва Уфарлар қуйидагилардир: Талқини Уззол – Насри Уззол – Уфари Уззол; Талқини Ушшоқ – Насри Ушшоқ – Уфари Ушшоқ; Талқини Баёт – Насри Баёт – Уфари Баёт; Талқини Чоргоҳ – Насри Чоргоҳ – Уфари Чоргоҳ; Талқини Сегоҳ – Насри Сегоҳ – Уфари Сегоҳ.9 Талқин, Наср ва Уфарлар доим вариация сифатида бир-бирига куй элементлари ва ҳаракати нуқтаи назаридан ҳамоҳангдир. Уззол, Ушшоқ, Баёт шўъбалари Уфар усулида жуда кам ўзгаради. Шундай қилиб, Талқин куй қиёфаси Наср ва Уфарлар билан бир хил бўлиб, ашуланинг таркибидаги шаклий қисмлари (хатлари, намудлари) ўзгармасдир. Шу сабали Талқинлар таркибий қисмини Насрлар ёки Уфарлар орқали ҳам билиб олиш мумкин бўлади. Талқинлар қиёфаси ва дойра усулининг мураккаб бўлишига қарамай улар халқчил, ёқимли ва жозибали ашула йўлларидир. Айниқса Шашмақом ашула бўлимининг иккинчи қисмига кирувчи шўъбалардаги Талқинча шакллари халқ орасида кенг тарқалган. Талқинларнинг тароналари кўпинча Сарахбор тароналарининг маълум вариантлари ҳам фойдаланилади. Ҳар бир мақомда Талқин йўлларининг биттадан таронаси бўлиб, улар баъзан Насрларга ўтишда супоришлар вазифасини ўтайди. Талқини Уззол ва Талқини Баёт таронасидан кейин махсус супоришлар келади. Талқини Ушшоқ, Талқини Чоргоҳ, Талқини Сегоҳ шўъбаларида эса тароналарнинг ўзи супоришлар вазифасини ўтайди. Супоришлар ва уларнинг вазифасини ўтайдиган тароналарнинг такт-ритм ўлчови ва дойра усули бир хил, яъни улардан сўнг ижро этиладиган Наср шўъбалари дойра усулида бўлади.10 Талқин ашула йўллари эшитувчига турли ашулалар воситаси билан жуда ҳам танишдир. Талқини Уззол “Фарҳод ва Ширин” мусиқали11 драммасидаги “Ул пари” ариясидир; Талқини Баёт эса ҳофизлар томонидан жуда кўп ижро этилиб келадиган машҳур ашула йўлларидир. Талқини Чоргоҳ ҳам (“Не наво соз айлагай” ашуласининг бир варианти) концерт репертуарларида кўп ижро этилиб келинади.12 Download 109.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling