Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги


Download 109.18 Kb.
bet2/13
Sana14.12.2022
Hajmi109.18 Kb.
#1006888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
6. Оқила Сегоҳ 1 гурух шўъбалари

Битирув малакавий иши мақсади: Мақом хонандалигида Сегох мақомининг І гуруҳ шўъбалари ижро услубларини ўзлаштиришнинг мазмуни, шакл ва методларини ишлаб чиқиш.
Битирув малакавий иши вазифалари:

  • мавзуга доир илмий манбаларни таҳлил этиш ва назарий жиҳатдан услубий муаммо сифатида асослаш;

  • Мақом хонандалигида Сегох мақомининг І гуруҳ шўъбалари ижро услубларини ўзлаштириш ўзига хос хусусиятларини педагогик-психологик жиҳатдан ёритиш;

  • ижро дастуридаги асарларни таҳлил этиш орқали ўқувчи-ёшларни мақом ижрочилиги маҳоратини ривожлантириш имкониятларини аниқлаш;

  • мусиқий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчи-ёшларни мақом ижрочилиги маҳоратини ривожлантиришнинг оптимал йўлларини ишлаб чиқиш.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси ва қиёсий таҳлили. Бугунги кунда ўзбек мусиқа санъати нафакат асл анъанавий куринишларида, балки композиторлик йуналишларида хам халқаро миқёсда тобора кенгрок тан олинмоқда. Бу маънода соф чолғу мусиқаси, хусусан, унинг анча мураккаб саналмиш симфоник ижодиёти алохида эътиборга молик. Эндиликда республикамиз композиторлиги шунчаки хилма хил мусиқа жанрларида ёзиш ва изланиш тажрибаларидан иборат булмай, балки ноёб анъаналарига, мумтоз намуналар хазинасига эга сермахсул оқимдир. Уни турли йилларда халқчил куй оҳанглар заминида яратилган ноёб ва бетакрор асарлар ташкил этади. Зеро, ҳар кандай андозада басталанган мусиқанинг миллийлик, бадиий баркамоллик, ўзига хослик, мазмундорлик, таъсирчанлик каби фазилатлари хамиша кадрлидир.
Юксак касб махорати, теран билимдонлик, нозик дид билан кўхна миллий анъаналарга таяниб яратилган асарларнинг умри боқийлигини биргина ўзбек анъанавий чолғу ижрочилигида мисолида яққол куриш мумкин.
Заминимиздаги мусиқа санъатининг ривожи уч минг йилга бориб такалади. Ўтган бу залворли даврлар мобайнида мусиқий маданиятимиз жуда кўп марта ўзининг узок ривожланиш даврини босиб ўтди ва халқимиз маънавий бойлигининг негизи сифатида эзгулик ва тараккиёт учун хизмат қилди. Шунинг учун хам биз жуда бой, ранг-баранг, кўлами кенг, услубан хилма хил, қиймати чин маънода бебаҳо даражали улуғвор мусиқий меросга эгамиз.

Download 109.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling