Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги


Download 109.18 Kb.
bet4/13
Sana14.12.2022
Hajmi109.18 Kb.
#1006888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
6. Оқила Сегоҳ 1 гурух шўъбалари

Шашмақомнинг ривожланиш тарихи

Мақомларга нисбатан “классик мусиқа” атамасини деярли бир вақтда Успенский ва Фитратлар куйлай бошлаган. Унинг мавзуга оид дастлабки илмий очерки ҳам “Ўзбекларнинг классик мусиқаси” деб номланади. Ўзбек тилидаги тадқиқотларда “классик мусиқа” сўз бирикмасини махсус ибора сифатида изчил асослашни А. Фитрат бошлаб берган. Юқорида зикр тилган “ Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” китобида бу тушунчани асосан уч кесимда ишлатади.


Истилоҳда юритиб келинаётган “араб мусиқаси” , “форс мусиқаси” (албатта, классик маънодаги) тушунчалари билан бир қаторда А. Фитрат “турк мусиқаси” атамасини муомалага киритди. Айнан шу кенг маданиятшунослик нуқтаи назаридан у ишончли манбалар, ҳусусан, илмий рисолаларга таянган ҳолда туркий халқлар классик мусиқаси тарихини узоқ мозийдан кузата бошлайди. Теммурийлар саройининг созандаси Абдулқодир Мароғий “куг”лар тўғрисида келтирган маълумотларида бизгача етиб келган мақом анъаналари билан боғлиқ томонлар мавжуд эканлиги таъкидланади. Айни чоғда туркей мусиқанинг турлича эканлиги ҳам айтиб ўтилади.
Мақом атамаси арабча сўз бўлиб, ъъистиқомат ўрниъъ, ъътурар жойъъ маъноларида келади. Мусиқа истилоҳида эса мақом – мусиқачолғуларида куй ва ашулаларни ташкил этадиган товушларнинг жойлашадиган ўрни, яъни пардалардир.Мусиқа рисолаларининг баъзиларида мақомлар турлича таърифланади.
Мақомлар:

  • Ушшоқ 7. Роҳавий

  • Наво 8. Зангула

  • Бусалик 9. Ироқ

  • Рост 10. Исфахон

  • Ҳусайний 11. Зирафканд

  • Ҳижоз 12. Бузург

Х-ХИИИ аср ёзма манбаларида мақомларда ноаниқ таъриф берилади. Шунинг учун сўнги даврда ёзилган мусиқа назарий асарларига мурожаат этамиз.ХВ -аср мусиқа назариётчиси Зайнулобидин Ҳусайнининг “Қонун”ида мақомга қуйидагича таъриф берилган:


“Сознинг дасрасига боғланадиган ҳалқасимон тўсиқлар (сўзма-сўз “ҳалқалар”)ни “мақом” дейдилар. Бундан кўринадики, мақом мусиқа чолғулари дастасига боғланадиган пардалардир. Шунинг учун Шерозий ва Жомийнинг рисолаларида “мақом” сўзининг эквиваленти сифатида “парда” атамаси қўлланилади.
“Ғиёсул-луғат муаллифи мақомни шундай тарифлайди:
“Ижро этиладиган куй ва қўшиқларнинг пардасини мақом дейдилар” Ўтмишда мақомлар турли маънода ишлатилиб келинган. Мақомнинг дартлабки маносида–ижро этиладиган куйнинг лад асосидир. Ўзбек-тожик халқларида, бошқа халқлар мусиқасида бўлгани каби, ҳар бир мусиқа асари маълум лад уюшмасига мос келади. Шарқ халқлари мусиқасининг лад асоси жуда ҳам мустаҳкам негизда қарор топган бўлиб, кўпинча уларнинг мусиқа асарлари муайян лад уюшмалари доирасидан чиқмайди. Ёзма манбалардан маълум бўлишича, мақом атамаси лад уюшмалари билан бир қаторда мусиқа асарларининг мусиқа чолғуларидаги бошланадиган парда (тоника)сини ҳам ифодалаган. Бу фикрнинг ифодаси сифатида мусиқа амалиётимизда ҳам баъзи излар сақланиб қолган. Масалан, Рост пардаси (Рост мақоми бошланадиган парда), Ушшоқ пардаси, Наво пардаси ва ҳокозо.
Ўн икки мақом тизими (Дувоздаҳ мақом) дейилади, 12мақом, уларнинг маълум қисмлариасосида юзага келган товушқаторнинг муайян турлари–24 шўба, 6 овоз ва мураккабот, деб аталган лад кўринишлари тушунилади. Маълумки, Шарқ мусиқа назарияси соҳасида Сафиуддин Урмавий мақомларни тизимлаштириш борасида ажойиб ишлар олиб борган эди. Бу тизм ИВ – аср мусиқа олимлари томонидан янада мукаммалаштирилди. Мақом, шўба ва овозлар муайян бир шаклда, яхлит тизим асосида тарифланадиган бўлди. Уларнинг ҳаммаси жамълар, деб ҳисобланса-да, диапазони турлича бўлган, шу билан бирга товушқаторлар ифодаси бўлган шу жамълар таркибидан ажралиб чиққан. 12 мақомнинг ҳар бири ҳам жамълар орасидан ажратиб олинган машҳур лад уюшмаларидир. Манбалардан маълумки, жамълар жинсларни қўшиш билан ҳосил этилади.
Шашмақом ашула бўлимидаги шўбалар ҳам бастакорлик саънатианъаналарининг махсули сифатида юзага калган. Темурийлар даврида, ҳусусан, Навоий ва Жомий яшаган замонларда юзлаб бастакорлар ижод этганлиги ҳақида буюк Навоий, Кавкабий, Бобур В осиний, Дарвишали каби олимлар ва шоирларнинг асарларида қимматли маълумотлар учрайди. Бастакорларнинг ижодий фаолияти кўпқиррали бўлган. Дастлаб, бастакор мақом йўллари ва халқ куйлари асосан ноёб куй ва ашулалар яратадиган санъаткор. Бундай халқ бастакорлари ҳозирда ҳам ўтмиш анъаналарини давом эттириб, ажойиб куй ашулалар яратмоқдадир. Тўхтасин Жалилов, Юнус Ражабий, Толибжон Содиқов, Мухтор Ашрафий, Мутал Бурхонов, Дони Зокиров, Фахриддин Содиқов, Комилжон Жабборов, Саиджон Калонов, Орифхон Хотамов сингари бастакор ва компазиторлар ўзларининг кўпгина куй ва ашулалари, ария ва романсларини мақомлар услубида яратганлар. Бу атоқли ижодкорларнинг фаолияти ўтмишдаги бастакорлик анъаналарини янги шароитда бевосита давом эттириш билан боғлиқ бўлди.
Улуғ Алишер Навоий ва кейинги даврларда яшаб ижод этган шоир ва олимларнинг асарларида бизда унча тушунарли бўлмаган куй, қўшиқ ва шулаларнинг шакли ва яратилиш услубига тааллуқли ибораларга дуч келамиз. Бундай асарларни варақлар эканмиз, мақом ва шўба номланишлари тўғрисида, бастакорларнинг исмлари , уларнинг хаёти ва ижодий фаолиятига тегишли қимматли сарфларни ўқиймиз. Рисолаларда бастакор мақом йўлларига янги куйлар, ашулалар боғлагани ҳақида маълумотлар келтирилади. Бу кун шакллари кор, қавл, амал, пешрав, нақш, савт, ва тарона номлари билан машҳур бўлиб, баъзи турлари Шашмақом таркибида ҳам учрайди. Бинобарин, улар умумий тарзда тарона номи билан юритилади. Шундай бўлсада, нақш, савт, пешрав, амал тарона номи билан юритилади. Шундай бўлсада, нақш, савт, пешрав, амал, тарона каби шаклларни қисман ажратиб олиш ҳам мумкин.
Масалан, пешравни олайлик. Шашмақомнинг барча чолғу йўллари пешрав оҳангларидан тузилган. Бу фикрни ХВИ-ХВИИ асрлардаяратилганмусиқий рисолалардаги маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Лекин, Шашмақомдаги пешравлар ўтмишдагига қараганда анча мураккаб ва такомиллаштирилган шаклдадир. Пешрав йўлларини тинглаб кўрилса, пастга поғонама-погона ҳаракат қилаётган пешрав тузилмаларининг ичида оҳанг юқорига ҳаракат қилаётган пешрав тузилмаларининг ичида оҳанг юқорига ҳаракат қилаётган ва кунни ташкил этадиган хоналар юзага оҳанг юқорига ҳаракат қилаётган пешрав тузилмаларининг ичида оҳанг юқорида ҳаракат қилаётган пешрав тузилмаларининг ичида оҳанг юқорига ҳаракат қилаётгани ва кунни ташкил этадиган хонадонлар юзага келаётганини фарқлай олиш мумкин.
энди нақш атамасига келсак, бу сўз “безак” маъносида ишлатилади ва Шашмақомнинг наср дейилган шўбаларига мосланиб басталанади. Нақшлар енгилроқ ашула йўллари бўлиб, мураккаб ва вазминроқижро этиладиган наср шўбаларига уланиб айтилади. Нақшлар тароналардан куй тузилиши жиҳатдан бошқа ашула йўлларидан ажралиб туради. Ўтмишда эса ҳозирги шаклидан куй унсурларини муайян тартибда, маълум қоида асосида тузулгани билан фарқ этган. Таронаи Баёт ашуласи нақшларнинг яққол мисоли бўла олади.
Тарона сўзи ўтмишда тўртлик, яъни рубоий шаклидаги шеърларни ва шу шеърларга мос кичик шаклдаги ашулаларни ифодалаган. Шашмақомда тароналар йирик ҳамда кичик ҳажмларда кичик ҳажмларда учрайди. Улар сарахбор, талқин ва наср дейилган шўбалардан кейин ижро этилади. Бундай тароналар шунчалик ўзгариб кетганки, Шашмақом таркибида “амал” шаклидами, “нақш” шаклидами, -буни ажратиб олиш қийин. Уларнинг шакли катта ўзгаришларга учради, баъзилари эса бастакорлар томонидан йириклаштирилди. Жиддий ўзгартиришлар билан бўлсада, ўтмишдаги куй шакллари яратиш услубларига хос чолғу ва ашула йўллари Шашмақом таркибида ҳам бутунлигича сақланиб қолди. Шу билан бирга кейинги даврларда яшаган бастакорлар уларни такомиллаштирдилар, янги кун тузилмаларини киритиб, ҳам шаклан, ҳам мазмунан бойитдилар. Шашмақомнинг бизгача етиб келган кўринишида нақш, амал, кор, тарона, қавл каби ашула йўллари умумий номланиб, тарона деб номланабошлангани ҳозирги кунда бу ашула йўлларини ўтмишдаги шакллар орасидан аниқ ажратиб олиш ишини мушкуллаштиради.
Бундан ташқари Бухоро мақомчилигининг юксак анъаналари кўп йиллардирки йўқолиб кетмаган. Улар мусиқанинг янги нави бўлмиш Шашмақом асосларига синга бошлади. Олдинги мақом йўлларининг Шашмақом тизимига айланиши шунчаки юзаки холат эмас, балки бу қадимий мақом анъаналарини янги ижтимоий маданий муҳитда ижидий ўзлаштириш, уларни маҳаллий куй ва ашулаларнинг ўзига хослиги билан тўлдирилишининг мураккаб жараёнидир. Шу тариқа классик мусиқамизнинг “олтин даври”дан бевосита “Шашмақом босқичи”га ўтишида кўплаб ижодий ришталарни кузатса бўлади.
Бу икки тарихий босқич ўртасидаги боғланишлар мақом йўлларининг образлар оламида, жанр тизимида, куй ва ашулаларнинг ҳамда вазн асосларида назарга ташланади. “Шашмақом” ибораси классик мусиқамизнинг янги кўринишининг номи сифатида бевосита соҳага оид манбаларда ХИХ аср ўрталаридан учрайди. Бу ўринда ҳам атаманинг пайдо бўиши жараённинг бошланиш нуқтаси эмас, аксинча, узоқ давом этган ижодий изланишларнинг натижаси сифатида кўрилмоғи лозим.
Шашмақом Исмоил Сомоний мақбараси, Минораи Калон, бетакрор меморий ёдгорликлар ёки ҳеч бир нарсага қиёслаб бўлмайдиган зардўзлик санъатлари каби Бухоро маданиятининг энг ноёб дурдоналари қаторидан ўрин олади. Шашмақомнинг усул ва куйлари Бухоро нақшларига ўхшаб, унинг фусункорлиги ва ёрқин бўёқлари, гўзал шаклллари билан ажралиб туради.
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Шашмақом ҳақидаги малумотларни Аҳмад Дониш, Садриддин Айний, Абдурауф Фитрат ва бошқа муаллифларнинг асарларидан топиш мумкин.
Шашмақом тарихи ҳақида қалам тебратган устозлар С. Айний ва А. Фитрат бу санатнинг сарой анъаналарига хос томонларини четлаб ўтадилар.А. Фитратнинг 30-йилда нашр этган “ Амир Олим ҳукмронлиги” китобида Амирнинг шахсий ҳаёти хақида махсус боб мавжуд. Шашмақом мулкини эзозлаб, унда мавқейга эришган ҳофиз ва чолғучиларга доим иззат ва икромлар билдирган. Мақом анъаналарини муқаддас билиб, нуфузли сарой ҳофизлари ҳар қандай жойда ижро этиб, мўтабар санъатнинг поймол қилинишига йўл қўймаган.
Шундай қилиб, Шашмақом узоқ ўтмишдаги бастокорлик анъаналарининг маҳсули сифатида, мақомчиликдаги устоз-созанда ва хонандаларнинг маҳсули сифатида мақомчиликдаги устоз созанда юзага келган дейиш мумкин. Халқ даҳоси яратган – Шашмақомнинг ажойиб дурдоналари миллий мусиқа бойлигимизни ўрганишда алоҳида аҳамиятга эга. Улар янги мусиқий асарлар яратилишида битмас-туганмас манба саналади. Шашмақом ашула бўлимлари 200 юздан турли шаклдаги ашулаларни ўз ичига олади. Лекин уларнинг асосида яратилган юзлаб ажойиб куй ва ашула вариантлари мавжуд.
Шашмақомнинг ашула бўлимлари анчагина мураккаб шаклдаги шўбалардан таркиб топган. Улар мақомларнинг чолғу бўлимидаги қисмлари бирин-кетин ижро этилгандан сўнг туркум тарзида айтилади. Ашула бўлимларида тузилиш жиҳатидан бир-биридан ажралиб турадиган икки хил шўбалар гурухи мавжуд. Булардан биринчисига сарахбор, талқин, наср каби шўбалар ва уфар қисми, иккинчисига эса асосан савт –мўғулча шаклида тузилган шўбалар киради. Олти мақомдаги номдош шўбалар куй–оҳанглари жиҳатидан ҳар хил бўлсада,уларнинг доира усуллари ва ашулага тушуриб айтиладиган вазн ўлчовлари бир хилдир.
Мақомлар ашула бўлимидаги мураккаб тузилмаларини, шўба таркибидаги намуналарни ажрата олмай туриб тушуниб олиш қийин. Шунинг учун намудларга қисқача тўхталиб ўтамиз.
Сарахбор ашула туркумлари тузилишидан дарак берувчи бош ашула йўли, бош мавзуи маъносидадир. Олти мақомнинг ҳар бирида улар мақом номлари билан қўшиб, Сарахбори Бузрук, Сарахбори Рост, Сарахбори Наво, Сарахбори Дугоҳ, Сарахбори Сегоҳ ва Сарахбори Ироқ – деб юритилади. Сарахбор доира усули: оғзаки анъанада “ бак –бум” , деб ифода этилади. Улар аруз вазнидаги музоре, мужтасс, мутақориб, рамал номли баҳрларда битилган 11-14-15 бўғинли шеърлар билан ўқилади.
Сарахборлар вазмин доира усулида ижро этилсада, турли мақомларда ўзига хос оҳанг ва куй мавзуига эга. Уларнинг тароналри олтитагача етиб, 3\4,4\4 вариантлари билан 3\8 3\4 ёки 3\4 3\8, 7\4, 3\4, 4\4, 13\4 такт ўлчовидаги доира усуллари жўрлигида ижро этилади
Талқин номли шўбалар Ироқдан ташқари ҳамма мақомларда учрайд ва Талқини Уззол, Талқини Ушшоқ, Талқини Баёт, Талқини Чоргоҳ, Талқини Сегоҳ деб юритилади.
Талқин сўзи арабчада “тушунтириш” , “насиҳат қилиш” каби маъноларни билдиради. Бу атам доира усулининг ифодаси: оғзаки анъанда “ бум-бак-бум бак-ка” деб ифода этилади. Талқин шўбасига мос шеърлар рамал баҳридан бўлиб, “фоилотун-фоилотун-фоилотун-фоилун” шаклига эга.
Талқин намуналари Уззол, Ушшоқ, Баёт, Чоргоҳ, Наср ва Уфар йўллари билан ҳамоҳанг ва бу шўбалар бир бирининг ритмик вариантларидир. Уларнинг тароналари эса сарахборлардаги каби вазифани бажаради.
Наср арабча сўз бўлиб сочма асар, кўмак, зафар кабу маъноларни англатади. Улар 6/4 такт ўлчовидаги доира усулида ижро этилади.
Оғзаки анъанада “ба-ка-бум бак ист бум-бак-бак” деб ифода этилади. Уларга айтиладиган шеър вазни ҳазаж баҳрида бўлиб: “мафоилун-мафоилун-мафоилун-мафоилун” шаклига эга.
Насрларга ҳам бир нечтадан тароналар мавжуд (3-4 дан ошмайди), баъзи намуналарида эса умуман учрамайди (масалан, Ҳусайни Наво ва Ҳусайний Дугоҳда).
Уфар мақомларнинг якунловчи қисми бўлиб, шўхроқ доира усулида ижро этилади:
Оғзаки анъанада “бум-ба-ка бум бак” ёки “бум ба-ка-бак бум бак” деб ифода этилади. Уларнинг ижроси учун турли хил вазндаги, масалан, рамал, ҳазаж, разаж баҳридаги шеърлардан фойдаланилади. Ҳар бир мақомнинг шўбалари ва уларнинг тароналари туркум тарзида ижро этилиб, уфар билан тамомланиб, охирги супориш билан якунланади. Бу супоришлар сарахборларнинг ашула бошидаги жумлаларидир. Супориш топшириш маъносида туркумни сарахборга узатади ва у билан якунланади.
ХВ - аср мусиқа назариясига бағишланган рисолаларда жинслар икки гуруҳга бўлиниб тушунтирилади. Биринчи гуруҳга кварта диапазонидаги тўрт поғонали товушқатор (тетрахорд) лар ва иккинчи гуруҳга квинта диапазонидаги беш поғонали товушқатор (пентахорд) лар киради. Баъзан жинслар биринчи гуруҳда беш поғонали, иккинчи гуруҳда эса олти поғонали (гексахорд) бўлиб ҳам келади. Жинслар ва жамълар ҳозирги нота тизимидаги темпиратсяетилган диатоник товушқатордан фарқ этади.Шашмақом тизимига кирган ҳар бир мақомнинг чолғу бўлими ижро этилгандан кейин унинг ашула бўлимига ўтилади. Мақомнинг ашула бўлимида, юқорида айтилганидек, бир нечтадан шўбалар мавжуд. Бу шўбаларни икки қисмга ( гуруҳ) га ажратиб қараб чиқамиз. Мақомлар ашула бўлимидаги биринчи қисмга кирган шўбалар гуруҳи – Сарахбор, Талқин, Насрлар ва уларнинг Уфарларидир. Сарахбор, Наср ва Талқинлар ўзидан кейин ижро этиладиган тароналарга эга. Ашула бўлимининг иккинчи қисмига кирган шўбалар гуруҳига Савт– Муғулчалар ва турли мақомларнинг ўзига хос бўлган баъзи ашула йўллари киради. Иккинчи қисмга кирган шўбаларнинг Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфар деб аталадиган шохобчалари бўлиб, Савт ва Муғулча кабилар ўзининг шу шохобчалари билан бирин-кетин ижро этилади.
Биринчи ва иккинчи қисмни ташкил этган шўбалар, дастлаб, ўзининг таркибига кирган шохобчалари (тарона ёки талқинча, қашқарча ва бошқалари) билан фарқланад. Уларнинг яна бир хусусияти шуки, биринчи қисмга кирган шўбалар гуруҳи бирин-кетин яхлит ижро этиб келинган бўлса, иккинчи қисмга кирган Савт, Муғулчалар ўз шахобчалари билан бирга алоҳида-алоҳида айтилиб келинган, яъни Савтнинг кетидан Муғулчалар ижро этилмайди.
Шашмақом ашула бўлимидаги шўбаларнинг юзага келишида ХВ–асрда кучайган ва хозирги кунгача ҳам давом этиб келаётган бастакорлик санъати анъаналари ҳал этувчи аҳамият касб этганлиги ҳақида айтиб ўтилган эди. Мақомлар ашула бўлимининг таркибий қисмини ташкил этган ва бастакорлик анъанасининг тараққиётида муҳим ўрин тутган намудлар масаласига бу ўринда алоҳида тўхтаб ўтиш лозим.

Download 109.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling