Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги


Битирув малакавий ишнинг илмий янгилиги


Download 109.18 Kb.
bet3/13
Sana14.12.2022
Hajmi109.18 Kb.
#1006888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
6. Оқила Сегоҳ 1 гурух шўъбалари

Битирув малакавий ишнинг илмий янгилиги:

  1. Мавзуга доир илмий манбаларни таҳлил этилди ва назарий жиҳатдан услубий муаммо сифатида асослаб берилди;

  2. Мақом хонандалигида Сегох мақомининг I гуруҳ шўъбалари асарлари ижро услубларини ўзлаштириш ўзига хос хусусиятларини педагогик-психологик жиҳатдан ёритиб берилди;

  3. Ижро дастуридаги асарларни таҳлил этиш орқали ўқувчи-ёшларни мақом ижрочилиги маҳоратини ривожлантириш имкониятларини аниқланди;

  4. Мусиқий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчи-ёшларни мақом ижрочилиги маҳоратини ривожлантиришнинг оптимал йўлларини ишлаб чиқилди.

Тадқиқот объекти. Мақом хонандалигида Сегох мақомининг І гуруҳ шўъбалари асарлари ижро услубларини ўзлаштириш жараёни.
Тадқиқот предмети. Мақом хонандалигида Сегох мақомининг І гуруҳ шўъбалари ижро услубларини ўзлаштиришорқали таълим олувчиларининг ижрочилик маҳоратларини оширишнинг мазмуни ва ўқув-тарбия фаолияти.
Битирув малакавий ишнинг илмий аҳамияти: Битирув малакавий ишида илгари сурилган назарий фикрлар Мақом хонандалиги санъатини мазмунан бойитади, анъанавий хонандалик санъатида таълим олувчиларнинг ижро маҳоратини шакллантириш самарадорлигини фаоллаштиради, хонандалик санъти бўйича Шашмақом асарлари ва халқ қўшиқлари ижро услублари воситасида таълим олувчиларининг ижрочилик маҳоратларини оширишнинг мазмуни ва ўқув-тарбия фаолиятини янада оширади.
Тадқиқотда илгари сурилган илмий-методик тавсиялар эса узлуксиз таълим тизимида анъанавий хонандалик санъати мазмунига доир методик манба сифатида хизмат қилади.
Шунингдек, ушбу соҳада дастур, дарслик, методик қўлланмалар яратишда, узлуксиз таълим тизимида анъанавий хонандаликни ривожлантиришда, ўқувчи-ёшларни мақом ижрочилиги маҳоратини ривожлантириш фаолиятини такомиллаштиришда, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида маърузалар ўқишда фойдаланиш мумкин.

I.БОБ. ШАШМАҚОМНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИ ВА ИЖРО УСЛУБЛАРИ



Download 109.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling