Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги
Download 109.18 Kb.
|
6. Оқила Сегоҳ 1 гурух шўъбалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Усканова Оқила Эркин қизи ШАШМАҚОМ ТАРКИБИДАГИ СЕГОҲ МАҚОМИНИНГ I ГУРУХ ШЎЪБАЛАРИ (ТАЛҚИНИ СЕГОҲ МИСОЛИДА)
- Муҳаббат Солиҳова Тошкент-2020 Мундарижа
- КИРИШ 3 І БОБ.
- ІІ БОБ. ИЖРО ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАНЛАНГАН АСАРЛАРНИНГ ТАВСИФИ
- ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Ўзбекистон Республикаси МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИ “МАҚОМ ХОНАНДАЛИГИ” КАФЕДРАСИ Усканова Оқила Эркин қизи ШАШМАҚОМ ТАРКИБИДАГИ СЕГОҲ МАҚОМИНИНГ I ГУРУХ ШЎЪБАЛАРИ (ТАЛҚИНИ СЕГОҲ МИСОЛИДА) “5150600 – Вокал санъати (анъанавий хонандалик)” йўналиши Бакалавр даражасини олиш учун ёзилган БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ Илмий-ижодий раҳбар:___________ ЎзДК катта ўқитувчи Муҳаббат Солиҳова Тошкент-2020 Мундарижа
КИРИШ Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Шашмақом Ўзбек-Тожик халқларининг мумтоз мусиқаси ҳисобланиб, у тахминан XVIII асрнинг иккинчи ярмида Бухорода тўлиқ шаклланди.1 Эҳтимол шу сабабдан ҳам бу туркум “Бухоро мақомлари” дея юритила бошлангандир. Айнан Бухорода шаклланишига келсак, бу даврда Бухоро маданият гуллаб-яшнаган ўлкалардан бири эди. Шашмақом ўз номидан келиб чиқиб айтганда олти мақомдан иборат ва Бузрук, Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ каби мақомларини ўз ичига олади ва уларнинг ҳар бири катта-туркумли асарлар бўлиб, Мушкулот, Наср, Уфар қисмларига бўлинади. Наср яъни ашула бўлими биринчи гуруҳига кирган Сараҳбор, Наср, Талқин ва уларнинг уфарлари асосий ашула бўлими сирасига киради ва улар ижро этилганда бирин-кетин бир-бирига уланиб туркум сифатида намоён бўлади. Иккинчи гуруҳ шўбаларига савт, мўғулча усулида ижро этиладиган шўбалар ва уларнинг шахобчалари Талқинча, Қашқарча, Соқинома, Уфарлар киради ва улар биринчи гуруҳ шўбаларидан фарқли ижро этилганда алоҳида туркум сифатида келиб, ҳар (уфар) сафар уфор билан якунланади яъни савтлар, мўғулчаларга уланмайди. Шашмақом ашула бўлимининг ривожланишида такомиллашишида, умуман олганда юзага келишида XV асрда юзага келган бастакорлик санъати катта рол ўйнайди. Бунга айнан XV-XVIII асрлар мусиқа санъатига Номудлар, турли куй шакллари ва бизгача етиб келган бастакорлик санъатини мисол қилиб келтириш мумкин. Намуд тожикча сўздан олинган бўлиб, кўриниш, намоён бўлиш, парча маъноларини англатади ва муайян бирор асарнинг маълум бир қисмини, бошқа бир ашула йўлида учраши демакдир. Ашула бўлимининг биринчи гуруҳ шўбаларига Сараҳбор, Наср, Талқин уларнинг тароналари ҳамда уфар кабилар киради. Мақомшунос олим И.Ражабовнинг “Мақомлар” китобида ёзишича: “Борух Зиркиевнинг айтишича Сараҳборлар ижроси ва уларни ўрганиш оғир бўлгани учун устозлар, шогирдларга мақомларнинг бошқа шўбаларини ўргатиб кейин Сараҳборларга ўтганлар.2 Ҳар бир мақомда ашула бўлимини Сараҳборлар бошлаб беради. Сараҳборлар мақомларнинг бош мавзисини очиб, уларнинг улуғвочлиги, мафтункарлилиги, жозибадорлилиги қолаверса ладини кўрсатиб беради. Сараҳборлар қадимда “Зарбғул қадим” деб аталган “бак-бум” усулида ижро етилади. Бу усул юрак набзининг ҳаракатидан олинган дея фикр юритилади. Тароналар шашмақомда боғлаш, шўбадан шўбага силлиқ ўтиш, хуллас уловчи вазифасини бажаради. Тароналар ҳажман кичик, шўхчан, енгил ашула йўлларидан ҳис. Улар халқ ашула ва кўйларига ҳам ўхшаб кетади. Ашула бўлимининг ҳажман катта, ўрганиш оғир бўлган шўбаларидан бири бу Наср шўбаларидир. Насрлар бошқа шўбаларга нисбатан кўпроқ учрайди, Шашмақомда уларнинг сони 14-тани ташкил этади. Ашула бўлимида тугаловчи функцияни Уфор қисмлари бажаради. Уфорлар шўхроқ, куйчан, рақс билан боғлиқ ашула йўлларидандир. Иккинчи гуруҳ шўбалари ҳақида гапирган шуни айтиб ўтиш керакки, биринчи гуруҳ шўбалари, иккинчи гуруҳ шўбаларига нисбатан кейинроқ яратилган. Бундай дейишига сабаб шуки XV асрларгача ёзилган мусиқа рисолаларида савт сўзи умуман товуш, садо, мусиқа товуши маъноларида келади. Савт сўзининг маълум бир куй шакли сифатида келишини XV аср ёзма манбаларида учратиш мумкин.3 Иккинчи гуруҳ шўбалари савт, мўғулча ва уларнинг шахобчалари Талқинча, Қашқарча, соқийнома, Уфор ашула қисмларининг ўз ичига олади. Бу шўбалар шахобчалари билан яхлит туркумли холда, ёки шаклан тугал асар бўлгани учун, алоҳида-алоҳида ҳам ижро этилиши мумкин.4 Бу гуруҳдаги ҳар бир шахобча ўзининг савт ёки мўғилчасидан олинган бўлиб улар турли усулларга солиб ижро этилганда ўзгача жило беради ва тусга киради. Download 109.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling