ОПоликлиника хизматини ташкил этиш
ОПоликлиника муассасалари, биринчи марта бундай муассасалар шаҳарларда, туман ва вилоят марказларида ташкил топган бўлиб, аҳолининг қатнаб даволаниши ва уйда тиббий ёрдам олиши учун мўлжалланган. ОПоликлиника хизмати соғлиқни сақлаш тизимида муҳим ўринни эгаллайди.
Биринчидан, ОПоликлиникалар энг оммавий ва аҳоли учун энг яқин тиббиёт муассасаларидан бири бўлиб, унда йилига 80%дан ортиқ аҳоли тиббий ёрдам олади.
Иккинчидан, бундай муассасаларда ишловчи шифокорларнинг фаолияти жуда катта профилактик аҳамиятга эгадир (барвақт ташхис қўйиш, юқумли касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва бошқалар).
Учинчидан, амбулатория ва поликлиникаларнинг фаолияти бошқа тиббиёт муассасаларининг ишига катта таъсир кўрсатади.О Поликлиниканинг иш сифати айниқса, касалхоналарнинг фаолиятига кучли таъсир кўрсатади. Жумладан, поликлиникада касалларга қанчалик ўз вақтида тўғри ташхис қўйилиб, шифохонага юборилса, касалларнинг шифохонада даволаниш муддати қисқаради, касалликдан халос бўлиши тезлашади. Поликлиникаларда касаллар қанча эрта малакали ва сифатли даволанса, уларнинг касалхоналарда даволанишга бўлган эхтиёжи шунча камаяди.
ОПоликлиника муассасаларининг ишини янада яхшилаш учун қуйидагиларга катта аҳамият берилиши лозим.
Касалликни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш.
Аҳолига керакли даволаш - соғломлаштириш ёрдамини кўрсатиш,
уларни диспансеризациядан ўтказиш;
Амбулатория ва поликлиникаларнинг моддий техник базасини
мустахкамлаш;
Диспансер ишларини амалга ошириш учун шанба кунларидан кенг
фойдаланиш;
Тиббиёт санитария қисмларининг ишларини корхоналарнинг иш
режимларига монанд равишда ташкил этиш;
Аҳолига дам олиш ва байрам кунлари керакли тиббий ёрдамни олиш
имкониятини яратиш;
Шифокорлар маслаҳат комиссиясининг ишини эрталабки ва кечқурунги соатларда ва шанба кунлари хам ташкил қилиш ва касаллик варақаларини ўз вақтида ёпилишини назорат қилиш;
Илғор тажриба мактабларига эга бўлган амбулатория ва поликлиникаларнинг ишини ўрганиш, меҳнатни илмий асосида ташкил қилишни кенг қўламда қўллаш.
ОПоликлиникалар фаолиятида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, касаллик хавф хатарларини келтириб чиқарувчи омиллар гуруҳларини аниқлашга катта аҳамият бериш.
ОПоликлиника хизматини янада яхшилаш ва ишини такомиллаштириш мақсадида поликлиника ва касалхоналар ўртасидаги узвий боғланишни янада ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |