Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Оилага консультатив ёрдам кўрсатиш ва қўйидаги масалалар бўйича санитария тарғибот ишларини олиб бориш


Download 365.05 Kb.
bet21/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Оилага консультатив ёрдам кўрсатиш ва қўйидаги масалалар бўйича санитария тарғибот ишларини олиб бориш:
-юқумли касалликлар профилактикаси;
-она сутининг аҳамияти, болаларни гигиеник тарбиялаш. Болалар саломатлигини сақлаш, уларни таълим муассаларига тайёрлаш, касбга йўналтириш;
-репродуктив саломатликни мухофазалаш, хавфсиз оналикни таъминлаш, исталмаган хомиладорликни олдини олиш, контрацепция, этика, психология, оилавий ҳаётнинг ижтимоий ва тиббий – сексуал қирралари;
-соғлом турмуш тарзи, жисмоний машғулот ва спортнинг ахамияти;
-зарарли одатлар ва уларнинг оқибатлари.
11. Оилавий поликлиникага бириктирилган аҳолининг саломатлик ҳолатини таҳлил этиш ва соғломлаштириш чора – тадбирлари ҳақида режалар ишлаб чиқиш;
12. Белгиланган тартибда профилактик эмлашларни олиб бориш. Аҳоли орасида юқумли, паразитарва касб касалликлар заҳарланишлар аниқланганда санитария – гигиена қоидалари ва эпидемияга қарши талаблар бузилганда санитария – эпидемиология хизмати муассасаларига хабар бериш;
13. Ҳисобот, қайд ҳужжатларини олиб бориш.
14. Беморларни текшириш ва даволашда бошқа тиббиёт муассасалари билан ўзаро муофиқлашув принципига амал қилиш.
Рўйхатхона оилавий поликлиниканинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, у поликлиникага келган беморларни Шифокор қабулида ва уйда тиббий ёрдам кўрсатиш учун рўйхатга олади.
Рўйхатхонада Шифокорлар қабулига ёзилиш ва уларни уйга чақириш, меҳнатга яроқсизлик варақалари ва справкаларни бериш, ҳамда тиббиёт архиви учун жой ажратилади.
Рўйхатхона ишига бевосита бош ҳамшира раҳбарлик қилади.
Рўйхатхонанинг асосий функцияси:
Олдиндан ва бевосита мурожаат қилганда, ҳамда телефон орқали беморларни Шифокор қабулига ва уйга чақириш бўйича рўйхатга олишни ташкил этиш.
Ҳар куни ҳамда байрам ва дам олиш кунларидаги Шифокор қабули ҳақида, уларнинг қабул вақтлари ва хоналарини кўрасатган ҳолда аҳолига ахборот бериш.
Шифокорни уйга чақириш, олдиндан қабулга ёзилиш, бош Шифокор ва унинг муовинининг қабул вақти ва кунлари, дорихоналар, стационар, тунда, дам олиш, байрам кунлари аҳолига шошилинч Шифокорлик ёрдамини кўрсатувчи тиббиёт муассасалари уларнинг манзиллари ҳақида ахборот бериш.
Меҳнат қобилиятини йўқотганлик варақаси ва справкаларни махсус журналга қайд этиш, уларни тасдиқловчи муҳр босиш.
Оилавий поликлиникага янги келган ва ОПдан кетаётган пациентларни рўйхатга олиш.
Тиббий ҳужжатларни тўғри юритиш.
Рўйхатхонанинг муҳим вазифаларидан бири мурожаат этаётган пациентларни Шифокор қабулига ёзиш, уйга чақирувни рўйхатга олишдан иборат.
Амбулатория – поликлиникаларга кўп сонли мурожаат этаётганлар оқимини тўғри бошқариш учун меҳнатни ташкил этишнинг янги прогрессив шаклларини амалиётга тадбиқ этиш регистратурани ташкилий техник воситалар билан таъминлаш зарур.
Ҳозирги кунда Шифокор қабулига ёзишнинг 3 хил усули бор: талон (чипта) тизими, ўз – ўзини ёзиш, қўш усул. Талон тизимида бирламчи мурожаат этаётганлар регистраторлар рўйхатидан ўтишади. Бунда мурожат этувчилар олдиндан Шифокорнинг исми шарифи, қабул хонаси, қабулга келиш вақти, қабул навбатининг тартиб рақами кўрсатилган талон олишади.
Шифокор қабулига ўз – ўзини ёзиш усулида эса мурожаат қилувчилар олдиндан махсус вараққа ўзларининг паспортлари ҳақидаги маълумот ва Шифокор қабулига кириш учун қулай бўлган вақтни ёзади. Бунинг учун эса поликлиника холида махсус стол ташкил этилиб, унда бир неча кун олдин қабулга ёзилиш учун махсус варақлар папкаси бўлади. Навбатчи регистратор лозим бўлганда оғзаки маълумот беради ва пациентларни Шифокор қабулига ёзилишига кўмаклашади. Куннинг охирида ўз – ўзини қабулга ёзиш варақалари регистраторларга берилади, улар ўз навбатида варақалар асосида беморларнинг амбулатория карталарини топишади.
Қабулдан олдин Шифокорга қабулхонасининг тиббиёт ҳамшираси амбулатория карталари ва ўз – ўзини ёзиш варақаларини Шифокорга элтиб беради, қабулдан сўнг эса тиббиёт ҳамшираси амбулатория картасини регистратурага қайтаради, ўз - ўзини қабулга ёзиш варақасини тиббиёт статистикаси хонасига топширади. Беморни шошилинч қабул қилиш лозим бўлганда регистратор уни тегишли Шифокор хонасига ёки Шифокоргача қабул хонасига юборади. Бир пайтнинг ўзида ушбу беморнинг амбулатория картасини топиб уни ҳам Шифокорга элтади.
Бу китоблар ҳар бир умумий амалиёт Шифокори учун юритилади. Айрим поликлиникаларда Шифокорни уйга чақириш бўйича “ўз – ўзини ёзиш” усули ҳам қўлланилади. Бунда Шифокорни уйга чақирувчи махсус варақага беморнинг исми шарифи, уй адреси, асосий шикоятлари, ҳароратини ёзиб, “чақирувлар қутиси”га варақани ташлайди. Тушган чақирув қоғозларни медрегистратор махсус китобга ёзади.
Рўйхатхона ишини оптималлаштиришда регистратор иш ўрнини оқилона ташкил эиш муҳим аҳамият касб этади. Медрегистратор ойнаси олдида бўлим рақами, Шифокорларнинг исми шарифи, улар хизмат кўрсатувчи кўчаларнинг номлари, уйлар сони кўрсатилган бўлиши лозим. Поиликника вестибюлида Шифокорларнинг қабул соатлари, кунлари, қабул хоналарининг номери кўрсатилган доска осиб қўйилиши лозим. Ушбу доскада бош Шифокор ва унинг муовинларини қабул кунлари, вақти ҳақида ҳамда дам олиш кунлари, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган шаҳар (туман) стационарларининг манзили, Шифокорларни уйга чақириш учун телефон рақамлари кўрсатилади.
Беморларга ўз вақтида тез тиббий хизмат кўрсатиш учун регистратурадаги шкафларда амбулатория карталари оила – территория принципи бўйича жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир оила – территорияга қарашли аамбулатория карталари – кўчалар, уйлар, хонадонлар бўйича жойлаштирилиши лозим. Медрегистратор ишини енгиллаштириш учун ҳар – бир умумий амалиёт шифокорига тегишли амбулатория карталари махсус ранглар бўйича маркерланади.
Келгусида регистратура ишини қоғозсиз усулга, яъни ахборотлар сақлашни электрон тизимига ўтказиш мумкин. Бунинг учун эса ҳар – бир Шифокор хонаси, ташхислаш – даволаш хоналарида терминалларга эга бўлган поликлиника бўйича локал компьютер тармоғини яратиш лозим.
Ҳозирги кунда, компьютер техникаларини, ходимларнинг компьютер саводходлигининг етишмовчилигидан ташқари, юқоридаги усулга ўтиш учун тиббиёт ахборотларини маълум тизимга тушириш ва бу билан боғлиқ ҳолда беморларнинг амбулатория карталарини компьютер тизимига мослаш каби объектив қийинчиликлар, тўсиқлар мавжуд.
Рўйхатнона фаолиятида тиббиёт ҳужжатларини тўғри юритиш катта аҳамиятга эга: маълумотномалар, йўлланмалар ва бошқалар.
Рўйхатхона ходимлари ҳужжат берган шахслар билан биргаликда уларни тўғри тўлдиришга масъул ҳисобланади.
Касаллик варақаларини тўлдириш алоҳида эътиборни талаб этади. Шифокорлар томонидан берилган касаллик варақалари, уларни нг тартиб рақамлари кўрсатилган ҳолда, “Меҳнатга яроқсизлик варақасини қайд этиш китобига” ёзиб берилади.
УАШ – асосан участка терапевти ёки педиатрлар шифокорлар малака ошириш институтининг махсус тайёрлов факультетларида ва тиббиёт олийгохини битирган шифокорлар хисобланади.
УАШларни бирламчи тайёрлаш хозирда Узбекистоннинг хамма тиббиёт олийгохларида олиб борилаяпди . УАШ ва умумий амалиёт Шифокорсини тайёрлаш УзР ССВги томонидан ишлаб чикилган ва тасдикланган дастур оркали олиб борилади.УАШ нафакат участка терапевти ва педиатр вазифасини,балки неврологик, офтальмологик, хирургик ва ЛОР касалликлари бор беморларни хам кабул килади. Согликни саклашни бирламчи тизимини асосий йуналишлари ва терапевтик хизматларни интеграцияси, иккинчи томондан касалхонадан ташкари ёрдам курсатувчи ортикча муассасаларнинг кувиб утиши ва УАШ принципи буйича хизмат курсатишга утишни талаб этади. Хозирги даврда УАШ ишини ташкиллаштиришнинг бир неча моделлари мавжуд:

  1. УАШ (оила шифокори) индивидуал тартибда ишлайди.

  2. Гурухий Шифокорлик амалиёти (Шифокорлик амбулаторияси).

  3. Саломатлик марказлари, улар бир неча Шифокорлик амалиётлари гурухларини бирлаштиради ва беморлар ногиронлар, карияларга ёрдам курсатувчи махсус стационарларни шакллантиради :

УАШ ( оила шифокори) поликлиникада ишлайди.
Ушбу моделни бизнинг Республикада куллаш кулайдир, чунки у янги муассасалар куруш учун куп микдорда маблаг сарфлашни талаб килмайди. Ушбу моделнинг мазмуни мавжуд булган, амбулатор-поликлиник муассасалар ишини тулик ташкилий узгартиришдан, хамда уларнинг фаолиятидаги куйидаги камчиликларнинг бартараф этишдан иборат:
- мижозларнинг текширишда ва даволашда каттиятлиликнинг йуклиги бу купгина холатларда бир-бирини инкор килувчи усулларни тавсия килишга сабаб булади;
- хар бир мижоз хакидаги маълумотларнинг умумлашмаганлиги;
- мутахассис кабулига навбатда туриш;
- бириктирилган контенгент устидан доимий назоратнинг йуклиги;
- мутахаcсисларнинг зарур булмаган кераксиз кабуллар билан банд булиши;
- поликлиника ишида ихчамликни чакконликни йуклиги;
- УАШнинг обруйи ва авторитетининг пасайиши;
- беморларнинг тулик текширмаслик ва даволамаслик купгина холатларда, уларда маълум бир касалликни сурункали формага утишига сабаб булади;
- участка шифокорлари томонидан уз мижозларини билмаслик каби камчиликлар тугатилди.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling