Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Келажакда хусусий соғлиқни сақлаш тизимини ва тиббий хизматлар бозорини ривожлантириш мақсадида қуйидагилар кўзда тутилган


Download 365.05 Kb.
bet16/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Келажакда хусусий соғлиқни сақлаш тизимини ва тиббий хизматлар бозорини ривожлантириш мақсадида қуйидагилар кўзда тутилган:
1. Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан тенг таъминлаш тамойиллари бузилмаган ҳолларда, мавжуд даволаш-профилактика муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва приватизация қилиш;
Бунда мавжуд даволаш-профилактика муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва приватизация қилиш ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасларини тендер асосида тўлалигича ёки акция пакетларини қўлга киритиш орқали амалга оширилади, шу билан бирга приватизация қилинаётган биноларни чет эл сармоядорлари томонидан фақат тиббий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш шарти билан;
2. Ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган таъсисчиларнинг маблағлари ҳисобига хусусий даволаш-профилактика муассасаларини яратиш. Хусусий даволаш-профилактика муассасалари мавжуд давлат муассасалари кўрсатаётган хизматларини сифат ва сон жиҳатдан тўлдириб бориши билан бирга параллел ҳолда ривожланиб боради.
Тиббий ходимлар жамоалари ва индивидул шахсларга хусусий даволаш-профилактика муассасаларини барпо этиш учун давлат даволаш-профилактика муассасалари биноларини узоқ муддатли ижарага бериш ёки сотиш орқали амалий ёрдам кўрсатилсин;
3. Шаҳарларда мавжуд давлатга қарашли бепул туғруққа кўмаклашувчи муассасалари билан параллел равишда пулли, шу жумладан хусусий туғруққа кўмаклашувчи муассасаларни ташкил эитш,.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган махсус лицензияларига кўра индивидул врачлик амлиёти билан шуғулланувчи, ҳамда сертификатга эга ва аккредитациядан ўтган хусусий даволаш-профилактика муассасалари таркибида ишловчи тиббиёт ходимлари шуғулланадиган хусусий тиббий амалиётни ривожлантириш.

  1. Соғлиқни сақлашни бошқариш тизмини такомиллаштириш

Соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиб туриш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • соғлиқни сақлашнинг ва тиббий суғурталашнинг меъёрий базасини ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлашнинг сифати ва унга барча тиббий муассасалар риоя қилишини назорат қилиш бўйича давлат стандартлари ишлаб чиқиш;

  • давлатнинг аҳоли саломатлигини ҳимоялаш соҳасидаги мақсадли дастурларини амалга шириш;

  • аҳолига давлат томонидан кафолатланган ҳажмдаги бирламчи тиббй-санитар ёрдам кўрсатишни бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириш;

  • мулкчилик шаклидан қатъи назар, даволаш-профилактика ва дорихона муассасларини сертификатлаш ва аккредитациялаш, хусусий врачлик ва фамацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияларни бериш;

  • тиббий хизматлар тарифлари даражасини тартибга солиш. 2005 йилгача давлат бошқарув органлари мамлакат учун тиббий хизматга бўлган ягона тарифларни белгилайдилар, шу тарифлар доирасида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, даволаш-профилактика муассасалари территориал ва бошқа хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, мустақил равишда тарифларни ўрнатадилар.

  • республика территориясида иглатиш учун рухсат берилган дори воситалари ва препаратларини стандартлаш ва сертификатлаш.

- 1999—2000 ўқув йилидан бошлаб, тиббиёт олий ўқув юртларининг даволаш факультетлари ҳузурида ўрта тиббий маълумот негизида ўқитиш муддати 3 йил бўлган олий малакали тиббиёт ҳамширалари (реаниматологлар, анестезистлар, жарроҳлик ҳамширалари, туғруқхона акушеркалари ва бошқалар)ни тайёрлаш бўлимларини очиш кўзда тутилган;
- олий таълим икки босқичда – умумий амалиёт шифокори (бакалар) тасдиқланган давлат таълим стандартларига мос равишда 5-7 йил ўқиш муддати билан ва бакалавриат базасида магистратурада камида 2 йил ўқиш муддати билан мутахассислар шифокорларни тайёрлаш;
- олий таълимдан кейинги таълим – докторантура, умумий амалиёт шифокори тизимини ривожлантириш учун махсус таълим дастурларига мувофиқ малакасини ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш. Врачлар малакасини ошириш институти умумий амалиёт шифокорлари ва оилавий шифокорларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус таълим дастурларини амалга оширади.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling