Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Мавзу №4: Ахолига санитария ва эпидемияга қарши хизмат кўрсатишни ташкилаштириш ас аслари. УАШнинг ахолини гигиеник ўқитиш ва эпидемияга қарши мухофазалашдаги ўрни


Download 365.05 Kb.
bet36/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Мавзу №4: Ахолига санитария ва эпидемияга қарши хизмат кўрсатишни ташкилаштириш ас аслари. УАШнинг ахолини гигиеник ўқитиш ва эпидемияга қарши мухофазалашдаги ўрни.
Ташқи муҳитни соғломлаштириш, қишлоқ ва шаҳарларни, аҳоли турар жойларини, саноат - корхоналарини санитария жиҳатдан ободонлаштириш, касбга оид ва юқумли касалликларни олдини олиш, аҳоли санитария маданиятини янада ошириш бўйича Ўзбекистонда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Охирги ўн йилликларда фан - техника ривожланиши натижасида ташқи муҳит, экологик вазият бирмунча мураккаблашиб, ҳозирги кунда ушбу масала долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Экология масалалари касалликларни олдини олиш, аҳолига соғлом турмуш ва ишлаб чиқариш шароитини яратиш, атроф муҳитни соғломлаштириш профилактиканинг асосий ва энг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади.
Профилактика соғлиқни сақлашнинг асосий принципи сифатида, биринчи навбатда юқумли касалликларни оммавий равишда тарқалишига қарши кураш сифатида намоён бўлади, кейин эса касбий касалликларни олдини олишга, саноат корхоналарида ишловчи ишчи хизматчиларни малакали тиббий хизмат билан таъминлашга қаратилганлиги билан ажралиб туради.
Ҳозирги кунда эса профилактика давлат, жамият ва тиббий тадбирлар мажмуини, яъни аҳолини, қулай шарт - шароитлар билан таъминлашга, тиббий хизматлар бўйича эҳтиёжни тўла қондиришга қаратилган. Профилактика соғлиқни сақлаш тизимини бош йўналиши ҳисобланганлиги туфайли, санитария - эпидемиология хизмати ва даволаш - профилактика муассасаларининг аҳоли саломатлигининг муҳофазалашга қаратилган асосий вазифаларини аниқ белгилаб олиш лозим.
Даволаш - профилактика муассасаларининг профилактик фаолияти, асосан аҳоли орасидаги касалликларни барвақт аниқлаш, профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш, диспансер назоратига олиш, эмлаш, аҳолини тиббий - гигиеник жиҳатдан тарбиялашга қаратилган бўлмоғи зарур.
Санитария - эпидемиология хизмати муассасалари аҳолининг турмуш шароитини, меҳнат, яшаш, овқатланиш, атроф - муҳит ҳолатини соғломлаштириш бўйича халқ-хўжалиги объектларида санитария назоратини олиб бориш орқали умумжамият профилактикаси билан шуғулланади.
Бирламчи профилактика тўғрисида олимларнинг фикрлари турлича. Бизнинг назаримизда Г.И. Царегородцевнинг бирламчи профилактикага берган таърифи етарлича асосга эга:
"Ҳимоя воситаси сифатида касаллик бошлангандан сўнг унинг тараққий этиши, ривожланишининг олдини олиш учун қўлланиладиган, яъни иккиламчи тиббиёт профилактикасидан ташқари "ҳужумкор, ижтимоий-гигиеник" — бирламчи профилактика мавжудки, бундай профилактика аҳолининг меҳнат, турмуш, дам олиш, овқатланиш принципларини илмий
асосланган ҳолда ишлаб чиқади ва уни ҳаётга тадбиқ этади ва у ўз навбатида касалликни келиб чиқишини олдини олади. Ушбу таъриф бирламчи ва иккиламчи профилактиканинг, чегараларини аниқ белгилаб берсада, аммо Г. И. Царегородцевнинг фикрига ҳам тўлиқ қўшилиб бўлмайди, чунки муаллиф "Тиббиёт"ни фақат иккиламчи профилактика билан боғлайди. Ваҳоланки, "гигиеник", "ижтимоий-гигиеник" қиррага эга бўлган бирламчи профилактика ҳам тиббий фаолият жумласига киради ва бирламчи профилактикани амалга оширишда даволаш-профилактика муассасаларининг ўрни катта. Жумладан, улар соғлом шахснинг саломатлигини мунтазам кўзатиб бориш, соғлом турмуш тарзи бўйича тавсиялар бериш, касалликларни олдини олиш, санитария тарғибот ишларини олиб бориш, касалликларга қарши инсон организмининг иммун хусусиятини ошириш ва ҳакозолар билан шуғулланадилар.
Профилактика ўз ичига тўртта йўналишни қамраб олади:

  • санитария - гигиеник, яъни табиий, ишлаб чиқариш ва турмуш шароитини соғломлаштириш хизмати;

  • соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

  • функционал - биологик хавф омилларини аниқлаш, камайтириш, йўқотиш;

  • даволаш - соғломлаштириш.

Биринчи уч йўналиш бирламчи профилактикага кирса, охиргиси иккиламчи профилактикани ташкил этади. Келтирилганлардан кўриниб турибдики, бирламчи профилактикада санитария - эпидемиология хизматининг роли аниқ эмас.
Бизнинг фикримизча, ҳозирги босқичда жамиятимиз ва соғлиқни сақлашни тараққиётида бирламчи профилактика тушунчасига, давлат, жамият, соғлиқни сақлаш тизими томонидан, соғлом турмуш тарзи, соғлом турмуш шароитини яратиш, соғлом шахслар соғлиғини мунтазам кузатиб бориш, касалликларга қарши чидамлилигини ошириш орқали аҳоли саломатлигини сақлаш ва янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган чора - тадбирлар киради.
Юқорида таъкидлаганимиздек, тиббиётда ҳозирги кунда бирламчи профилактика (касалликларни келтириб чиқарувчи сабабларнинг олдини олиш) ва иккиламчи профлактика (касалликларни ривожланиши, қайталанишига сабаб бўлувчи шарт - шароитларни ва омилларнинг олдини олиш ва йўқотиш) фарқланади.
Тиббиётда амалга ошириладиган асосий бирламчи профилактик тадбирларга юқумли касалликларнинг олдини олиш воситаси ҳисобланган санитария ва эпидемиологик тадбирлар, профилактик иммунлаш ва эмлаш тадбирлари киради. Бирламчи профилактикада турмуш тарзини белгиловчи концепция етакчи аҳамият касб этади. Ушбу концепциядан келиб, чиққан ҳолда барча сурункали кечувчи ноэпидемик касалликларнинг (юрак - қон томир, онкологик, эндокрин, асаб - руҳий ва бошқа) олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш мумкин. Чунки, юқорида қайд этилган касалликларнинг кўпчилиги келиб чиқиш жиҳатидан зарарли одатлар ва ҳатти - ҳаракатлар (чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, кам ҳаракатчанлик ва бошқалар) ва турмуш тарзининг бошқа салбий томонларига боғлиқ.
Бирламчи ва иккиламчи профилактика тегишли равишда аҳоли саломатлигини сақлашни ижтимоий - профилактик йўналиши бўлган икки қиррасига - ижтимоий - иқтисодий ва тиббий тадбирларга мос келади.
Профилактик йўналишни схематик равишда санитария қонунчилигига амал қилиш, ташқи муҳитни соғломлаштириш, эмлаш, айрим гигиеник тадбирлар билангина белгилаш нотўғри бўлар эди. Профилактик йўналишни амалга ошириш инсонни ўраб турган ташқи муҳитни, аҳолининг турмуш шароитини, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва фаол узоқ умр кўришни таъминлаш мақсадида соғломлаштириш ётади. Бу эса ўз навбатида юксак умуминсоний қадриятларга асосланган ҳаётий ўринга эга бўлган маънавий бой, аҳлоқан етук, интеллектуал ривожланган, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли чора - тадбирларни амалга оширишни тақозо этади.
Шундай қилиб, ижтимоий - профилактик йўналиш деганда жисмонан бақувват ва руҳан тетик, ҳар томонлама камол топган соғлом авлодни тарбиялашга, аҳоли соғлиғини муҳофазалашга қаратилган мукаммал кенг кўлам шароитни яратишни, биринчи навбатда касалликларни келиб чиқиши ва ривожланиш сабабларини олдини олиш ва йўқотиш мақсадида ўтказиладиган комплекс ижтимоий - иқтисодий ва тиббий тадбирлар йиғиндиси тушунилади.
Юқоридаги таъриф орқали бизнинг давлатимиз, жамиятимиз соғлиқни сақлаш соҳасида олиб бораётган сиёсатида профилактик йўналиш асосий ўринни эгаллашлигини, аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилаш стратегиясининг асосини ташкил этишини тушунамиз. Ушбу тадбирларни илмий асосда ташкил қилишда эпидемиология ва гигиена фанларини роли катта.
Санитария - эпидемиология хизмати органлари санитария - гигиеник ва эпидемияга қарши чора - тадбирларни олиб боради ва ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича давлат санитария назоратини ўтказади.
Илмий техник ривожланиш натижасида, инсонларнинг ишлаб чиқариш фаолиятидаги, ҳаётидаги ўзгаришлар санитария - эпидемиология хизмати органлари олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:

  • халқ хўжалигига тадбиқ этилаётган барча янгиликларга ўз вақтида гигиеник ва эргономик жиҳатдан баҳо бериш;

  • ҳар хил объектлардан ташқи муҳитга чиқарилаётган заҳарли моддалар ва чиқиндиларни назорат қилиш усулларини, йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрациялар меъёрини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш;

  • аҳолининг меҳнат, турмуш шароитини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва тадбирларни амалга ошириш, уларни устидан назорат ўрнатиш.

Аҳоли саломатлигига таъсир этувчи қуйидаги ташқи муҳит омилларини алоҳида қайд этиш лозим:

  • атмосфера ҳавоси, тупроқ, аҳоли яшаш жойларидаги сув ва сув ҳавзаларининг санитария ҳолатини назорат қилиш;

  • аҳолини сув, тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари;

  • аҳолининг овқатланиш шароитларини яхшилаш, бунда икки нарсани алоҳида назарда тутиш керак: рационал оқилона овқатланиш: аҳолининг ёши ва саломатлигига мос ҳолдаги тўла қонли овқатланиш ва сифатли овқат истеъмол қилиш, яъни озиқ - овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида, сақлаш ва сотиш жараёнида ҳар хил кимёвий моддалар ва микроблар билан зарарланишининг олдини олиш;

  • болаларнинг ривожланишини ва тарбияланишни уларнинг ёшига ва организмини физиологик ҳолатига мос равишда олиб бориш;

  • радиацион фон устидан назорат ўрнатиш.

Ҳар бир келтирилган вазифаларни бажариш йўлида санитария-эпидемиология хизмати органлари тегишли давлат санитария назоратини олиб борадилар. Ҳозирги даврда мамлакатимизда санитария - эпидемиология хизмати органларини фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги муҳим вазифаларни амалга ошириш лозим:

  • давлат санитария назоратининг самарадорлигини ошириш;

  • соҳани структуравий тизими ва бошқарувини такомиллаштириш;

  • соҳа фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;

  • давлат санитария - эпидемиология назорати марказининг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш, халқ хўжалик объектларида олиб борилаётган ташкилий ва назорат иш услубларини самарадорлигини ошириш;

  • санитария - эпидемиология тадбирларини режалаштириш ва уларни янада мувофиқлаштириш;

  • СЭХлар мутахассисларининг фаолиятини баҳолашнинг янги услубларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.

Санаб ўтилган вазифалар давлат санитария - эпидемиология назорат органларининг фаолиятини ҳозирги даврда қайта қуриш бўйича асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирги кунда Республика халқ хўжалигининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳатлар, аҳолини ўзгариб бораётган турмуш тарзи, қишлоқ хўжалиги, саноат ва турмушда, инсонлар ҳаёт фаолиятида янги кимёвий, физик ва биологик воситаларнинг кенг қўлланилиши санитария - эпидемиология хизмати муассасалари фаолиятини, давлат санитария назоратининг ҳажмини кундан - кунга кенгайиб боришига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида"ги қонунида ҳамда «Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишнинг давлат дастури»да санитария - эпидемиология хизмати муассасалари ва органлари тизимини, уларнинг фаолиятини қайта кўриш, давлат санитария назоратини самарадорлигини ошириш бўйича асосий вазифалар белгилаб берилган.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling