Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Санитария назорати ва текширувини амалга оширувчи идоралар ва муассасалар
Download 365.05 Kb.
|
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги
Санитария назорати ва текширувини амалга оширувчи идоралар ва муассасалар
Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария-эпидемиология хизмати қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар санитария гигиена қоида ва меъёрлари, гигиена талабларига риоя этишлари устидан давлат санитария назоратини амалга оширади. Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари Санитария назорати тўғрисидаги Қонунга ҳамда улар тўғрисидаги Низомга мувофиқ иш кўрувчи тиббий профилактик муассаса ҳисобланиб, санитарияга доир ва эпидемияга қарши кураш чора- тадбирларни иташкил этиш ва ўтказилишини таъминлайди, ҳамда давлат санитария назоратини амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ва Ўрта Осиё темир йўлининг ишлатилаётган ва қурилаётган объектларида идоравий санитария назоратини тегишли вазирликлар ва идораларнинг санитария-эпидемиология назорати марказлари амалга оширадилар. Санитария милицияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаган Низомга мувофиқ санитария текширувини амалга оширади. Давлат санитария-эпидемиология хизмати идоралари, муассасалари ва мансабдор шахслари қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, санитария- эпидемиология хизмати фаолиятига йўл-йўриқ кўрсатиб раҳбарлик қиладилар, уни мувофиқлаштириб ва текшириб борадилар. Давлат санитария назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар Бош Давлат санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология хизматининг давлат санитария назоратини амалга оширувчи Бош Давлат санитария шифокорлари, бошқа мансабдор шахслари ва мутахассислари ҳокимият вакили ҳисобланадилар ва давлат ҳимоясида бўладилар. Бошқа ташкилотларнинг давлат санитария назорати идораларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларнинг ишига аралашиши, давлат санитария назоратини амалга ошираётган мансабдор шахсларга бирон- бир йўл билан таъсир кўрсатиши таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Республика худудида санитария - гигиеник ва эпидемик вазиятлар мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш, юқумли касалликларни динамикада кузатиб бориш, комплекс мажмуий тадбирларни амалга ошириш, санитария - эпидемиология хизмати муассасларига кенг кўламда эркинлик бериш, Республикада санитария - эпидемиологик вазият мураккаблашиб, юқумли касалликларнинг тарқалиш хавфи туғилганда санитария -эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишни бир бутун тизимини яратиш ва координациялаш - мувофиқлаштириш, мақсадида СЭХлари ташкил этилди ва уларга услубий жиҳатдан Республика ОИТСга қарши кураш маркази, Республика ўлатга қарши станция, Республика дезинфекция хизмати бўйсунади.Уларнинг вилоят, шаҳар ва туманлардаги филиаллари тегишли СЭХларга бўйсунади. Юқорида келтирилган вазифаларга мувофиқ, ЎзР ССВги қошида СЭН Бош бошқармаси ташкил этилди. Бош бошқарма бевосита ЎзР ССВ томонидан, давлат санитария - эпидемиология фаолияти бўйича эса Республика ССВ вазири муовини. Бош давлат санитария врачига бўйсунади. Бош бошқарма таркибида: санитария - гигиена ва эпидемиялогия бўлимлари мавжуд. Бош бошқарма қошида санитария - эпидемиологик кенгаш фаолият кўрсатади. Унга Бош давлат санитария врачи раҳбарлик қилади. Ушбу кенгаш санитария - эпидемиология хизматининг бошқаруви масалаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, уларнинг кадрлар билан таъминлаш, моддий - техник базасини мустаҳкамлаш масалаларини коллегиал ҳолда ҳал қилади. Тегишли вилоят, шаҳар, туман давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари қошида эса санитария - эпидемиология хизматини тараққий эттириш, бошқариш, молиявий, моддий - техник жиҳатдан таъминлаш бўйича санитария - эпидемиологик кенгаш тузилади. Ушбу кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади. Download 365.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling