Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Тиббиёт муассаслари тизмини модернизация қилиш


Download 365.05 Kb.
bet15/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Тиббиёт муассаслари тизмини модернизация қилиш - стационар даволашни чуқурлаштириш орқали ўрин фондларини рационаллаштиришни, стационаргача бўлган текширувларни тўлиқ амалга оширишни, реабилитация даврида малакали амбулатор кузатув олиб боришни кўзда тутади.
3. Пулли тиббий хизмат кўрсатиш тизим
Аралаш молиялаштириш кўзда тутилган тиббий муассасларга катталар ва болалар кўп профилли касалхоналари, вилоят ва республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари ва клиникалари киради.
Аралаш молиялаштириш қуйидагилар учун кўзда тутилган:

  • бепул тиббий ёрдам тизимига кирмаган Илмий текшириш институти (ИТИ) клиникалари, туман, шаҳар ва кўп профилли даволаш-профилактика муассасларида беморларни текшириш ва даволашда (имтиёзли категориялардан ташқари);

  • имтиёзли категориядаги беморларни (ногиронлар, уруш қатнашчилари, чин етимлар) ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида текшириш ва даволашда;

  • алоҳида кўп профилли касалхоналар;

  • соғлиқни сақлаш, санитария ва фармокология соҳаларида илмий-амалий изланишларни олиб боришда;

  • ўрнатилган давлат грантидан ташқари тиббий кадрларни тайёрлашда;

Хусусий амалиёт шифокорлари, нодавлат даволаш-профилактика ва туғруққа кўмаклашувчи муассасалар томонидан кўрсатиладиган барча тиббий хизмат турлари учун босқичма-босқич хусусий молиялаштириш тизимига ўтиш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

  • суғурта компанияларининг мижозларни тиббий суғурталашдан тушган маблағлари ҳисобига;

  • кўрсатилган тиббий хизмат учун юридик ва жисмоний шахсларнинг тўғридан-тўғри тўловлари ҳисобига.

Шаҳар ва қишлоқ жойларида хусусий молиялаштиришни жорий қилишнинг кўлами ва суръати тиббий суғурта тизимининг тривожланиниши ва ағоли даромадларининг ошиши билан бевосита боғлиқ бўлади.
Тиббий суғурталашни жорий қилиш мақсадида 1999 йилда зарур ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларнинг дастурлари ишлаб чиқилади. Тиббий суғурталаш тизимининг механизмларини 2001 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий қилиш кўзда тутилган.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling