Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Оилавий поликлиника ишини ташкил этиш


Download 365.05 Kb.
bet19/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Оилавий поликлиника ишини ташкил этиш
Қайд ва ҳисобот ҳужжатларини ўз вақтида Ҳозирги кунда республикамиз шаҳарларида оилавий поликлиникаларни ташкил этишга катта аҳамият берилмоқда. Оилавий поликлиника аҳолига стационаргача бўлган бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган тиббий муассасадир.
ОПоликлиника ишига бош Шифокор раҳбарлик қилади. Бош Шифокор муассасанинг фаолиятига раҳбарлик қилади:
даволаш профилактика ёрдамининг сифати ва маданиятига, ташкилий, маъмурий – хўжалик ва молиявий фаолиятга масъул жавобгар. У поликлиника худудида аҳолига даволаш – профилактик ёрдам кўрсатиш режасини тузади ва унинг бажарилишини таъминлайди.Бош Шифокор муассасага таббиёт ва маъмурий хўжалик ходимларини танлайди ва уларни ишга қабул қилади, уларнинг ишини назорат қилади, лозим топганда рағбатлантиради, меҳнат интизоми бузилганда эса уларни маъмурий жавобгарликка тортади. Шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларини малакасини оширишни ташкил этади, бўлимларга раҳбар ходимлар захирасини яратади, кун тартибини белгилайди, ходимларнинг иш графигини тасдиқлайди ва бошқалар.
Бош Шифокор тажрибали, малакали, ташкилотчилик хусусиятларига эга бўлган Шифокорлардан ўзига биринчи муовин танлайди. Бош Шифокор бўлмаган даврда у бош Шифокорнинг мажбуриятларини бажаради. У муассасанинг жами даволаш – профилатик фаолиятига жавобгар ҳисобланади. Шу мақсадда бош Шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари беморларни ўз вақтида поликлиникада қабулда ва уйда тўғри сифатли текшириш ва даволашни ташкил этади ва назорат қилади; янги ташкилий усуллар ва тиббиёт муассасаларининг илғор иш тажрибаларини беморларни ташхислаш, даволаш ва касалликлар профилактикасининг замонавий самарали усулларини поликлиника фаолиятига тадбиқ этади. У поликлиника билан стационар ўртасида беморларни текшириш ва даволаш бўйича ўзаро узвийликни, боғлиқликни таъминлайди, беморларни лозим бўлганда стационарга ётқизишни ташкил этади, барча профилактик ишларга раҳбарлик қилади, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш режасини бажарилишини таъминлайди.
Даволаш назорат комиссиясининг ишини ташкил этади, ҳайъат билан биргаликда ташхислар тафовути, Шифокорлик хатоси ва даволаш – тасхислаш ишлари ҳолатини муҳокама қилади; тиббиёт статистикаси хонасининг ишини ташкилэтади ва назорат этади.Оилавийполиклиниканинг штати штатлар меъёрига мос ҳолда белгиланади.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling