Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Оилавий поликлиникада кўрсатиладиган тиббий хизматнинг ҳажми


Download 365.05 Kb.
bet27/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Оилавий поликлиникада кўрсатиладиган тиббий хизматнинг ҳажми
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар.

  • Умумий амалиёт шифокори иш фаолиятининг асосий йўналиши ўзига бириктирилган аҳоли саломатлигини сақлаш ва касалликлар профилактикаси ҳисобланади. Қуйида умумий амалиёт шифокори иш жойида, маҳаллада, мактабда, мактабгача таълим муассасаларида, уйда ва Шифокорлик участкасида амалга ошириш лозим бўлган ишларнинг ҳажми келтирилган:

  • Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича, ташкил этиладиган ва ўтказиладиган тадбирлар рационал овқатланиш (оқилона), чекишга, спиртли ичимликларни суистеъмол қилишга қарши кураш, фаол дам олишни, спорт ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланишни тарғиб этиш.

  • Энг кўп тарқалган касалликларнинг асоратларини ва ногиронликни олдини олиш бўйича бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактик чора – тадбирларни амалга ошириш.

  • Аҳолини ўз вақтида эмлашни таъминлаш..

  • Шикастланиш, бахтсиз ходисалар, заҳарланишларни олдини олиш бўйича тадбирлар олиб бориш.

  • Касалликларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида даволаш бўйича аҳоли орасида скрининг ўтказиш.

  • Аҳолини турли қатламлари орасида тиббий кўриклар ташкил этиш ва ўтказиш: мактабгача тарбия ёшидаги болалар, туғруқ ёшдаги аёллар, кексалар.

  • Ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги ходимлари орасида тиббий кўрикларни ўтказиш ва ташкил этиш.

  • Сурункали касалликка чалинган беморларни диспансер назоратига олиш, турли гуруҳлар - астматиклар, гипертониклар ва бошқалар ўртасида “мактаблар” ташкил этиш.

  • Дори – дармонлардан рационал (оқилона) фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш.

  • Ижтимоий аҳамиятга молик энг кўп тарқалган: сил, тери – таносил ва ўсма касалликларига қарши кураш бўйича тадбирлар ўтказиш.

  • Туман СЭХ ташкилотлари билан ҳамкорликда юқумли касалликларга қарши кураш олиб бориш.

  • Жамоат ташкилотларини аҳоли саломатлигини муҳофазалашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказашга жалб этиш.

  • Пациентлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саводхонлигини ошириш.

  • Ҳар йили поликлиника ва ҚВП, Шифокорлар ва тиббий ҳамшираларининг фаолияти, улар кўрастаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича аудит (текшириш ва таҳлил) ўтказиш.


Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling