Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 365.05 Kb.
|
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги
Диспансеризацияни амалга оширишда энг муҳим омиллардан бири поликлиникадаги шифокор мутахассислар ўртасида ҳамда поликлиника билан касалхона ўртасида изчиллик бўлишини таминлашдир.
Поликлиника ва касалхона ўртасидаги изчилликнинг турли хил шакллари мавжуддир: мисол учун поликлиникадан касалхонага беморларни юбораётганда, ҳамда касалхонадан даволаниб чиқаётган беморлар ҳақида етарлича малумотларни бир-бирларига ёзма равишда етказиш, ёки бўлмаса поликлиника ва касалхонада шифокорларнинг икки звено бўлиб ва алмашиниб ишлашларини таъминлаш, ундан ташқари касалхонада бўладиган клиник конференцияларга поликлиника шифокорларини таклиф этилиши каби тадбирлар поликлиника ва касалхона ўртасидага изчилликни таъминлайди. Диспансерлаш ишининг самарадорлигини ошириш учун кейинги вақтда поликлиникада саломатликни қайта тиклаш, даволаш бўлимлари очилмокда. Бундай бўлимларнинг асосий вазифаси юрак қон-томир, неврологик, таянч-ҳаракат системалари касалликларини даволаш, саломатлигини ва меҳнат қобилиятини тиклашдан иборатдир. Поликлиника фаолиятининг муҳим тарафларидан бири меҳнатга қобилиятсизлик ҳолларини экспертиза қилишдан иборат, бунда даволовчи шифокор, бўлим мудири, бош шифокорнинг вақтинча меҳнатга лаёкатсизликни экспертиза қилиш бўйича муовини асосий вазифаларни бажаради. Даволовчи шифокор беморни ҳар томонлама текшириб, иш шароитларини ўрганиб, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлигини аниқлаб унга касаллик варақасини ёзиб беради. Касалликни яхши ўргангач даволаш муддатини ва касаллик варақасини чўзиш учун беморни бўлим мудирига ёки бош шифокор муовинига тавсия этади. Зарур бўлган ҳолларда беморни бўлим мудири билан биргаликда Шифокорлик консультация хайъатига тавсия этади. Бўлим мудири даволовчи шифокор томонидан юборилган беморларни хар томонлама ўрганиб чиққач касаллик варақасини янада чўзишга рухсат беради. Узоқ муддат давомида даволанувчи беморларни ҳар ўн кунда албатта кўриб туриши зарур. Бўлим мудири билан биргаликда меҳнат қобилиятини турғун даражада йўқотган беморларни Шифокорлик консультация ҳайъатига тавсия этиб, у ердан Шифокорлик меҳнат экспертизаси ҳайъатига юбориш масаласини ҳал қилишда иштироқ этади. Танлов услуби билан вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганларнинг даволаниши ва уларнинг меҳнатга қобилиятсизлиги қандай ҳолатдалигини назорат қилади. Download 365.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling