Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Чоп этилган тадқиқотларни “фильтралаш”


Download 365.05 Kb.
bet34/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Чоп этилган тадқиқотларни “фильтралаш” – чоп этилган мақолаларда қўлланилган услублар, ўтказилган тадқиқот натижаларини ҳар доим ҳам сифат жиҳатидан қиёсий баҳолаш имконини бермайди. Масалан, кавинтон (винпоцетинни) болаларда бош мия ичи гипертензиясида самарадорлигини ўрганилганда 900 та мақола излаб топилган, шундан 2 та мақола методик жиҳатдан қўйилган талабларга мос келган, уларда ҳам кавинтонни чақалоқларда бош миянинг ичи гипертензиясида кутилган самара бермаслигини қайд этилган.
Ахборотларни реферат қилиш. “Фильтрланган” ахборотларни тизимли реферат шаклига келтириш лозим, (яъни бир қолипга солиш керак): тадқиқотнинг мақсади, тажрибанинг тури, клиник базанинг таснифи, беморларни ёзиш, даволаш турлари, натижаларни баҳолаш мезонлари, асосий натижалар (иложи борича жадвал кўринишида) ва хулоса. Барчага маълум бўлган: ҳамма нарса бир хил шароитда бир – бирига таққослаш солиштириш орқали ўрганилади деган қонуниятга амал қилиш учун ушбу босқичда стандартизациядан кенг қўлланилади.
Ушбу босқичда рефератлардан мавзу бўйича далилларга асосланган тиббиёт марказларининг асосий махсулоти бўлган систематик шарҳ тайёрланади.
Исботланган маълумотларни жамлаш. Маълумотларни жамлаш босқичи солиштирилаётган ишларни танқидий баҳолашдан бошланади. Чунки чоп этилаётган мақолаларнинг айримларини таққослаш имкони бўлмайди, улардаги маълумотларнинг ишончлилигига гумон туғилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ушбу босқичдан улар ўта олмайди. Ишончлилигини кўрсатиб бериш учун махсус тузилган статистик усуллар ёрдамида олинган натижаларни сон жиҳатидан ёки график тасвирлар шаклида баён этишга қаратилган жамлаш усулига – миқдорий жамлаш ёки мета – анализ дейилади.
Мета – анализ (meta analisis) – бир хил мавзуга бағишланган турли муаллифлар томонидан ҳар хил бажарилган тадқиқотларнинг бир турли натижаларини баҳолашда уларнинг сифат жиҳатидан ишончлилигинини оширишга имкон берадиган жамлаш методологияси. Мета анализнинг моҳияти оддий: тадқиқотлардаги кузатувлар сони ошган сари, ишончлилик чегараси тораяди, натижаларнинг ишончлилиги ошади ва тўғри қарор қабул қилишга имкон яратади. Бунда таққосланаётган сонларни статистик жиҳатдан бир хил бўлишига аҳамият бериш керак, бунинг учун эса мета – анализда тегишли текшириш мезонлари мавжуд. Мета – анализнинг бир неча усуллари мавжуд: оддий, кумулятив, проспектив ва ҳ.к.
Аммо кўп ҳолларда ишларнинг ташқи ва ички ишончлилигини баҳолаш қийин. Бундай ҳолларда бор материалларнинг энг ишончлиларидан фойдаланилади. Маълумотларни статистик гуруҳлаш ва жамлаш усуллари турли – туман, улардан қайси бирини қўллаш тадқиқотчининг қўл остидаги ахборотларнинг характерига боғлиқ.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling