Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Натижаларни таҳлил қилиш, шарҳлаш


Download 365.05 Kb.
bet35/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Натижаларни таҳлил қилиш, шарҳлаш. Систематик шарҳ олинган исботланган маълумотларни умумлаштириб, ўқиш учун оддий ҳолга келтирилиб шифокорларга тарқатилади. Бу ҳар доим ҳам осон кечмайди. Йиғилган материаллар натижаларини қўллаш учун, бирмунча қийин статистик усуллар қўлланилади, масалан OR (Odds Ratio – тажриба ўтказилаётган турли беморлар гуруҳлари орасидаги натижаларнинг бир – бирига нисбати) NTT (Number Needed to Treat – ижобий натижага эришиш учу олинган эксприментал гуруҳдаги беморлар сони) ва ҳ.к, буни ҳисоблаш учун эса махсус услуб қўлланилади. Шунинг учун, олинган натижаларни тушунарли, кўргазмали қилиб баён этиш учун график тасвирлардан фойдаланилади ва пастида уларга тушунтиришлар, изоҳ берилади. Охирги даврларда шифокорларнинг амалий фаолиятида далилларга асосланган тиббиёт ютуқларидан фойдаланган ҳолда беморларни олиб бориш баённомалари тузилмоқда. Ушбу баённомалар турли касалликлар билан хасталанган беморлар профилактикаси, диагностикаси, даволаш, реабилитациясида шифокорларга ўзига хос клиник алгоритм ҳисобланади. Шундай қилиб, беморларни олиб бориш баённомаларининг асосий вазифаси пациентларга илмий – асосланган, исботланган, хафвсиз, самарали диагностика ва даволаш усулларини қўллашдан иборат.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки ҳар – бир шифокор ўз иш ўрнида тадқиқотчи ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги эса магистратурани тамомлаб илмий фаолият билан шуғулланади, олиб борилган илмий тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга тадбиқ этади. Бунинг учун эса шифокор илмий изланувчи сифатида ўзи олиб борган ишларнинг натижаларини ишончлигига эришиши лозим. Ишончли исботланган маълумотлар олиб бориш, умуман илмий ишларни тўғри ташкил этиш учун ҳар – бир тадқиқотчи далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига амал қилган, замонавий статистик усулларни қўллаган ҳолда тадқиқотлар ўтказиши шарт. Шунинг учун ҳам далилларга асосланган тиббиётнинг негизини, фундаментини тиббиёт (биологик) статистикаси ташкил этади. Далилларга асосланган тиббиётни амалиётда қўллашнинг муҳим жиҳатларидан бири замонавий статистик усуллардан фойдалана билишдир.


шириш муддати (вакти), текшириш турлари ва уни қандай асбоб ускуналар ёрдамида ўтказиш акс этган бўлиши шарт. Бундан ташқари режада бажарилганлик тўғрисида белгилар, иловалар бўлиши керак. У қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин.
Санитария шифокорининг (Ф.И.Ш.) ин

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling