Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Давлат санитария - эпидемиология назорати марказларининг асосий вазифалари


Download 365.05 Kb.
bet43/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Давлат санитария - эпидемиология назорати марказларининг асосий вазифалари
Давлат санитария - эпидемиология назорати марказларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- тегишли ташкилотлар билан биргаликда санитария - эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш ва Республика ҳудудига карантин ва ўта хавфли инфекцияларни кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш;
- халқ хўжалиги обьектларини, технологик қурилмалар ва ускуналар ҳамда транспорт воситаларини режалаштириш, жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш пайтида аҳоли саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган ташқи муҳит омилларининг олдини олиш бўйича огоҳлантирувчи санитария назоратини ўтказиш;
- аҳолининг санитария маданиятини ошириш;
- ишлаб чиқариш ва ижтимоий фаолиятининг асосий таркибий қисми бўлган санитария ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш.
Юқорида келтирилганларга қўшимча Республика СЭХ қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • мамлакатимизда орттирилган тажриба ва дунёдаги энг илғор ютуқлардан фойдаланган ҳолда санитария - гигиена, эпидемиология ва юқумли касалликлар профилактикаси соҳалари бўйича тиббиёт фанини тараққий эттиришнинг стратегик ва истиқбол режаларини тузиш, фан - техника соҳасидаги ютуқларни ва илғор тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш. Давлат санитария эпидемиология назорати бўйича меъёрлар ва стандартлар тизимини яратиш.

Давлат санитария эпидемиология назорати марказларининг асосий функциялари
СЭХ юқорида келтирилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • қилишда қатнашадилар.

  • Вилоятлар, Тошкент Давлат санитария назорати ва санитария - профилактик, эпидемияга қарши ҳамда дезинфекция ишларини ташкил этади ва амалга оширади.

  • Экспериментал ва бошқа лаборатория тадқиқот усуллари ёрдамида бактериологик, вирусологик, радиологик, токсико - гигиеник экспертиза ўтказади.

  • Фавқулодда эпидемияга қарши Комиссияда (ЧПК), Коллегияда, Санитария-эпидемиология Кенгашида (Республика СЭХ) эшитиш учун материаллар тайёрлайди ва қабул қилинган қарорларни бажарилишини назорат қилади.

  • Давлат санитария назоратини олиб бориш бўйича илғор иш тажрибаларни, шу жумладан, чет эл тажрибаларини умумлаштиради ва ҳаётга тадбиқ этади.

  • Санитария - эпидемиология хизматига автоматлаштирилган бошқарув тизимини тадбиқ этиш, санитария-эпидемиология назоратида автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш, самарадорлигини ошириш бўйича мезонлар ишлаб чиқиш, тегишли илмий – тадқиқот марказларини, санитария ахборот тизимини яратишга жалб этиш.

  • Аҳолини санитария - эпидемиология хотиржамлигини таъминлашнинг янги шакл ва усулларини такомиллаштириш, СЭХлар лабораториялари томонидан метрологик ва стандарт талабларга риоя этилишини назорат этиш.

  • Лабораторияларни аккредитация ва аттестацияга тайёрлаш ҳамда ўтказиш.

  • Республика ҳудудига олиб келинаётган, олиб кетилаётган маҳсулотларни текшириш ва уларга гигиеник сертификатлар бериш.

  • Санитария эпидемиология хизмати муассасаларини моддий - техник базасини мустаҳкамлаш.

  • Демографик кўрсаткичлар, муҳим ноэпидемик, юқумли, паразитар, касбга оид касалликларни, овқатдан заҳарланишлар ҳақидаги маълумотларга асосланган ҳолда Республиканинг радиацион ҳолати ва санитария - эпидемиологик мониторингини ишлаб чиқиш; ташқи муҳитдаги хавфли антропоген омилларга ҳамда аҳоли саломатлигига баҳо бериш.

  • ЎзРесССВ санитария эпидемиология назорати Бош бошқармасини тегишли ахборотлар билан таъминлаш.

  • Халқ хўжалиги объектларида саломатликка салбий таъсир этувчи хавфли техноген омилларни камайтириш бўйича санитария -профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар устидан назорат ўрнатиш.

  • Аҳолини саноат, автомобил транспорти, ҳаво, темир йўл, саноат корхоналарида юз бериши мумкин бўлган табиий ва бошқа офатлардан ҳимоя қилиш бўйича профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этади ҳамда ўтказади.

  • Мунтазам равишда санитария - профилактика муассасалари ходимларининг малакасини ошириш.

  • Республика тиббиёт муассасаларини вакцина, бакпрепаратлар, диагностикумлар, озуқа маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича фаолият кўрсатади.

  • Республикани вирусли, бактериал препаратларга бўлган эҳтиёжини ўрганади ва уларни марказлашган ҳамда бюджет маблағларидан қондириш мақсадида - талабномалар тузади, вакциналарга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида эса ташқи ва гуманитар ёрдамлардан фойдаланади.

  • Республика СЭХ Ўзбекистон Республикасига келтирилаётган вакциналар, фаглар, диагностик, вирусологик ва бактериал препаратларни рўйхатга олади.

  • Табиий офатлар, авариялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулай эпидемиологик вазиятларда вакцина, фаг, вирусли ва бактериал препаратлар кимёвий реактивлар таъминлаш мақсадида уларнинг заҳираларини яратади. Давлат томонидан таъминланаётган вирусли ва бактериал препаратларни сифатини кафолатлайди, уларни сақлашда ва траспортировка қилишда керакли "совуқ" ҳарорат бўлишлигини таъминлайди.

  • Аҳолининг санитария - эпидемиология масалалари бўйича хатлар ва шикоятларини кўриб чиқади.

  • Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда бошқа ваколатларни амалга оширади.

  • Юқорида келтирилганларга қўшимча равишда Республика СЭХ қуйидаги функцияларни бажаради.

  • Тегишли илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда санитария эпидемиология соҳасига тегишли қонун лойиҳаларини, санитария қоида ва меъёрларини, меъёрий актларни, услубий қўлланмалар ва тавсияларни ишлаб чиқади ҳамда амалиётга тадбиқ этади;

  • Халқ хўжалиги объектларининг санитария - гигиеник ҳолатини назорат қилиш ва баҳолашнинг мезонларини ишлаб чиқади, Давлат буюртмаси асосида Республикага олиб келинаётган вакцина, фаг, диагностик, вирусологик ва бактериал препаратларни сифатини аниқлаш бўйича текширишларни ташкил этади, рўйхатдан ўтказади.

  • Туман ва шаҳарлар (туманлар бўлинмаган) давлат санитария - эпидемиология назоати марказлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:

  • аҳоли санитария - эпидемиология хотиржамлигини таъминлашда маҳаллий давлат бошқарма идоралари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, табиатни ҳимоя қилиш, назорат қилиш идоралари ва жамоат бирлашмалари билан бирга иш олиб борадилар;

  • давлат идоралари, корхоналари, ташкилотлари қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклларидан қатъий назар атроф муҳитни, одамлар саломатлиги учун хавфли бўлган яшаш ва хўжалик фаолиятини соғломлаштиришда, аҳоли орасида касалликни олдини олиш ва камайтиришда, ҳудудларни карантин ва инсон учун) хавфи бўлган инфекцияларни кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда эпидемияга қарши кураш ва санитария - гигиена қоидаларига риоя этиш масалаларида йўл - йўриқ кўрсатадилар. касалликнинг олдини олиш ва санитария, эпидемияга қарши йиллик ва ойлик иш режаларини тузадилар;

  • қизиқувчан ташкилотлар, муассасалар билан биргаликда санитария -соғломлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқишда қатнашадилар; назорат остидаги объектларни санитария ҳолатини яхшилаш учун режа - топшириқлар ишлаб чиқадилар ва ўтказилаётган тадбирларни самарадорлигини таҳлил қиладилар;

  • одамларни яшаш ва ишлаш шароитларига салбий таъсир қилувчи, атроф муҳитни заҳарловчи кимёвий, биологик ва физик манбаларни аниқлайдилар;

  • маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига санитария - соғломлаштириш тадбирларини ўтказилишини ва уни кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайдилар;

  • санитария эпидемиология назорати марказлари ишида янги ташкилий формаларни ва услубларни, самарали профилактик воситалар ва усулларни ишлаб чиқадилар ва амалда қўллайдилар;

  • назоратдаги объектларда лаборатория текширувларини ва асбоблар ёрдамида ўлчашларни ўтказадилар, корхоналар ва лабораторияларга атроф муҳитни ифлосланишини назорати бўйича методик ёрдам кўрсатадилар;

  • қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар товар ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига сертификат беришни пуллик хизмат асосида ўтказадилар;

Назорат остидаги объектларнинг меҳнаткашлари ва аҳоли орасида илмий, гигиеник билимларни тарғибот шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат санитария эпидемиология назорати Марказлари:

  • атроф муҳитни соғломлаштиришга, юқумли ва юқумсиз касалликларни олдини олиш ва камайтиришга йўналтирилган тадбирларни ўтказишда шаҳар ва туман давлат санитария эпидемиология назорат марказларига ташкилий методик ва амалий ёрдам кўрсатадилар;

  • мудофаа ва бошқа вазирликларининг, миллий хавфсизлик
    хизматининг, темир йўл ва бошқа идораларнинг санитария эпидемиология хизмати органларига методик раҳбарликни, йўл-йўриқ кўрсатишни таъминлайдилар;

  • атроф муҳитни ҳимоя қилиш санитария ва эпидемияга қарши меъёр ва қоидаларга риоя қилиш бўйича давлат идоралари, корхоналари ташкилотлари фаолиятига йўл йўриқ кўрсатадилар;

  • давлат бошқарув идоралари, вазирликлар, ҳиссадорлик жамиятлари, концернлар бирлашмалар ва бошқалар билан атроф муҳитни соғломлаштиришда, аҳоли орасида касалликларни олдини олишда ва камайтиришда, ҳудудларни карантин инсон учун ўта хавфли бўлган инфекцияларни олиб кириш ва тарқатишдан ҳимоя
    қилишда ҳамкорликда иш олиб борадилар;

  • ҳудудий ва маҳаллий санитария - гигиеник тадбирларни тайёрлайдилар;

  • санитария шифокорлари ва эпидемиологларнинг янги иш формалари услубларини ўрганадилар, умумлаштирадилар ва тарқатадилар, уларга ишларни тажриба алмашиш бўйича ташкил қиладилар;

  • санитария шифокорлари ва уларнинг ёрдамчиларини малакасини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқадилар;

  • кенгашлар, конференциялар ўтказадилар ва шаҳар, туман давлат санитария эпидемиология назорати шифокорларини иш жойларида ўқитадилар;

  • давлат идоралари, корхоналари, муассасалари, бирлашмалари қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклларидан қатъий назар санитария меъёрлари, қоидалари, гигиеник меъёрларга риоя этишлари санитария - эпидемияга қарши тадбирларни
    ўтказишлари устидан сайланма санитария назорати ўтказадилар.


Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling