Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 365.05 Kb.
|
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коммунал гигиенаси бўлими
Овқатланиш гигиенаси бўлими
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъий назар, озиқ - овқат маҳсулотлари ва озиқ - овқат хомашёси ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, ташиш, сотиш билан шуғулланувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларни қуриш учун ер участкасини ажратишда иштирок этиш ва хулосалар бериш. Қайд этилган идоралар, корхоналар, муассасаларни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, янгилаш ва уларни фойдаланишга топшириш чоғида санитария нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинганлигини назорат этиш ва хулосалар бериш. Янги озуқа қўшимчаларини махсус қўшиладиган биологик актив моддаларни, озиқ - овқат маҳсулотлари сақланадиган идишларни янги турларини ишлаб чиқишда ва қўллашда уларнинг заҳарлилиги ва гигиеник жиҳатдан баҳолаш. Озиқ - овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш, сақлаш ва тарқатишда санитария - гигиена нормаларига риоя қилишни назорат қилиш. Маҳсулот ишлаб чиқаришни, идишлар, озиқ - овқат маҳсулотлари, ўраш материалларини санитария талаблари нуқтаи назаридан текшириш. Умумий овқатланиш объектлари, сут, гўшт саноат корхоналари, савдо - сотиқ тармоқлари устидан санитария - гигиена ва лаборатория назоратини ўтказиш. Алиментар йўл билан келиб чиқиши мумкин бўлган юқумли касалликларни ва озиқ - овқатдан заҳарланишларнинг профилактик тадбирларини ишлаб чиқиш. Сут, гўшт заводлари, озиқ - овқат дўконлари, овқатланиш объектларида ишчиларнинг саломатлигини ва уларнинг профилактик тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтишларини назорат қилиш. Ҳар хил табақалардаги аҳолининг ўзига хос бўлган физиологик хусусиятларини қайд қилиб оқилона овқатланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Коммунал гигиенаси бўлими 1. Мулкчиликнинг шаклларидан қатъий назар, коммунал хўжалик, спорт иншоотлари, санитария маиший бинолар, даволаш профилактика, турар жой бинолари ва бошқа муассасалар бинолари учун ер участкаси ажратишда иштирок этиш ва хулосалар бериш. Қайд этилган идоралар, корхоналар, муассасаларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, янгилаш ва уларни фойдаланишга топшириш чоғида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилинганлигини назорат этиш ва хулосалар бериш. Давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар хўжалик ичимлик суви таъминотининг марказлаштирилган тизимлари етказиб берадиган сувнинг сифати гигиена талабларига ва давлат стандартларига мос бўлишлигини таъминлашларини назорат этиш. Давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар рўзғорда ва маиший мақсадларда ишлатиладиган ҳавзалардаги сувнинг, шу жумладан марказлаштирилмаган тартибда таъминланадиган сувнинг сифати амалдаги санитария меъёрлари ва қоидаларига мос бўлишини таъминлашларини назорат қилиш. Лаборатория ва инструментал текшириш усулларини қўллаб ташқи муҳитнинг санитария ҳолатини, шунингдек унинг аҳоли соғлигига таъсир этишини ўрганиш. Атмосфера ҳавосини траспорт воситалари чиқиндиларидан муҳофаза этиш бўйича тадбирлар ўтказиш. Атмосфера ҳавоси, тупроқ, сув ҳавзаларини санитария ҳолатини бузаётган саноат корхоналари ва маиший муассасалар манбаларини аниқлаш, рўйхатга олиш, паспортини тузиш, улардан ифлосланишнинг олдини олиш. Тозалаш қурилмаларини ва асбобларини техникавий ҳолатини, ишлатилишини назорат остига олиш ва самарадорлигини баҳолаш. Турар жой пунктларини сув билан таъминлаш, канализация, тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини назоратга олиш. Шовқинга қарши кураш тадбирларини кўриш. Аҳолининг ва коммунал объектдаги ишчиларнинг соғлигини ўрганиш. Аҳолининг радиация бехатарлигини таъминлаш тадбирларини кўриш. Коммунал объектларни лаборатория ва санитария назорати остига олиш. Ўрмон, боғ, ҳайвон, сув манбалари атрофида кимёвий заҳарларга ишлов бериш объектларини, шунингдек шу кимёвий заҳарларни савдо орқали аҳолига сотишни назорат қилиш Download 365.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling