Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими


Download 365.05 Kb.
bet46/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими

  1. Болалар муассасалари, ўқув юртларини қуриш учун ер участкаси ажратилишида иштирок этиш ва хулосалар бериш.

  2. Юқорида қайд этилган объектларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, уларни фойдаланишга топшириш чоғида санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник меъёрларга амал қилинганлигини назорат этиш ва хулосалар бериш.

  1. Болалар мебели, ўйинчоқ, китоб, кийим ва шахсий фойдаланиш асбобларини жорий қилиш ва ишлаб чиқариш даврида санитария назоратини ўтказиш.

  2. Болалар ва ўсмирларни ўқитиш ва тарбия қилиш, овқатланиш, дам олиш шароитларини (кун тартибини, ўқув жадвалини) санитария ва гигиеник жиҳатдан баҳолаш.

  3. Мактабгача бўлган тарбия муассасалари, мактаб - лицей, мактаб -интернат, болаларни соғломлаштириш муассасаларида ва шу каби болалар ва ўсмирларнинг мактабдан ташқари объектларида тиббий хизмат ташкил этилганлигини, санитария - гигиена ва эпидемияга қарши кураш қоидаларига риоя қилинаётганлигини назорат остига олиш.

  4. Полимер материалларни қўлланилишини, болалар мебели, кийим - кечак, китоб, ўйинчок, кундалик асбобларни ишлаб чиқарилишини назоратга олиш.

  5. Ўсмирларга касб танлаш тўғрисида маслаҳат бериш.

  6. Ишчи ўсмирларнинг турмуш, меҳнат шароитларини, уларга тааллуқли меҳнат қоидаларига риоя қилишни назорат остига олиш.

  7. Болалар муассасалари ходимларининг профилактик тиббий кўрикларини ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш.

  8. Мактабгача тарбия муассасаларидаги болаларни, мактаб,
    касб - ҳунар коллежи, лицейларда ўқиётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтказилишини ташкил қилиш.

  9. Болалар ва ўсмирларнинг касалликларини, жисмоний ривожланишини ўрганиш уларга таъсир қиладиган омилларни аниқлаш: болалар ва ўсмирларни гармоник ривожланиши бўйича санитария - гигиеник чора - тадбирларнинг ишлаб чиқиш.

Эпидемиология бўлими

  1. Мулкчиликнинг шаклларидан қатъий назар, корхоналар муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларни раҳбарлари ва алоҳида шахсларнинг юқумли ва паразитар ва бошқа оммавий касалликларни олдини олишга қаратилган тадбирларни, шунингдек улар келиб чиққан тақдирда, бу касалликларни йўқотиш чораларини ўз вақтида амалга оширишлари устидан назорат олиб бориш.

  2. Шифохоналарда ички инфекцияни тарқалишини олдини олиш бўйича чора - тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш.

  3. Юқумли касалликка чалинган беморларни ўз вақтида аниқлаш ва касалхоналарга етказиш, инфекция манбаларини (ўчоғини) эпидемиологик текшириш ва назорат қилиб туриш.

  4. Юқумли ва паразитар касалликлар ўчоқларида карантин, ташкилий ва профилактик тадбирларни ўтказиш.

  1. Клиник, бактериологик ва эпидемиологик диагностикани жорий этиш.

  2. Объектларни режа бўйича текшириш, ҳамда инфекцион касалликлар билан оғриган беморлар ва инфекция манбалари билан контактда бўлган шахсларни бактериологик текшириш ва бактерия ташувчиларни аниқлаш.

7. Сурункали юқумли касаллик билан оғриган беморларни ва реконвалицентларни диспансеризация қилиш устидан назорат ўрнатиш.

  1. Профилактик эмлашларни назоратга олиш ва услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш.

  2. Аҳолининг ҳар хил гуруҳлари орасида тарқалган юқумли касалликларни ўрганиш ва уларни олдини олиш бўйича чора - тадбирлар ишлаб чиқиш.


Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling