Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Давлат санитария - эпидемиология назорати маркази ва унинг


Download 365.05 Kb.
bet49/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Давлат санитария - эпидемиология назорати маркази ва унинг бўлимлари фаолиятини режалаштириш СЭХнинг комплекс иш режасини тузиш
Ҳозирги даврда санитария - эпидемиология хизмати фаолиятининг самарадорлигини ошириш, унинг ишини ташкил этилишини такомиллаштириш кўп жиҳатдан ҳудуднинг ижтимоий - иқтисодий ривожланиш режасига, санитария - эпидемиология хизматининг ва унинг муассасалари фаолиятини режалаштириш сифатига, санитария - гигиеник ва санитария - эпидемияга қарши тадбирларни тўғри режалаштирилишига ва олиб борилишига боғлиқ.
Режалаштириш жараёнини 4 босқичдан иборат; прогнозлаш, преспектив ва оператив режалаштириш, режа вазифаларини бажарилиши устидан назорат.
Прогнозлаш босқичида маъмурий ҳудуднинг иқтисодий ижтимоий ривожланиш истиқболлари, аҳоли сони ва демографик жараёнлар, аҳоли турли гуруҳлари саломатлик ҳолатининг узоқ муддатдаги ривожланиши тенденциялари, санитар - эпидемик вазият, санитар эпидемиология хизматнинг ривожланиши, ўтган йилги режа вазифаларни баҳолаш, ташқи муҳитнинг ҳолати ва бошқалар аниқланади.
Переспектив режалаштириш босқичида ўрта муддатдаги, масалан: 3; 5 ёки 7 йил муддатдаги тадбирлар режаси, мақсад ва вазифалар, тармоқ ҳолати, кадрлар, моддий техник ресурслар ва бошқалар билан таъминланиш даражаси аниқланади. Переспектив режалаштириш соғлиқни сақлаш ташкилоти ва муассасаларини фаолият йўналишларининг асосий мақсад ва вазифаларини, белгилайди. У муассасалар тузилиши ва вазифаларини ўзгартириш заруриятини, кадрлар тайёрлаш ва уларни тақсимлаш моддий базаларни ривожлантириш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади. Переспектив режалаштириш 5-10 ва ундан ортиқ йилларга тузилади ва асосан тизимнинг юқори органлари учун тегишлидир (
Санитария - эпидемиология назорати Бош бошқармаси, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги).
Оператив режалаштириш босқичида - қисқа муддатли конкрет тадбирлар ишлаб чиқилади, унда бажарувчилар, муддатлари акс этган бўлади. Жорий режалаштириш маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда переспектив режанинг айрим вазифаларини ҳал қилишга қаратилади. Жорий режалар тармоқнинг барча ташкилот ва муассасаларида тузилади. У асосан йил ва квартал учун тузилади.
Режаларни бажарилишини назорат қилиш учун (бўлим ва бўлинмалар мудирлари, бош Шифокор амалга оширади) махсус картотека тузилади ва у бажариш муддати бўйича сақланади.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling