Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Режани тузиш усуллари ва унинг турлари
Download 365.05 Kb.
|
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режанинг турлари
- СЭХ йиллик режасининг схемаси
Режани тузиш усуллари ва унинг турлари
Режа тузишда функционал - тармоқ ва муаммо мавзу усуллларидан фойдаланиш мумкин. Функционал - тармоқ принцип - СЭХ бўлими ва бўлинмалари фаолиятини йигиндисидан иборат. Бундай режалар содда ва қулай, аммо унда асосий ва аниқ конкрет тадбирлар ажратилмаган бўлади. Муаммо-мавзу принципи бўйича тузилган режа асосида умумий барча санитария-эпидемиологик хизматга тегишли бўлган тадбирларни ажратиб олиш мумкин. Ундаги тадбирлар тармоклар буйича тузилади. Бу принцип ташқи муҳитни муҳофазалаш, касалликларни ва жароҳатланишларни олдини олиш бўйича комплекс режалар тузишда қўл келади. Функционал - тармоқли ва муаммо - мавзу режалаштириш усулларини бир - бирлари билан боғлаган ҳолда ҳам режалар тузилиши мумкин.Бу энг муҳим муаммолар аниқ ажратиб олиниб, уни (мавзу, тадбирлар) ҳал қилишнинг муддатлари ва бажарувчиларни белгиланади. Режанинг турлари Санитария-эпидемиология хизмати бўйича ишлаб чиқиладиган барча режаларни 4-та асосий гуруҳларга (ажратиш) бўлиш мумкин: - Муддати бўйича (жорий - перспектив) СЭХнинг ривожланиш режаси (тадбирларни мазмуни бўйича вазирликлар, тармоқлар, корхоналар, бирлашмалар, муассасалар, СЭХ бўлинмалар фаолиятини режалаштиришда қатнашиш) ижтимоий - иқтисодий ривожланиш бўйича); санитария - соғломлаштириш ва эпидемияга қарши тадбирларнингн комплекс режаси; санитария назорат остидаги объектлар бўйича режаси. Режанинг шаклланишида унинг мақсади ва вазифаларини аниқ белгилашда вазирликларни меъёрий ҳужжатлари, маҳаллий ҳокимият органлари, жойлардаги Соғлиқни сақлаш ва жамоат ташкилотларининг қарорлари асосий база бўлиб хизмат қилади. Режалаштириш жараёнида қуйидагилар ўрганилади: 1) Умумий халқ хўжалик йўналиши бўйича туманнинг ўзига хос хусусиятлари (туманнинг асосий иқтисодий соҳаси, туман ҳудудида фаолият кўрсатувчи объектлар ва уларнинг иқтисодий ҳолати), уларни келажакдаги истиқболи ва унинг ривожланиши; СЭХ хизмат кўрсатадиган ҳудуднинг санитария эпидемиологик ҳолати; демографик кўрсаткичлар; 4) аҳолини касалланиш ( умумий, инфекцион, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик) кўрсаткичлари; 5) тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси ва бошқалар. СЭХнинг режаси СЭХнинг юқори муассасаларида, Соғлиқни Сақлаш ташкилотларида тасдиқланса, индивидуал режалар эса бўлим, бўлинмалар мудирлари, бош Шифокор томонидан тасдиқланади ва назорат қилинади. Йиллик режага туман СЭХ ва шаҳар СЭХ бош Шифокори имзо қўяди, уларни вилоят СЭХ бош Шифокори тасдиқлайди. СЭХ режаларини келгуси йил режаси вилоят СЭХга жорий йилнинг июль - август ойидан кечиктирмай тақдим этилиши лозим. Режани юқори орган ва муассасаларларга ўз вақтида юборилиши турли хил муассасалар фаолиятини режалаштиришни мувофиқлаштириш, маблағлар ажратиш, штатларни белгилаш ва бошқа масалаларни муваффақиятли ҳал килиниши учун имконият яратади. СЭХнинг йиллик иш режаси СЭХ фаолиятнинг асосий режаси - йиллик режа бўлиб, у СЭХ ишининг асосий муаммолари ва йўналишларини ўз ичига олади. Туман (шаҳар) СЭХнинг йиллик иш режаси вилоят ва Республика СЭХ талаблари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг йўриқномалари ва услубий тавсиялари маҳаллий ҳокимият ҳамда Давлат органлари директив ҳужжатларида кўрсатилган тадбирларни ҳисобга олган ҳолда тузилади. Йиллик режада СЭХ бўлимлари мутахассислари фаолиятини ва унинг фаолиятини асосий йўналишлари бўйича (ташқи муҳитни соғломлаштириш, аҳоли яшаш жойларини ободонлаштириш, меҳнат хўжалик ва маиший фаолият учун қулай шароитлар яратиш, инфекцион ва касб касалликлар, умумий ва вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотишга сабаб бўлувчи касалликларни олдини олиш ва камайтириш, аҳолининг турли гуруҳлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш) санитар назорат турларини (огоҳлантирувчи ва жорий) амалга оширишни мувофиқлаштиради. Иш режаси қисқа ва аниқ бўлиши лозим. Бунда тадбирлар, ходимлар томонидан бажарилиш жойи ва муддатлари аниқ белгиланади. Йиллик режада кўрсатилган тадбирларни қуйидаги кўринишда гуруҳлаш мумкин. Кириш қисми мақсадларни белгилаш, вазифалар кутилажак самарадорлик аниқлангандан, сўнгра 4 та бўлимга ажратилади: Ташкилий тадбирлар ва кадрлар билан ишлаш ҳудуднинг ижтимоий - иқтисодий ривожланиш тадбирлари, кадрларни ўқитиш, тажриба алмашиш; Касалликларни олдини олиш камайтиришга қаратилган тадбирлар (инфекцион касалланиш, вақтинчалик меҳнатга лаёкатсизликка сабаб бўлувчи касалланиш, жароҳатланиш ва энг муҳим юқумли касалликлар); Умумий санитария соғломлаштириш тадбирлари (огоҳлантирувчи ва жорий санитария назорат бўйича ишлар); СЭХнинг материал (моддий) - техник таъминоти асбоб ускуналар билан таъминоти, қурилиш, таъмирлаш, иш жойини ташкил этиш, дезинфекцион воситалар билан таъминоти. СЭХнинг йиллик режаси қуйидаги схемага кўринишига эга бўлиши лозим. СЭХ йиллик режасининг схемаси
Режада кириш, мақсад, кутилган самарадорлик, СЭХ бир йиллик вазифалари кўзда тутилган бўлади. Ташкилий тадбирлар. Санитария - гигиеник бўлимнинг ташкилий ишлари. Эпидемиологик ва дизенфекцион бўлимлар ишини ташкил этиш. Амалиётга ҳозирги замон фан ютуқларини тадбиқ этиш. СЭХ ишини такомиллаштириш. Бўлимлар олиб борадиган санитария маориф ишлари ва санитария фаолллари билан ишлаш. Моддий техник базалар, хўжалик фаолиятини такомиллаштириш. Биринчи бўлимда қуйидаги тадбирлар режалаштирилади: Ҳокимият, касаба уюшма ташкилотлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш. Фавқулотда эпидемияга қарши коммисия масалаларини кўриб чиқиш. Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги коллегияларида, тиббиёт кенгашларида соғлиқни сақлаш ташкилотларига тегишли масалаларни кўриш. Санитария - эпидемиологик кенгаш, санатория кенгаши, санитар фельдшерлар ва лаборантлар кенгаши, жамоатчилик санитария инспекторлар ишини режалаштириш. Хўжалик ташкилотларига талабномапар тақдим этиш учун масалаларни тайёрлаш. Санитария - эпидемиология ходимлари билан ишлаш ва унда турли хил усулларини қўллаш. Санитария - эпидемиологияни стандартизация ва метериологик маълумотлар билан таъминлаш ишлари. Иккинчи бўлимга қуйидагилар киради: Меъёрий актларни назорат қилиш тартиби бўйича Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг тегишли расмий ҳужжатларини ижроси бўйича огоҳлантирувчи ва жорий санитар назоратни олиб бориш. Санитария - эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштиришни режалаштириш. Лаборатория ва асбоб ускуналар билан текширишлар ўтказиш. Бу тадбирлар фаолиятнинг асосий йўналишлари (коммунал гигиена, овқатланиш гигиенаси, меҳнат гигиенаси ва бошқалар) бўйича ишлаб чиқилади. Учинчи бўлимга инфекциялар гуруҳлари бўйича фаолият кўрсаткичларини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда, СЭХнинг санитария - эпидемияга қарши тадбирларни режалаштириш. 2-3 бўлимдаги тадбирлар муассаса ичидаги ва тармоқ ичидаги ҳамда тармоқлар масалаларини ўз ичига олиш лозим. Тўртинчи бўлим ишни илмий ташкил этиш масалаларига бағишланади. Бешинчи бўлим эса аҳолини гигиеник ўтқизиш ва тарбиялаш бўйича тадбирларни ўз ичига олади. Квартал режалари СЭХ фаолияти йиллик режаси асосида тузилиб, у бўлимларнинг жорий режалаштиришдаги асосий шакли ҳисобланади. Уларда квартал бўйича барча тадбирларни акс эттиради. Квартал режада белгиланган тадбирларнинг бажарилиши бош Шифокор томонидан (ҳар ойда 1 марта) назорат қилиб борилади. Режанинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотлар мунтазам равишда маъмурият ва ишлаб чиқариш йиғилишларида муҳокама этилиб борилади. Индивидуал режалаштиришда ҳар бир ходим ўзининг маълум бир муддатга мўлжалланган режа графигини тузади. Режа графигини тузишда СЭХ ва бўлимлар йиллик режасидаги умумий вазифалар, ўтган йиллардаги тадбирларни бажарилишини самарадорлиги, режа меъёрларини ўзгариши, иш режими, объектларни таъмирлаш, қайта жиҳозлаш, ва бошқаларни ҳисобга олади. Индивидуал режалар аниқ бўлиши, унда объектлар, объектларга режалаштирилган қатновларнинг умумий сони, текдивидуал иш режаси графиги ой квартал 2020 йил
Download 365.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling