Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 365.05 Kb.
bet51/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

СЭХнинг комплекс иш режаси
СЭХ фаолиятини режалаштириш иши, йиллик иш режасини тузиш билан чегараланмайди. Ундан ташқари соғломлаштириш тадбирларининг комплекс иш режаси ҳам тузилади. Бундай режалар объектларда ёки маъмурий ҳудудда санитария - гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишни ўз ичига олади (ташқи муҳитни соғломлаштириш, айрим касалликларни профилактикаси, шовқинга қарши кураш, ишловчи аёллар учун шароитларни яратиш ва бошқалар). Комплекс режанинг моҳияти қуйидагилардан иборат:

  1. У барча комплекс санитария - эпидемияга қарши даволаш профилактик тадбирларни ўз ичига олади.

  2. Комплекс режаларни амалга оширишда тиббиёт ходимлари билан биргаликда бошқа ташкилотлар, муассасалар, тармоқлар (корхоналар), ширкат хўжаликлари, уй - жой бошқармалари, тармоқ санитария хизматлари фаол қатнашадилар.

  3. Комплекс соғломлаштириш тадбирларини ўтказишга хўжалик, касаба уюшма, бошқа жамоат ташкилотлари, тиббий санитар қисм ёки даволаш профилактика муассасаларини мазкур территорияга (хизмат) объектларига хизмат кўрсатувчи мутахассислари таклиф этилади.

Комплекс режа ҳокимият ва маълум бир объектнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади. Режани тузиш ташкилотчиси ва унинг назоратчиси мазкур ҳудуддаги бош Давлат санитария врачи ҳисобланади. Режа тасдиқлангандан сўнг, ундан олинган кўчирмалар бажарувчиларга етказилади. Масалан: комплекс режада ичак инфекциясини профилактикаси тадбирлари белгиланган. Бундай масалага эпидемиология бўлимидан ташқари, коммунал гигиена, овқатланиш гигиенаси ва бошқа бўлимлар ҳам дахлдордирлар. Улар ўзларининг режаларида (умумий комплекс режага киритиш учун) ичак инфекциясига қарши тадбирларни акс эттирадилар. Ошқозон ичак инфекциясига қарши тадбирлар поликлиника тармоқларида умумий амалиёт Шифокорлари томонидан профилактик ишлар (эмлаш, санитария маъориф ишлари) амалга оширилади. Режага бошқа муассасалар ва тармоқларнинг тадбирларда (ҳокимиятни уй - жой коммунал, савдо бошқармаси, умумий овқатланиш, саноат корхоналари ва даволаш профилактика муассасалари) ишторики акс этиши лозим.
Санитар соғломлаштириш тадбирларининг комплекс режаси қуйидаги таркибий кисмлардан иборат:

  1. Асосий вазифалар.

  2. Умумий ташкилий масалалар.

  3. Санитар - техник тадбирлар.

  4. Санитар - гигиеник тадбирлар.

  5. Даволаш-профилактик тадбирлар.

  6. Режа бажарилишининг моддий таъминоти.

  1. Режанинг асосий вазифалари. Меҳнат ва маиший шароитларни соғломлаштириш, касалланишни камайтириш ва тиббий - санитар хизматни яхшилашга қаратилган муассаса фаолиятини асосий йўналишлари кўрсатилади.

  2. Умумий ташкилий вазифалар. Бу бўлимда маъмурият ва жамоат ташкилотлари, корхоналарни касалланиш, жароҳатланиш ҳолати, комплекс режани пунктларини бажарилишини текшириш натижалари тўғрисида ахборотлар ва докладлар кўрсатилади. Бунда мавзу- маърузалар, савол- жавоб кечалари, кўргазмалар ташкил қилиш, жамоат санитария фаолларини саломатлик бурчаклари, бахтсиз ҳодисаларда аҳолини биринчи Шифокорга ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш каби тадбирлар акс эттирилади.

  3. Санитар - техник тадбирлар. Бу бўлимда меҳнат шароитини соғломлаштириш, механизаторлаш, вентиляцион қурилмаларни ўрнатиш ва уларни капитал таъмирлашга боғлиқ бўлган тадбир киритилади. Бундан ташқари, автоматлаштириш, механизаторлаштириш, янги техникаларни тадбиқ этиш, ишлаб чиқариш эстетикаси, шовқин ва вибрацияга қарши кураш меъёрида меҳнат ва дам олишни таъминлаш бўйича тадбирлар кўзда тутилади.

  4. Санитар - гигиеник тадбирлар. Бу бўлимда ишлаб чиқаришда дам олиш хоналарини, територияларини ва бошқаларни санитар ободонлаштириш бўйича тадбирларни ўтказиш акс эттирилади. Бунда сув таъминоти, канализация, тозаловчи иншоотлар, озиқ-овқат блокларини ҳолати ва бошқаларни, касб касалликлари, заҳарланишни, олдини олиш, жароҳатланишни камайтиришга қаратилган тадбирларни кўзда тутади.

  5. Даволаш профилактик тадбирлар. Бу бўлимга тиббиёт муассасаларида
    профилактик ва даволаш - диагностик ишларини сифатини оширишга қаратилган тадбирлар киритилади:

  • профилактик ва даврий тиббий кўрикларни ташкил этиш ва ўтказиш;

  • айрим патологик гуруҳлар бўйича айрим ишларни ва беморларни диспансеризация қилиш;

  • аёллар ва ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилиш;

  • тиббий ёрдамнинг ихтисослашган турларини таъминлаш, касалланиш ва жароҳатланишни сабабларини таҳлил қилиш, уларни камайтириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Режа бажарилишини моддий таъминлаш.
Бажарувчилар штати, асбоб ускуналар, аппаратлар, янги хоналар қуриш, капитал таъмирлаш, технологик жараёнларни қайта қуриш (реконструкциялар, територияларни ободонлаштириш, тиббиёт муассасалар тармоғини кенгайтириш ва транспорт билан таъминлаш режалаштирилади).
Шундай қилиб, ҳозирги даврда ҳудуднинг ижтимоий - иқтисодий ривожланиши режасида ташқи муҳитни, меҳнат ва маиший объектларни ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган тадбирларни киритиш, ҳамда унинг бажарилишини мунтазам, изчиллик билан назорат қилиб бориш натижасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга эришилади.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling