Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
ОПоликлиника шифокорларининг асосий иш усули диспансер усули бўлиб, тиббий хизматнинг сифатини, самарадорлигини оширишда муҳим омил хисобланади
Download 365.05 Kb.
|
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Фаол кузатиш
ОПоликлиника шифокорларининг асосий иш усули диспансер усули бўлиб, тиббий хизматнинг сифатини, самарадорлигини оширишда муҳим омил хисобланади.
Диспанселаш – бу соғлом ва бемор шахсларни динамикада актив кузатишга айтилади. Диспансеризация ҳозирги вақтда шифокорларнинг иш усулигина бўлиб қолмай, балки барча тиббиёт муассасаларнинг кундалик иш тартибининг ажралмас бир қисмига айланган. Ҳозирги вақтда диспансеризация билан шуғулланмайдиган бирон-бир даволаш-профилактика муассасаси топилмайди. Диспансеризациянинг асосий вазифаси касалликларни барвақт, фаол аниқлаш, уларни фаол даволашни ўз вақтида бошлаш, касалликларни мунтазам равишда фаол кузатиш, иш, турмуш шароитларини соғломлаштириш, патронаж каби ишларни амалга оширишни ўз ичига олади. Диспансеризациянинг мақсади соғлом шахслар саломатлигини сақлаш, касалликларни олдини олиш, касалликларни дастлабки босқичларида аниқлаш, меҳнат қобилиятини йўқотишининг олдини олиш. Диспансеризация икки босқичда олиб борилади: Аҳолини диспансер кузатувига олиш; Даволаш-профилактика чораларини амалга ошириш. Диспансеризациянинг асосий элеметлари: 1. Касалликларни фаол аниқлаш: - уларни тиббиёт муассасаларига кундалик мурожаати пайтида; - профилактик тиббий кўриклар вақтида; - касалхоналарда даволаниш вақтида; -уйда тиббий хизмат кўрсатиш вақтида; -юкумли касалликлар билан алоқада бўлган шахсларни кузатиш жараёнида; - санатория-курортларида даволаниш вақтида; -аҳоли касаллигини ва ўлим сабабларини таҳлил қилиш пайтида. 2. Фаол кузатиш: Саломатлик даражасига қараб барча кўрикдан ўтганлар 3 гуруҳга бўлинадилар: 1. Соғломлар — бу гуруҳга хеч қандай шикоятлари бўлмаган, ҳаёт мобайнида (анамнезида) сурункали касалликларга чалинмаган ва текшириб кўрилганда тана аъзолари ва системаларининг фаолияти меъёрида бўлган шахслар киради (Д1 ); 2. Амалий соғломлар — бу гуруҳга ҳаёт давомида ўткир ва сурункали касалликларни бошидан кечирган, лекин бу касалликлар ҳаётида муҳим бўлган ҳаёт фаолиятига ва ҳозирги пайтда меҳнат қобилиятига таъсир этмаган шахслар киради (Д2). 3. Беморлар — сурункали касалликлари бор беморлар (Д3). Ушбу гуруҳ ўз навбатида касалликни тури, кечиши, меҳнат қобилятини йўқотганлик даражасига қараб 3 гуруҳга бўлинади: Компенсация; субкомпенсация; декомпенсация ҳолатидаги беморлар. Компенсация даврининг (ДЗа) кечиши беморлар ҳолатига меҳнат қобилятини йуқотиш даражасига камроқ таъсир этиши билан характерланади. Дзб-гуруҳи (субкомпенсация) касалликнинг бироз оғир кечиши ва унинг тез-тез қайталаниб туриши, меҳнат қобилиятининг узоқ муддатга йўқотилиши билан характерланади. Дзв-гуруҳида беморлар кўпинча декомпенсация ҳолатида бўлади, бунда касаллик одам организмида турли патологик ўзаришларни вужудга келишига, меҳнат қобилиятини турғун даражада йўқотилишига олиб келади. Ҳар бир гуруҳда ишлаб чиқаришга, турмушга ва генетик характерга эга бўлган хатарли омиллари бўлган шахсларни алоҳида ажратилади. Диспансер кузатувлари юқорида кўрсатилган диспансер гуруҳларига қараб белгиланади, масалан Д1 гуруҳдагилар йилига бир марта, Д2 гуруҳдагилар икки марта, Д3 гуруҳидагилар доимий равишда кузатилиб борилишлари керак . Лекин бу кўрсатмалар трафарет шаклида бўлиб доимо уни қўлламасдан, балки ҳар бир шахсни индивидуал ҳолатини хисобга олган ҳолда кузатувларни режалаштирмоқ лозим . Диспансер кузатувларидан ташқари ҳар бир диспансер гуруҳидаги шахсга уни саломатлигининг алоҳидаги ҳолатига қараб лаборатория, рентгенологик, функционал текширишлар ўтказилиб турилади. Download 365.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling