Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий Университети


Download 0.6 Mb.
bet1/11
Sana08.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1083941
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Biznes va tadbirkorlikda chiziqli va pog\'onali boshqaruvning ahamiyati


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Ўзбекистон миллий Университети
Иқтисодиёт факултети сиртқи таълим
Иқтисодиёт тармоқлар ва соҳалар бўйича таълим йўналиши сиртқи бўлим 3-курс ўзбек талабаcининг



Мавзу : Бизнес ва тадбиркорликда чизиқли ва поғонали бошқарувнинг аҳамияти

Бажарди : Холдибекова Хуршида
Қабул қилди :___________________


ТОШКЕНТ 2022


МУНДАРИЖА :


КИРИШ 3
АСОСИЙ ҚИСМ 6
1. Ташкилий структура ҳақида тушунча ва унинг турлари 6
2. Бошқарув фаолиятида ташкилий тузилмаларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари 13
3. Бошқарув тузилмасининг чизиқли ташкилий қисми 14
4. Чизиқли ва функтсионал тузилмасининг афзаллик ва камчиликлари 18
5. Матритсали тузилма 23
ХУЛОСА 25
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 27


Ҳар бир инсон ҳар куни қиладиган ишини худди биринчи марта қилаётгандек қилиши керак. Шундагина ишда ривожланиш боʻлади.
Шавкат Мирзиёйев

КИРИШ


Рефератнинг долзарблиги. Ҳар бир корхонанинг ташкилий тузилмаси ўзига хосдир, у олдинги ташкилий тузилмаларни инобатга олиб, раҳбарлар топшириқларни тақсимлашни олдинги сиёсатини ва ички муҳитини акс эттиради. Бундан ташқари ҳар бир стратегия алоҳида омилларга ва фаолиятга асосланади. Шу сабабли ташкилий тузилмага индивидуал ёндашув мақсадга мувофиқ.
Компания менежерлари ташкилий тузилманинг асосий элементлари билан штаб функтсияларини бир-бирига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш жараёнида товар қийматини яратадиган асосий ва ёрдамчи функтсияларнинг стратегик боғлиқликларини инобатга олишлари зарур. Бошқарув функтсияларининг турларини операциялар кетма-кетлигини инобатга олиб, мувофиқлаштириш мумкин яъни: хизмат кўрсатиладиган истеъмолчилар тоифаларини, товар сотиш каналларини, техник кўникмаларни ва билимларни ва бошқа шу кабиларни. “Ўзбекистон ҳудудида тўлиқ чет эл капитали ва корпоратив бошқарувнинг хорижий усулларига асосланган корхоналар муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.
Мазкур хорижий компаниялар тажрибаларини чуқур ўрганишимиз ва уларнинг таҳлили асосида корхоналаримиз учун корпоратив бошқарувнинг намунавий тузилмаларини яратишимиз, реал иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларидаги актсиядорлик жамиятларининг бошқарув тизимини айни шу асосда ислоҳ қилган ҳолда, уларни амалиётга фаол жорий қилишимиз зарур.”1
Корхона ва ташкилотлар ҳамда молия муассасаларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш самадорлигини таъминлаш, уларнинг бошқарув жараёнининг самарасини таъминловчи самарали ташкилий тузилмани танлаш ва шакллантириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, битирув-малакавий ишимизда тўғри ташкил этилган бошқарув структурасида бошқариш масалаларини тадқиқ этиш, уни ривожланиши билан боғлиқ шарт-шароитларни ўрганиш ўта муҳим бўлиб ушбу ишимизнинг долзарблигидан далолат беради.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling