Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий Университети
Download 0.6 Mb.
|
Biznes va tadbirkorlikda chiziqli va pog\'onali boshqaruvning ahamiyati
ХУЛОСАБошқариш структураси деганда бошқарув мақсадларини амалга оширувчи ва функтсияларни бажарувчи бир-бири билан боғланган турли бошқарув органлари ва бўғинларининг мажмуи тушунилади. Бошқаришнинг у ёки бу вазифаларини ҳал қилиш учун муайян органлар тузилади. Бошқариш органлари тизими, қуйи органларнинг юқори органларга бўйсуниши ва улар ўртасидаги ўзаро алоқа бошқариш структураси тушунчасини ташкил қилади. Бундай структура одатда ъбошқарув аппарати структурасиъ деб юритилади. У бирон-бир бошқарув органининг (вазирликнинг бошқарув аппарати, корхонанинг бошқарув аппарати ва ҳ.к) бўлимлари таркибини билдиради. Бошқариш структураси ишлаб чиқариш структураси билан ҳам ифодаланади. Бунда бошқаришни ташкил этишнинг дастлабки ва белгиловчи омили ишлаб чиқариш жараёни бўлиб ҳисобланади. У ўзаро боғланган асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнлардан иборат бўлиб, бу жараёнлар бўлимлар ва ходимлар ўртасида меҳнат тақсимотини талаб қилади. Шу мақсадда ишлаб чиқариш бўлимлари ва уларга хос бўлган бошқарув аппарати тузилади. Бўлинмалар йиғиндиси, уларнинг таркиби ва ўзаро алоқа шакллари корхоналарнинг ишлаб чиқариш структурасини ташкил этади. Ҳар бир корхона ўзига хос ишлаб чиқариш структурасига эгадир. Шундай қилиб, бошқаришнинг мақсадлари, функтсиялари, вазифалари, объектлари ва органлари унинг ташкилий структурасини белгилаб беради. Барча ташкилотлар каби молия муассасаларида ҳам бошқарувни самарали амалга оширишда тўғри ташкилий структурани танлаш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, банк фаолиятини яхши йўлга қўйишда ҳамда мижозлар билан ҳамкорлик тизими яхши ишлашида ташкилий тузилманинг аҳамияти ғоят беқиёсдир. Функтсионал ихтисослашган бўлимлар асосида яратилган ташкилий тузилмалар – бу битта корхона билан фаолият кўрсатадиган корхоналарнинг тузилмасини стратегияга мослашишининг кенг тарқалган усулидир. Ишларни товар белгилари асосида гуруҳлаш орқали ташкилий тузилмани яратиш узоқ вақт давомида қўлланилди. Кўп тармоқли компанияларда бошқарув чизиғи бош маъмурий идорадан қуйи поғонадаги функтсионал бўлимларга эмас, балки ҳар бир корхона раҳбариятига йўналтирилади. Стратегик бизнес бирлик – бу бир компания таркибида пайдо бўлган корхоналар бўлиб, улар маълум стратегик элементлар асосида бирлаштирилган. Матритсали ташкилот – бу икки томонлама бўйсуниш, икки томонлама бюджет ваколатлари, икки томонлама натижалар манбаи ва мукофотлашдир. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling